"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла ОРИПОВ: ХАТОЛАРИНГ КЕРАК УЛАРГА

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт | 25/01/2021 23:18-     12246 марта ўқилди

ХАТОЛАРИНГ КЕРАК УЛАРГА

Шундайлар бор, сенга лутф айлаб,
Дўстман, дея қўлин тутарлар.
Лекин ҳар зум қадаминг пойлаб,
Хато қилишингни кутарлар.

Хато қилсанг, уларга байрам,
Йўқса, заҳру заққум ютарлар.
Майли, жиндек, зарра бўлса ҳам,
Хато қилишингни кутарлар.

Хатоларинг керак уларга,
Шох- новдангни дархол бутарлар.
Тағин кунни улаб тунларга,
Хато қилишингни кутарлар.

Ахтарурлар ҳамиша иллат,
Етти пуштинг гўрин титарлар.
Фақат унма, улғайма фақат,
Хато қилишингни кутарлар.

Улар сенга бир умр йўлдош,
Содиқ ҳамрох каби ўтарлар.
Қабринг узра эгсалар ҳам бош,
Хато қилишингни кутарлар.

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Ўхшаш мақолалар:

  1. Даҳо шоир Абдулла Ориповнинг янги шеърлари билан танишинг
  2. А.Орипов: Навоий «Хамса»ни тугатди ёзиб, Қутлашга йиғилди аркони давлат…
  3. Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига
  4. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (35)
  5. АБДУЛЛА ОРИПОВ Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири ОКТЯБРЬ ШЕЪРЛАРИ
  6. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Абдулла Орипов: Тош кийик…
  7. Абдулла Орипов: Ўша қушдек яшадим чўчиб, Сизни хавфдан айладим огоҳ…
  8. ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ, ХАЛҚ ШОИРИ АБДУЛЛА ОРИПОВНИНГ ЯНГИ ШЕЪРЛАРИ
  9. Буюк Абдулла Орипов ёди: Сени жуда севаман, ҳаёт…
  10. Абдулла Орипов: КУРСДОШЛАРИМГА
  11. Абдулла Орипов шеърияти: Менсиз қолганингда чидайсан, болам…
  12. Абдулла Орипов шеърияти: Наргиза қизимнинг хотирасига
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.