"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Карим Баҳриев – Ислом Каримовни чўчитган лойиҳа ва журналист шаъни ҳақида

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Сиёсат | 01/17/2021 14:27-     12201 марта ўқилди

Карим Баҳриев — чала сўз эркинлиги, Ислом Каримовни чўчитган лойиҳа ва журналист шаъни ҳақида

Ижтимоий жараёнлар ва ўзбек адабиётига доир мавзуларда туркум суҳбатлар ташкил этиб келаётган Kun.uz’нинг навбатдаги суҳбатдоши журналист, шоир, таржимон ва медиа ҳуқуқи мутахассиси Карим Баҳриев бўлди.

«Ҳокимиятда, судда коррупция бўлгач, журналистлар ва президент – халқ учун ягона умид» — Карим Баҳриев билан суҳбат (1-қисм)

— Бугун «учинчи ренессанс» ўзбекистондаги амалдорлар орасида кўп қўлланилаётган атамага айланди. Сиз бу атамани аслида қандай тушунасиз ва умуман, ренессанс ҳақида ҳозирдан гапиришимиз қанчалик тўғри?

— Биз Навоий, Жомий яшаган, ёки ундан олдинроқ – Беруний даври, илм даврини ренессанс деймиз. Бу жуда катта тушунча. Масалан, ҳозир Ғарбда улкан тадқиқотлар қилиняпти. Айрим университетларда ўнлаб Нобел мукофоти лауреатларлари чиқди.

Ренессанс даврида 50га яқин даҳо чиқиши керак. Масалан, биз Навоийни даҳо деймиз, қисиниб, қимтиниб Абдулла Ориповни даҳо шоир деймиз. Хўш, бизнинг шеъриятимизда 50 нафар Абдулла Орипов, илмимизда 50 нафар Беруний чиқяптими?

Бизда қачонки, дунёни лол қолдирган кашфиётлар бўлса, шундагина ренессанс бўлади. Шунинг учун ренессанс – бизга идеал. Бугунги фойдаланаётганимиз эса Ислом Каримовнинг «Буюк келажак» иборасига ўхшайди. Мен буни бир китобимда ҳам ёзганман: «Набиралар, эвараларга айтинг, «буюк келажак» албатта келади, кутишсин». Биз уни кўрмаймиз, лекин эвараларимиз кўришар балки.

Бугунини яхшилай олмайдиган одамлар эртанинг умиди билан яшайди. Шунинг учун биз шу пайтда, шу юртни обод ва фаровон қилишимиз керак. Қандайдир олисдаги нарсани орзу қилиб яшамаслигимиз керак.

Мен Американинг буюк шоиралари Эмили Дикинсон ва Эдна Сент-Винсент Миллейнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилганман. Дикинсоннинг «Қари қиз» номли шеъри бор. Шу шеърдаги образлар силсиласига қарасангиз, «Қари қизнинг эри қабр. Қари қиз эрини жуда узоқ кутади ва гўрига гулчамбар ҳам тақдим қилади», дейди. Қаранг, қандай кутилмаган образ, кутилмаган ўхшатиш. Миллат ўша қари қиз ҳолига тушиб қолмаслиги керак. Ренессанс эртага бўлади деб, кутиб яшамаслиги керак. Бугун ҳаракат қилиш керак.

Ренессанс бир шиор, идеал сифатида қаердадир туриши керак. Унга бориш осон эмас. Юзта товуқ боққан билан ренессансга бориш қийин.

— Айрим пайтда бирор журналистнинг нимадир бўлиб, ўз позициясини ўзгартиргани, касбий собитлигини йўқотишига гувоҳ бўламиз. Сиз устоз журналист сифатида бу касбда шаън масаласини қандай тоза сақлаб қолиш мумкин деб ҳисоблайсиз? Виждон эмас, айнан шаън ҳақида сўрамоқчиман.

