"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант унвони берилди…

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 14/01/2021 22:53-     12328 марта ўқилди

Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилди…

Бугун, 14 январь куни Президент фармонларига мувофиқ ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ушбу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Жумладан, тегишли фармонга биноан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланди.
Унга ушбу ҳарбий унвонни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев топширди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йили Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўша пайтдаги мудофаа вазири, ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган эди. Шунингдек, ўша йили Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов генерал-полковник ҳарбий унвони билан, ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов эса генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланган эди.
Маълумот ўрнида: генерал-лейтенант ҳарбий унвони Ўзбекистонда даражаси жиҳатидан 3-ўринда туради (армия генерали ва генерал-полковник унвонларидан кейин).
Image may contain: 2 people, including Bahodir Kuchakov, people standing
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга МХХ (СНБ) кирдикорлари ҳақида
  2. Қўқонга “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” сертификати топширилди
  3. Таниқли ўзбек журналисти автоҳалокатда вафот этди…
  4. Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев “Нуроний”га раис бўлди
  5. Тадбиркор умрида биринчи марта Президент бошқарган видеоселекторда иштирок этди
  6. ЎзА: Депутат Расул Кушербаев қандай ноҳақликка учради?
  7. Ўзбекистон Бош вазири Сўхга ташриф буюрди…
  8. Матёқуб Матчонов: «Мени МХХ раиси ўринбосари Шуҳрат Ғуломов қаматган эди»
  9. ДХХ томонидан бир қатор коррупцион холатларнинг олди олинди
  10. Ўзбекистон Президенти: «Мени кадрлар масаласи қийнайди»
  11. Норозиликда иштирок этган ишчиларнинг эътирози ҳал бўлади — «ENTER Engineering»
  12. «Меҳр-3» операцияси: Суриядан яна 98 киши Ўзбекистонга қайтарилди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.