"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Мирзо Кенжабоев: Талабаликнинг ёрқин хотираси Исмат Хушевга…

Демократия сабоқлари, Муаллиф ҳақида, Муҳаррир танлови | 21/01/2021 22:56-     12479 марта ўқилди

Мирзо Кенжабоев: Талабаликнинг ёрқин хотираси Исмат Хушевга…

БОШ МАҚОЛА, МУАЛЛИФ ҲАҚИДА, МУҲАРРИР ТАНЛОВИ | 05/25/2019 00:21-     11338 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ

Мирзо Кенжабоев: Талабаликнинг ёрқин хотираси Исмат Хушевга…

АДАБИЁТ, МУАЛЛИФ ҲАҚИДА | 04/23/2019 7:22 PM     10310 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ

 

Суратда: Исмат Хушев Қарши Давлат педагогика институти комсомол комитети йиғилишида нутқ сўйлаётган пайт… 

Мирзо Кенжабоев: Талабаликнинг ёрқин хотираси Исмат Хушевга…

Мирзо Кенжа

Мирза Кежабоев

Талабаликнинг ёрқин хотираси Исмат Хушевга…

Матбуотда эълон қилинмаган шеърлар

 

Талабалик ётоқлари – соғинч ватани,
Қолиб кетар хотиротнинг сўқмоқларида.
Унда яшнар эҳтироснинг ёрқин чамани,
Ёшлик янграр талабалик ётоқларида.

Шафақларнинг оловида булутлар ёнар,
Сўнгсиз осмон кенглигида бетакрор жамол.
Хотиротнинг кўчалари чалкашиб борар,
Мана, сўлим хиёбондан жой топар хаёл:-

Энг суюкли китобларни излаб чопамиз,
Энг умидли дўконлардан қайтамиз қуруқ.
“Пул йўқми – топамиз,
Қиз йўқми – топамиз!” –
Бироқ “Нозим Ҳикмат” ҳеч қаерда йўқ.

Ўқиб қалин журналларнинг ноёб нашрини,
Тўрт томонга аланглаймиз билдирмай кейин.
Ахир шеъри муҳаббатдек ёниқ шоирни,
Кутубхона жавонида қолдирмоқ қийин…

Талабалик ётоқлари – согинч ватани,
Қолиб кетар Исматжоннинг кулгуларида,
Завққа тўла ул ижара уйларни қани
Ким топaди тушларида – уйқуларида.

Тўрт талаба. Ижарачи кампир жонсарак,
Зангор шуъла Абдулланинг шеъридан титрар.
Кампир дейди: “Ё худоё, бу қандай эркак,
Қандай унинг овозида бақувват қудрат!..”

Талабанинг жисми юрак, исми ҳам юрак,
Кўринг, юрак кўзгусида ҳаёт сурури.
Унда қитмир башаралар фош бўлар, бешак,
Ҳамда писмиқ кимсаларнинг сохта cукути.

Шеьр ўқиса оҳанг кезар юлдузлар аро,
Не-не қизлар юрагида титрайди армон.
Улар билмас бир бахтли қиз – шу қизлар аро,
Исматжоннинг юрагида умрлик ҳижрон.

Тала6анинг дарди йўқдек, ҳамроҳи кулгу,
Ҳамроҳидир қаҳқаҳалар, бор ҳайқириқлар.
Ётар чоғи тўшагига кирар экан у,
Кўзларида жимирлайди пинҳон оғриқлар…

“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Шокир САЪДУЛЛАЕВ — НУҚТАИ НАЗАР: ИСМАТ ХУШЕВ КИМ ЎЗИ?
  2. Журналист Исмат Хушевга Самарқанддан келган янги йилнинг илк мактуби…
  3. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга келган танқидий мактуб
  4. ИСМАТ ХУШЕВ ЛИБЕРАЛМИ (Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга қутлов ўрнида)
  5. Юсуф Жума. Исмат Хушев жасорати (Табрик ўрнида)
  6. Дадахон Ёқубов: Касбга садоқат (Исмат Хушевга табрик ўрнида) (5-қисм)
  7. Исмат Хушев ва “Дунё ўзбеклари”нинг ўзбек журналистикасидаги ўрни…
  8. Дадахон Ёқубов: Бу дунёда сўзим қолгай. 2-мақола (Исмат Хушев ижоди ҳақида)
  9. Бош муҳаррир И.Хушевга: Ишончни йўқотиб қўйманг!
  10. Шароф Убайдуллаев: “Исматжон, бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак!»
  11. Дадахон Ёқубов: КАСБГА САДОҚАТ (Дўстим Исмат Хушев ҳақида ўйлаганларим)
  12. Аҳли Расул Муҳаммад: ҲАҚГЎЙ (Исмат Хушевга)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.