— Журналистлар ижодий уюшмаси ишлаб чиққан «Аҳлоқ кодекси» бор. Бу ўша кодекснинг бир қисми. Журналистнинг биринчи вазифаси – касбининг шарафини ҳимоя қилиш.

Коммунистик партия даврида коммунистик мафкура бўларди. Шу пайтларда коммунистик мафкурага тўғри келган нарса ҳақиқат, унга тўғри келмагани эса ҳақиқат эмас деб қараларди. Кейин мустақил бўлдик. Конституцияда ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилмайди, фикрлар хилма-хиллигига асосланамиз, деб белгиланди.

Албатта, бу дегани ҳар бир журналист ўзи билганини, ўзи эътиқод қилган нарсаларни қилар экан дегани эмас. Инсон ҳуқуқлари мафкураси, умуминсоний қадриятлар, миллат, маданият, тил, тарих, яшаш ҳуқуқи, ахборот, сўз эркинлиги ҳуқуқи журналистнинг маълум маънодаги эътиқоди бўлади.

Иккинчи томондан – ижтимоий масъулият. Журналистнинг масъулияти 5–6 қатлам. Биринчидан, ўзининг олдида масъулияти, ўзи ишлаётган ОАВ шаъни ва учинчидан, журналистлик ва касб шаъни.

Агар журналист пора олса, қайсидир журналист ҳокимиятдан уй олса ёки бошқа сабаб билан рост сўзни ёзмай қўйса, бу бошқа журналистларнинг шаънига келиб тегади.

Биласиз, вазирликлар 27 июн, 3 май ёки янги йилга яқин ўз соҳасини ёритган журналистларни тақдирлайди. Аслида бу – биз айтган ишларнинг бошланиши. Ҳақиқий журналист ҳеч кимдан совға олиши мумкин эмас.

Касб этикасига зид ишлар ичида уй, автомобил олишдан ташқари, зимдан бўладиган жиҳатлари ҳам бор. Масалан, касбингиз туфайли бўладиган бирор янгиликдан олдинроқ хабардор бўлишингиз мумкин. Аммо сиз бу янгиликдан шахсий манфаатингиз йўлида фойдаланмаслигингиз керак.

Масалан, сиз иқтисодий газета ёки интернет сайтда ишлайсиз. Сизга яқин атрофда фалон компаниянинг акциялари нархи кўтарилиши ҳақида хабар келди. Сиз ҳамма эшитишидан аввал шу компания акцияларини сотиб олиб, кейин оммага эълон беришингиз, бу орқали бойиб кетишингиз мумкиндир, лекин сиз касбингиз орқали хабардор бўлган маълумотдан ўз манфаатингиз йўлида фойдаланган бўласиз.

Журналистнинг касб ахлоқи – шундай чуқур нарса.

Иккинчи тарафдан, «пахта тераман» деб тўрт сатр шеър ёзган йигитга Андижонда машина берилди. Ёки яқинда раҳбарни мақтаган, жўқича бир шеър ёзадиган шоир Ёзувчилар уюшмасига қабул қилинди. Бундай ҳодисалар тинимсиз бўляпти.

Журналист совға-салом олишдан тийилиши керак. Ёки совға олгандан кейин ҳам танқид ёзишдан тўхтамаслиги керак.

Умуман олганда, ҳукуматдан совға-салом олган журналистларнинг танқидини аввал ҳам кам кўрардик, кейин эса улар умуман жим бўлиб кетишди.

— Охирги вақтларда турли минбарларда турли шахсларга қарата энг кўп берилаётган саволлардан бири: сиз Ўзбекистонда сўз эркинлиги даражасини қандай баҳолайсиз?

— Бу кўп факторларга боғлиқ ҳолат. Бир оғиз, ҳа, йўқ ёки чала дейиш мумкин. Ҳозир бизда чала сўз эркинлиги бор.

