Венера Қодирий: Отган олмам сиздаку, Бир тишлами биздаку…
Венера Қодирий:
Отган олмам сиздаку,
Бир тишлами биздаку!..
****
Гулга ӯраб қалбимни
Гулзорга кӯчиргайман.
Бедорликнинг дардини
Гулларда очиргайман.
Булбул эмас, зоғларни
Дилзордан қочиргайман.
Руҳимни ишққа бойлаб
Кӯкларга учиргайман.
Оллоҳнинг даргоҳидан
Жонларга тӯкиб шароб,
Ишқ дардини кечмаган
Кўнгиллар бӯлсин хароб.
Ҳайрати ишққа сазо
Гулзорим тоширгайман.
Ишқ бағрига ишққа зор
Кӯнгилни шоширгайман…
****
Хӯш, севиб қолса Дил,
Бизда на гуноҳ?!
Юракнинг амри ул,
Сизда на гуноҳ?!
Ишқки маржонланган
Сӯзда на гуноҳ?!
Хаёллар тӯкилган
Кузда на гуноҳ?!
Ой каби рашкли ул
Қизда на гуноҳ?!
Нигоҳлар сир узар,
Кӯзда на гуноҳ?!
Сизни излаб топган
Изда на гуноҳ,
Бизда на гуноҳ…
Сизда на гуноҳ…
Гуноҳми тӯҳфаи ишқинг,
Ё Оллоҳ?!…
****
Кӯзимда ой номаси,
Ай, ой бунча авлиё.
Дилгинамнинг ноласи,
Ой юзинда ҳувайдо.
Тилимга кӯчди исён,
Дилим кӯкда зоҳиро.
Ишқи илоҳ ӯлмагай,
Ай, чарх бунча тоҳиро.
****
Дилим гулзори ичра
Гулларим тӯзғидилар.
Шамоллар қабрин ёриб
Дил ёна изғидилар.
Гуллар — хун,
Еллар — жунун.
Чарчади сомон йӯли,
Ишқ гардин артолмайин.
Чимилдиқда адашган
Ишқин унутолмайин.
Йӯллар — гунг,
Чимилдиқ — дилхун.
Юлдуззорда кезармиш,
Осмон севар ӯйларим.
Кӯксим кӯчган кӯкзорда
Талаш эмиш куйларим.
Ман ким, лаъли юлдузман,
Кӯкзор аро кӯз — кӯзман.
Кӯзимда хол доғингиз,
Сиёҳда бол оҳингиз.
Нигоҳим узилмайин,
Чанг йӯлингиз пойлайин.
Бу дунёмда ман забун,
Айтинг, асли ким жунун…
Кӯнгил нақшидадирман,
Ишққа қасидадирман,
Оппоқ тушлар ойпараст,
Ойнинг рақсидадирман.
Нақшим кӯнгил безади,
Ой дилимни сезади.
Олмаларнинг шохида
Тебранар хаёлларим.
Хаёлларим узолмай
Мажнун бӯлди толларим.
Кӯнглимнинг овунчи куй,
Куйларимда сиз осий.
Ҳовучингизга сиғсам,
Мен ишқи май, сиз —соқий.
Замин узра инграр най,
Ошёни Ишқ битмагай.
Сизни тирилтирмайин
Исо ердан кетмагай!!!
Исо шеърдан кетмагай…
****
Тилло суви югурган
Барглар боғда жонҳалак.
Энг сӯнгги нафасида
Ерда жилмаяр юрак.
Гоҳ қуёшга мӯлтиллар
Тилло тусда товланиб.
Сӯлғингина боқади
Қуёш ҳам каловланиб.
Сӯнгги кунин шунчалар
Гӯзал этмиш худойим.
Гуноҳимни опичлаб,
Ерда йиғлар хатоим.
****
Хаёлимга қанотсиз,
Қақроқ чӯлга ҳаётсиз,
Жоним ичра баётсиз,
Севмай бӯлурми сизни.
Ҳазилимда рашкимсиз,
Чин сӯзимда нақшимсиз,
Ёмон отлиқ яхшимсиз,
Севмай бӯлурми сизни.
Отган олмам сиздаку,
Бир тишлами биздаку,
Чаккаси гул қиздаку,
Севмай бӯлурми сизни.
Оллоҳ берган биримсиз,
Сиртга чиқмас сиримсиз,
Сир ичинда пиримсиз,
Севмай бӯлурми сизни.
Қоядаги бургутим,
Жим пойлайди сукутим,
Севдим, десам беҳудим,
Севмай бӯлурми сизни.
Жони ҳалак сайёдим,
Отар ӯқи фарёдим,
Сайдингиз ўзга бўлса,
Тугар маним ҳаётим!!
Тутар сизни оҳ-додим!!!
Севмай бӯлурми сизни,
Суймай бӯлурми сизни…
****
Киприкларим тирнайди,
Осмонимнинг кӯзи берк.
Зумрад кулар кӯкимнинг
Ҳали райҳон сӯзи йӯқ.
Ай, бедаво дарди Дил
Ёриб чиқдилар сийнам.
