"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Шавкат Мирзиёев: Прокурор деган номга муносиб бўлиш керак!

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир танлови | 25/01/2021 01:18-     11262 марта ўқилди

«Одамлар прокурорга ўғрига қарагандек қарамаслиги керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифининг илк кунида фаоллар билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида давлат раҳбари вилоятнинг янги тайинланган прокурори Маҳмуд Истамовга мурожаат қилди.

«Қандай қўпол бўлмасин, бу – жамиятимиздаги ҳақиқат. Ўзбекистонда коррупцияни йўл қила олмаяпмиз.

Прокурор деган номга муносиб бўлиш керак! Қонун устуворлигини таъминлаш керак. Прокурорга одамлар, биласизларми, ёруғ юз билан қараши керак, ўғрига қарагандек қараши керак эмас», – деди президент.

Давлат раҳбари яна бир бор қарсакбозлик қилмасликни сўради.

«Гаплашиш керак. Ҳақиқат – мулоқотда. Қарсакда ҳақиқат йўқ. Қарсакда ҳақиқат бўлганида биз жуда буюк бўлиб кетардик.

30 йил қарсакни ўргандик ҳаммамиз. Бу бизга манфаат бермади», – таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Президент матбуот хизмати эълон қилган репортаждан кўринишича, давлат раҳбари Олот туманини ривожлантиришга бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовни шахсан масъул этиб тайинлаган, тумандаги йўлларни яхшилашни буюрган.

https://kun.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Жамол Камол, Ўзбекистон халқ шоири ФИКРСИЗЛИК ФОЖИАСИ
  2. Аҳли Расул Муҳаммад——: ЎРНИ БИЛИНАЁТГАНЛАР (Шавкат Мирзиёевни тинглаб)
  3. Қора гуруҳ. Улар кимнинг тегирмонига сув қўймоқда?
  4. ДХХ раиси Абдусалом Азизов! «Янги Ўзбекистон мулозимлари» туркумидан
  5. ЎзТВ раиси Алишер Ходжаев ҳақидаги ҳақиқат ва миш-мишлар (Фелъетон ўрнида)
  6. Қаландар Абдураҳмонов: Куч бирликда ва илмда!!!
  7. Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалом Азизовга
  8. Шифо-инфо газетасида Карим Баҳриевнинг интервьюси чоп этилди…
  9. Шукрулло домлага қараб виждоннинг соатларини тўғрилаб олиш мумкин эди…
  10. Мавлон Умурзоқов: “СИЁСАТЧИ ҲАМ РОМАНТИК БЎЛМОҒИ КЕРАК”
  11. Буюк ва муқаддас Ватанимиз мадҳияси
  12. Абдусаид Кўчимов: Сокин момоқалдироқ (Хуршид Дўстмуҳаммад ҳақида сўз)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.