Чуқурроқ фикрлайдиган бўлсак, сўз эркинлиги қонунчиликка боғлиқ. Бу биринчи фактор. Бизни эркин қиладиган даражада қонунчилик борми? Ҳали йўқ.

Бошқа мамлакатларга қараганда, бизда журналистикага оид қонунлар кўп, 5–6та. АҚШда масалан битта ҳам қонун йўқ. Фақат Конституциясида битта модда бор. У ҳам кейинроқ тузатиш сифатида киритилган. Америкалик журналистлар ўша модда асосида фаолият кўрсатади. Бизда қонунлар кўп ва улар кўпроқ тартибга солиш, чегаралаш учун хизмат қилади.

Бизда «Давлат сирлари тўғрисида»ги қонун бор. Ўша қонунда «Давлат сирларини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди», деб ёзиб қўйишган. Яъни қонуннинг ўзида ҳавола қиладиган меъёр бор. Қонуннинг ўзида давлат сири нима экани белгиланмаган. Ахир бу қонунда бўлиши керак. Айтишингиз мумкин, қонунда бўлса, унинг сирлиги қоладими, деб. Йўқ, унда шунчаки нималар давлатнинг сири экани белгиланади. Узоққа бормайлик, Тожикистонда бу рўйхат қонун билан белгиланган.

Қайсидир йили ўзбек журналистларидан бири Америка элчиси билан интервю қилган. Интервюда у «Зарафшан-Ньюмонт» Америка-Ўзбекистон қўшма корхонаси йилига 70 тонна олтин ишлаб чиқаради, деган гапни айтган. Цензура эса шу журналист ишлайдиган газетада шу мақоланинг чиқишига рухсат бермаган. Уларнинг фикрича, ўша пайтда олтин давлат сири ҳисобланган.

Газета бунга норозилик сифатида газетадаги ўша мақоланинг ўрнини оппоқ, ҳеч нима босилмаган ҳолда чиқарган. Бир кундан кейин эса ўша муҳаррир ишдан олинган.

Мен сизга қонунчиликдаги номукаммалликларни ўнлаб санашим мумкин. Ҳозир фақат қонунчилик ҳақида гапирдим. Бундан ташқари, сўз эркинлиги – сиёсий ирода, мустақил суд тизимининг борлиги, одамларда сўз эркинлиги, ҳуқуқий маданиятнинг борлиги каби кўплаб омилларга ҳам боғлиқ.

Бизда сўз эркинлиги қайси даражада, деб сўрадингиз. Жавобим шундайки, сўз эркинлиги аввалги Каримов даврига нисбатан бор ва жуда яхши, лекин умумий, халқаро мезонларга қараганда ҳали чала. Бу борада бизнинг муаммоларимиз ҳали жуда кўп.

— Кўпчилик давлат телеканаллари хусусийлаштирилиши керак, деган фикрни айтади. Албатта, бунинг ўзига хос сабаблари бор. Масалан, давлат телеканаллари ҳукуматнинг сиёсат қуролига айланиб қолиши. Ўз ишини қўйиб, шунчаки қуруқ мақтовлар билан шуғулланиши. Лекин ОАВнинг алоҳида шахслар манфаатларига хизмат қилиб қолиши ҳам, назаримда, хавотирли ҳолат. Шу маънода биз «олтин ўрталиқ»ни қаердан топамиз?

— Бу хавотир мустақилликнинг бошларида Ислом Каримовда ҳам бор эди.

Ўшанда парламентда депутат эдим. Эркин Воҳидов қўмита раиси эди. Биз «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни тайёрлаганмиз. Ўша қонуннинг илк лойиҳасида ОАВ таъсис этиш ҳуқуқини ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга бериш кераклигини кўрсатгандик. Аммо Ислом Каримов бу ҳуқуқни жисмоний шахсларга ҳам бериш бандини олиб ташлаган.