Қора отлиқ шаҳзодни
Тутқазар менга ойнам.
Синиб кетди тароқлар,
Сочларим узун, узууун.
Йӯлларини тополмай
Азобланар қора тун.
Қора тунда қароқчим —
Шаҳзодимга йӯл бердим.
Қора тунни безаклаб,
Ой ортидан югурдим.
Ай, ишқи соҳиби дил,
Бало, бало, балосан.
Кӯзларимнинг тубида
Ёниб турган оловсан…
****
Ҳазиллашар шамоллар,
Ӯнг, сӯлимда айланар.
Адаштириб йӯлимдан,
Сочларимга бойланар.
Тўлин ойнинг хаёли
Тушлар кӯрар бутоқда.
Ох, қурбақа — шаҳзодим
Йӯлим пойлар ботқоқда.
Югуради изимдан,
Совчиларим узилмас.
Қурбақажон, қайдасан,
Ошиқларим гул ҳавас.
Қара, мандек бир қизнинг
Ишқи санга тушибди.
Қирқ султоннинг қиличи
Қирқта йӯлни тӯсибди.
Қурбақадек бӯлолмас
Қӯли узун султонлар.
Бир кӯнгилнинг ишқида
Яхши бӯлди ёмонлар.
Ботқоқ ичра бор қаср,
Сайрар қурбақа шаҳзод.
Қурбақадек шаҳзодга
Ошиқ бӯлдимми наҳот?!..
****
Сенга оғир ботмас бор-йўғим,
Ахир сен бир девона шоир.
Девонанинг юраги ахир
Битта севса биттага бойир.
Зир югуриб ва топсанг бахтинг,
Тилло бўлиб боқмас остона.
Бир олмани икки тишласанг,
Ёрга айланади бегона.
Девонаман деб қутуласан,
Сенга оғир ботмайди хатонг.
Мени қийнар кечаги куннинг
Армонини етаклаган тонг.
Ҳижрон нима ва висол нима,
Сийлаб кетган ҳуууув Одам Ато.
Севаман деб ёлғон суйласам,
Мендан рози бўлмагай Ҳаво.
Сочларимни беҳол силайди
Олмаларинг қизғанган хаёл.
Сен девона эмассан асли,
Девонадир йўл чизган Аёл!..
****
Кимсасиз оролда
Робинзон каби
Бир ӯзим яшашни истайман.
Қоғоз, қалам, туйғуларим ҳам, балким,
керакмасдир.
Ёлғиз. Ёлғиз ӯзим,
ӯзим бас.
Яна буғдой топиб олгим келади,
Ва яна у каби экким келади.
Сӯнг…сӯнг…
Бир куни ҳосилим йиғиб,
Сенинг хаёлингга тӯкким келади…
****
Ақли расолиғимсиз,
Нақли расволиғимсиз.
Минг бир кечам куйдирган
Битта балолиғимсиз.
Ранжу маломат бизда,
Сеҳру каромат сизда.
Оламга сиғмас найранг
Ғайру аломат юзда.
Ҳар не мусаввир сизда,
Қилча мунаввар кӯзда.
Сизни излаб топмаган
Ишқи мусофир бизда.
Вовайло дилим — Сизсиз,
Ҳувайдо дилим — Сизсиз.
Ҳафт пайкар дили манда,
Сурайё дилим — Сизсиз.
Бӯйларин шамол излар,
Қадди санавбаримсиз.
На қилсангиз ихтиёр,
Ишқи музаффаримсиз.
****
Қалдирғочнинг қаноти
Тегиб кетди қошима.
Қайрилма қора қошлар
Нуқта қӯйди лошима.
Қошларимнинг қораси
Тӯлқинлатди кимнидир.
Юракчамнинг шеваси
Бошлади ғалат шивир.
Ишқнинг машшоталари
Зеб бердилар кӯксима.
Қалдирғоч — қора сочим,
Мандан асло ӯксима.
Ӯпди исёнкор гуллар
Қӯлларимнинг кафтини.
Кўкайимга босдилар
Ишқнинг қайноқ тафтини.
Қалдирғочим қаёнсиз,
Кечдим қайси хатони…?
Қанотларинг қораси
Бераётир жазомни…
****
Муҳаббатнинг кӯзи кӯр азал,
Бозори кӯ-ӯ-ӯп муҳаббатнинг.
Савдолашмай қӯлин сӯрайди
Ва ортидан кетаверади,
чопаверади,
йиқилаверади,
тураверади,
Ишқни кӯксига асо этиб, саҳо этиб,
Момақалдироқдай гумбирлаб,
Ва чақмоқдай чарсиллаб,
Адашган итдай ҳарсиллаб,
Машрабдан олиб дуо,
Дор тагига ӯзин отади.
Ва аммо,
нега,
нечун
ҳе-е-е-еч
Ундан кечолмас тинчгина тинч.
Кесакка айланиб,
лойга қорилса-да у
Минг йиллик ишқини кулол қӯлларида
такрор ва такрор
сӯзлайверади…
ӯлмаган Ишқнинг жони…
Санкт-Питербург.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