Жиззах вилояти ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди
Бугун, 19 январь куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Эргаш Салиевга икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Фориш тумани ҳокими бўлиб, ишлаб келган Абдивали Саидович Мустановни Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ва Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Пудрат ва махсус монтаж ишлари бозорини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Бахром Амонович Назаров номзодларини тавсия этди.
Ушбу таклиф Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фориш туманига янги ҳоким тайинланганди.
Ўхшаш мақолалар:
- Миришкор ҳокими «нутқи» юзасидан текширув бошланди — Бош прокуратура
- Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков билан ЎзА мухбири суҳбати
- Президент Тошкентда янги очилган “Адиблар хиёбони»га ташриф буюрди
- Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага амалий ташрифи бошланди — ЎзА
- Абулқосим Мамарасулов: Журналистнинг қалами атом бомбасидан ҳам кучли…
- Фарғона вилояти ҳокимининг Матбуот котиби истеъфо берди
- “ДХХнинг ибратли ишлари” туркумидан – 6 мақола
- Бахтиёр Олламуродов—-: ОДАМ ҚАМАШ ЎЙИНИ КИМНИНГ БИЗНЕСИ….
- Мақсуда Эргашева: Очиқ дарвозадан мўралаганда… (Уйда ўтирган аёллар)
- Сабоҳат Тўхтабоева — Маҳмудова: Юрт равнақи — эл фаровонлиги йўлида…
- Давлат Хавфсизлик Хизмати ходимлари мукофотланди
- Манба: Олий таълим вазири ҳам алмашиши мумкин…