Ҳозир сўзим давомида эслайдиган хотирам, Ислом Каримовни характерлайди ҳам. Хуллас, ўша банд олиб ташланган куннинг эртасига Эркин Воҳидов қўмитага кириб келди-да, кулиб юборди. Мен «Ҳа, нега куляпсиз?» деб сўрадим. Шунда Эркин ака Ислом Каримов кечаси унга телефон қилгани ва ўрталарида бўлиб ўтган суҳбат ҳақида айтиб берди.

Ислом Каримов суҳбатда: «Эркин ака, сизлар халқ севган шоирсизлар. Ўзбек халқи адабиётининг тарихида қоласизлар. Мен тарихда қоламанми-йўқми, худо билади, лекин ҳозир 18–20 млн аҳолининг иссиқ-совуғи, яхши-ёмонига жавобгарман. Менда шунинг масъулияти бор.

Мен ўзимнинг сариқ жаҳлим билан сизларни хафа қилиб қўйдимда, мана энди ухлолмай ўтирибман. Лекин тушунинг, ҳали шундай кунлар келади, ҳар бир одам газета чиқарадиган бўлади. Лекин ҳозир биз бу имкониятни берсак, газеталарни мафия, бойлар сотиб олади. Кейин газетани ўз манфаатига ишлатади. Ҳозир шу ҳуқуқни фақат юридик шахсларга бериб турайлик», – деган.

Бу гапларнинг таг сабаби шундаки, ўша пайтда газета кескинроқ чиқса, юридик шахсни бориб бўғиш мумкин бўлган. Бу уларни ушлаб туришнинг бир йўли эди.

Лекин карангки, Ислом Каримов ваъдасида турди. Бир муддат ўтиб: «Энди газеталарни ҳам юридик, ҳам жисмоний шахслар очадиган қилинглар», деди. Ўша пайтда Ўткир Ҳошимов қўмита раиси бўлганди.

Шундан кейин жисмоний шахслар ҳам газета оча бошлади. Лекин жисмоний шахслар фақат спорт ҳақида ёзадиган ва асосан «Даракчи», «Ҳордиқ», «7х7»га ўхшаган сариқ матбуотни ташкил қилишди.

Ҳозирга келиб бу сариқ матбуотнинг бир қисми Мирзиёев ошкоралигидан фойдаланган ҳолда дадиллашди ва сиёсий нашрларга ҳам айланяпти.

Сиз билдирган хавотир ўша ердан келади. Бунда бир ўрталиқ йўқ, бунда биргина принцип бор. Принцип шундайки, ҳар қандай матбуот, сайт, ҳар қандай инсон ва блогер ҳам муайян манфаатга эга. Албатта, у халқнинг манфаатини ҳам ўйлайди, лекин ҳар бир муассис ва ҳар бир нашрнинг ўз манфаати бор.

Шу жумладан, ҳар бир бой ўз телевидениесини ва ўз матбуотини очаётган бўлса, бу унинг манфаатини ҳимоя қилади. Биз қўрқишимиз керак бўлгани, давлат амалдори ўз сайти ва манфаатига эга бўлиши. Давлат амалдори ўз оммавий ахборот воситасига эга бўлар экан, у бошқа ОАВни четлайди, шунингдек, давлат молиявий ва маъмурий ресурсларидан фойдаланиш хавфи юзага келади.

ОАВга эгалик қиладиган шахс бизнесмен ёки мафия бўлса бу ёмон эмас. Биз истаганимиз, ҳар қандай бой, мафия, шахс ўз газетасини қила олсин. Агар ўша бой ёки мафия ўз ОАВида кимгадир қарши мақола чиқарса, иккинчи томон ҳам ўз оммавий ахборот воситаси орқали унга жавоб бериш имкониятига эга бўлсин. Агар кимдир сизни уришса, танқид қиса, сизда унга жавоб берадиган минбар бўлмаса, бу сўз эркинлиги учун катта фожиа.

Мен турфа хил газета ва сайтлар бўлиши тарафдориман. Фақат улар ягона қонун асосида ишлаши керак.

Давлатга тегишли ОАВ билганини қилиб, танқидий ёзадиган хусусий ОАВ тақиққа учраса, бунинг оқибати яхши бўлмайди.

Суҳбатни тўлиқ ҳолда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Илёс Сафаров суҳбатлашди.
Тасвирчи – Нуриддин Нурсаидов.

https://kun.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Камолиддин Раббимов: Ислом Каримов халқдан кечирим сўраган эди…
  2. Мирзиёев “хиёнатчи” ҳокимларни жазолашга буйруқ берди (АУДИО)
  3. Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев хатолари учун ўз халқидан узр сўради…
  4. “Президент командаси аъзолари” туркумидан – Очилбой Раматов!
  5. Президент Каримовнинг оппоненти 70 ëшга тўлди – Озодликнинг Чодирхаёли
  6. Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда “Йил одами” деб топилди – ББС
  7. Зеленский Саакашвилига бош вазир муовини лавозимини таклиф этди
  8. Исмат Хушев: Бекободлик “авторитет” Шарипов Қурбон Раҳимович кимнинг эркаси?
  9. Олимжон Тўхтаназаров: “Онамнинг эртаклари” туркумидан…
  10. Исмат Хушев билан юзма юз Ўзбекистонда нон нархи нега оширилди?
  11. Исмат Хушев: Амир Темур юртидан яна бир ўғлон чиқди!
  12. Исмат Хушев: Шавкат Юлдошевнинг ЎзАдаги суҳбатини тинглаб…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94150 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31303 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31250 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31215 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31127 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30896 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30818 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30809 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30808 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30808 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30808 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30807 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30805 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30805 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30801 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30800 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30799 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30798 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30797 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30797 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30792 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30792 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30790 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30789 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30789 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30789 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30788 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30785 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30782 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30782 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30780 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30776 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30773 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30773 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30771 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30769 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30769 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30769 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30768 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30767 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30767 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30767 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30767 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30765 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30765 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30763 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30758 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30756 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30755 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30754 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30754 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30753 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30752 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30752 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30747 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30746 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30745 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30744 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30743 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30743 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30743 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30743 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30740 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30740 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30738 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30738 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30736 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30733 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30732 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30732 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30731 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30728 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30726 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30726 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30725 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30724 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30724 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30721 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30720 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30718 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30716 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30710 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30707 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30704 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30703 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30703 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30702 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30701 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30701 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30698 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30697 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30692 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30690 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30690 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30688 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30688 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30687 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30687 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30687 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30687 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30686 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30686 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30686 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30686 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30686 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30685 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30685 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30685 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30685 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30684 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30684 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30683 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30683 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30683 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30681 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30678 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30678 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30677 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30675 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30660 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30658 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30658 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30657 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30656 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30655 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30655 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30655 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30654 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30654 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30653 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30651 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30648 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30648 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30648 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30648 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30647 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30647 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30646 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30645 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30644 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30643 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30641 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30640 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30638 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30638 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30638 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30638 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30637 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30637 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30636 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30636 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30636 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30633 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30633 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30632 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30631 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30631 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30630 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30629 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30628 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30623 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30622 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30622 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30620 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30619 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30618 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30618 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30617 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30616 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30616 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30615 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30615 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30613 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30611 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30609 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30609 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30605 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30605 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30604 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30603 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30602 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30602 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30599 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30598 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30596 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30596 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30595 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30595 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30590 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30586 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30586 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30586 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30584 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30584 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30584 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30583 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30581 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30581 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30580 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30580 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30578 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30578 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30576 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30575 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30574 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30573 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30570 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30570 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30570 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30568 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30567 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30566 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30564 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30563 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30562 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30559 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30556 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30555 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30554 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30552 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30550 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30549 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30544 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30544 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30543 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30541 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30540 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30540 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30539 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30537 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30532 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30529 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган