"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Ўзбекистон овози” газетаси: Бир инсон тақдирига қора тамға босган “Жиноят иши”

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Демократия сабоқлари | 01/14/2021 15:04-     12206 марта ўқилди

БИР ИНСОН ТАҚДИРИГА ҚОРА ТАМҒА БОСГАН “ЖИНОЯТ ИШИ”

“ёниб кетган” деган баҳона билан архивдан топиб берилмади. Унинг тақдири энди нима бўлади?

Китоблик Раҳим Даминов, Қаршилик Акмал Саидов ва унинг Яккабоғлик курсдоши Абдунаби Ғиёсов бир тоғнинг кийиклари эди. Улар Тошкент халқ хўжалиги институтида таҳсил олган беғубор талабалик йилларидан буён бир-бирларини танишарди. Ўқишни битиргач, Раҳим Даминов Яккабоғ туман солиқ инспекцияси тизимида оддий ходим сифатида фаолиятини бошлади. Зиимасига юкланган вазифаларни бекамикўст бажариб келгани учун хизмат пиллапояларидан муваффақиятли кўтарилиб, 1996 йилда Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасига ишга таклиф қилинди. Акмал Саидов бу пайтда Миллий хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармасида иқтисодий соҳалар бўйича куратор бўлиб ишларди. Хизмат тақозоси юзасидан улар бир куни учрашиб қолишади. Ўзидан икки курс қуйида ўқигани учун Раҳим Даминов унга талабалик давридагидек муомала қилиши МХХ тизимининг ҳавосини олган Акмал Саидовга ёқмайди. Унинг айтгани-айтган, дегани-деган, қаерга қўлини узатса, етадиган, ҳамма соясига салом бериб юрган пайтда оддий бир мишиқи солиқчининг муносабати, ҳурматини жойига қўймай, менсимаслиги нафсониятига тегади. Ичида: “Ҳап сеними!” дейди-ю, индамай кетади…

Шундан кейин ўз билими ва тажрибасидан бошқа қўллаб-қувватловчиси бўлмаган, хизмат вазифасини сидқидилдан адо этиб келаётган Раҳим Даминов 1998 йилда номаълум сабабларга кўра Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасидан Яккабоғ туман солиқ инспекциясига оддий инспектор вазифасига ўтказилади. У қандай хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун хизмат вазифасидан четлаштирилганини аниқлаштириш учун Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасига мурожаат қилади, аммо саволлари жавобсиз қолади. Лекин бу иш кимнинг қўли билан амалга оширилганини тахмин қилади, албатта. Аммо қўли калта, дардини бировга ёра олмайди. Нима бўлганда ҳам, “Бошга тушганни кўз кўрар”, қабилида иш тутади, ўзига ҳушёр бўлган ҳолда хизматни давом эттиради. 1998 йилнинг охиридан 2000 йилгача Китоб туман солиқ инспекциясида ишлайди. Хизмат вазифасини ҳалол ва виждонан бажариб келаётгани ҳисобга олиниб, 2001 йилда Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Яккабоғ тумани бўлими бошлиғи вазифасига тайинланади.

2006 йилнинг сентябрь ойида департаментнинг туман бўлимига “Пахтабанк”нинг Яккабоғ туман валюта айрабошлаш хазинасида ишловчи Дилнавоз Худойбердиеванинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари юзасидан маълумот келиб тушади. Раҳим Даминов хизмат тақозосидан келиб чиққан ҳолда, қонун талабига кўра, тергов ҳаракатлари ўтказиш учун бу маълумотни Яккабоғ туман прокурорига жўнатади. Ўша пайтда Яккабоғ “Агропродукт” шўъба корхонасини 2003 йилгача бошқариб келган Абдунаби Ғиёсовнинг собиқ курсдоши Акмал Саидов 2006 йил 2 ноябрь куни ўша пайтда МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси ички ишлар, прокуратура ва суд идораларини назорат қилиш бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатаётган эди. Абдунаби Ғиёсов Раҳим Даминовга учрашиб, иши терговга оширилган Дилнавоз Худойбердиева опасининг қизи эканини, шу ишни “босди-босди” қилиш кераклигини айтади. Раҳим Даминов бу иш терговга берилганини, терговга босим ўтказиш унинг ваколатига кирмаслигини билдиради. Шундан кейин Абдунаби Ғиёсов тўнини тескари кияди, унинг танобини тортиб қўйиш учун собиқ ҳамкурси Акмал Саидовга арз қилади.

Абдунаби Ғиёсов 2006 йилнинг 27 октябрида Раҳим Даминов устидан вилоят МХХ бошқармасига шикоят билан мурожаат қилиб, “у порахўр ва фирибгар, тумандаги бозор раҳбари Жалол Одиловдан, сомсапаз Исмоил Ҳусанов ва бошқалардан ҳар ой пул олиб туради”, деб кўрсатма беради. Шу асосда 2006 йилнинг 2 ноябрида прокурор санкциясисиз кечқурун соат 11.00 дан 01.00 гача Раҳим Даминов ҳамда қизининг уйида ноқонуний тинтув ўтказилади. Вилоят МХХнинг прокуратура назорати шўъба бошлиғи Жаҳонгир Носиров қўлига кишан солинган Раҳим Даминовни МХХнинг Китоб тумани бўлимига олиб келади. Уни кечаси билан тикка турғазиб қўйиб, “Айтганларимни қиласан, ҳамма гапни бўйнингга оласан”, деб қўлидаги дубинка билан аёвсиз калтаклайди. Лекин Раҳим Даминовнинг иродаси букилмайди, бошида қора қузғундай соя солиб турган бу бало-қазолардан қачонлардир қутулишини, қачонлардир ҳақиқат қарор топишини сабр-тоқат билан кутади, ёруғ кунлар келишига умид қилади. Орадан икки кун ўтиб у Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосари Мирза Каримов кўрсатмаси билан қамоққа олинади ва судгача бўлган даврда эҳтиёт чораси сифатида вақтинчалик ушлаб туриш учун Бухородаги қамоқхонага жўнатилади. (Энг қизиғи, бир қатор жиноят содир қилганликда гумонланаётган Раҳим Даминов Бош прокурор буйруғи билан 2006 йил 6 ноябрда эгаллаб турган вазифасидан озод этилган!) Абдунаби Ғиёсов томонидан берилган кўрсатмалар терговчи томонидан тўлиқ текширилади, гувоҳлар билан бўлиб ўтган савол-жавобларда шикоятда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмайди. Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди судьяси Содиқ Райимов ишни холис ва одилона ўрганиб, Раҳим Даминовни айбсиз деб топади ва суд залидан оқлаб чиқаради…

Судгача бўлган даврда эҳтиёт чораси сифатида вақтинчалик ушлаб туриш учун Бухородаги қамоқхонага жўнатилганида бу туҳмат ва ноҳақликларнинг бошида ким турганини ҳис қилиб турган Раҳим Даминов ўша пайтда МХХ Қашқадарё вилоят бошқармаси ички ишлар, прокуратура ва суд идораларини назорат қилиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб турган Акмал Саидов устидан МХХ раҳбари Рустам Иноятовга шикоят билан мурожаат қилади. Шундан кейин вилоят прокуратураси томонидан Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди қарорига протест киритилиб, бу иш қайта кўриб чиқиш учун прокуратуранинг ўта муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Хидир Каримовга ўтказилади. Бу сафар Абдунаби Ғиёсовнинг шикоятига Шаҳло Эшова ҳамда Дилшод Худойқуловлар томонидан берилган кўрсатмалар ҳам қўшилади.

Раҳим Даминов илгаридан Хидир Каримов билан таниш эди. У: “Раҳим ака, хизматчилик, МХХ ходимларни сизнинг ишингизни назоратда сақлаб турибди. Уларнинг айтганини қилмасак, эртага бизни ҳам соғ қўйишмайди. Шунинг учун хафа бўлмайсиз”, дейди. Кейин уни олдиндан тайёрлаб қўйилган тергов ҳужжатлари билан таништиради. Раҳим Даминов гувоҳларнинг кўрсатмалари билан танишаётиб: “Ие, “Тико” қаердан чиқди?” деб сўрайди. Хидир Каримов унинг бу саволига: “Улар ўйлаб топган навбатдаги ўйинларнинг давоми бу”, деб кулади.

Тергов хулосасида Раҳим Даминов Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Яккабоғ туман бошлиғи вазифасида ишлаб келиб, масъул мансабдор шахс бўлган холда ўзига юклатилган, яъни, солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортилган холатларни аниқлаш, солиққа оид жиноятлар ва қонун бузилишларининг олдини олиш, солиққа тортиладиган базани кенгайтириш, давлатга етказилган зарарни ундириш бўйича чора-тадбирлар кўриш, яширин иқтисодий фаолиятни аниқлаш ва олдини олиш, хўжалик, молия-валюта сохасида белгиланган қонун нормаларини бузиш йўли билан давлат манфаатларига етказилган жиддий зарарларни аниқлаш каби ваколатларидан қасддан фойдаланиб, 2006 йилнинг 12-13 октябрь кунлари Яккабоғ “Агропродукт” шўъба корхонасида ижара шартномасига асосан иш юритаётган “Айсберг Норд” хусусий корхонасида белгиланган фармон талабларига зид равишда текшириш ўтказганлиги кўрсатилган.

“Агропродукт” шўъба корхонаси омбор мудири Дилшод Худойқулов кўрсатмасида келтирилишича, Раҳим Даминов унга гўёки корхонанинг собиқ бошлиғи Абдунаби Ғиёсов билан Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари шуғулланаётганини, улар Илҳом Ҳамроевга қарашли корхонани ҳам текширишини айтган. Дилшод Худойқулов Илҳом Ҳамроевни топиб келгач, Раҳим Даминов ўз хизмат мавқеидан қасддан фойдаланиб, қонунга хилоф эканлигини била туриб, мулкий наф кўриш мақсадида корхона фаолиятини текширмаслиги эвазига унинг бошлиғидан икки тележка узум чиқитини пора сифтида беришни талаб қилган.

Шалола Эшова Шаҳрисабз туманида бир нафар фарзанди билан ота-онасиникида яшайди, ҳеч қаерда ишламайди. У берган кўрсатмада келтирилишича, Раҳим Даминов гўёки Шалола Эшовани топиб, (энг қизиғи, Шалола Эшова 2006 йилнинг октябрь ойи ўрталаригача Яккабоғ туманида яшовчи Абдунаби Ғиёсовни умуман танимаган) Абдунаби Ғиёсовни МХХ ходимлари қидириб юрганлигини айтган. Абдунаби Ғиёсовнинг пули кўп, уни сен орқали қўрқитиб, пулини оламиз, кейин биттадан “Тико” автомашинаси минамиз, деб, шерикликка таклиф қилган…

Раҳим Даминов ана шундай айбловлар билан 2007 йилнинг 20 майида вилоят прокурори ўринбосари Мирза Каримовнинг кўрсатмаси билан иккинчи маротаба эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинади. 2007 йилнинг 10 июнида Жиноят ишлари бўйича Косон туман суди судьяси Абдуолим Содиқов туман ИИБ биносида суд мажлисини ўтказади ва унга 6 йиллик қамоқ жазоси тайинланади. Судья ҳукмни камерада вақтинчалик изоляцияда ушлаб турилган Раҳим Даминовга ўқиб эшиттиради ва уни панжарадан юзига улоқтириб, чиқиб кетади…

– Тоғ-тоғ билан учрашмаса ҳам одам-одам билан учрашар экан, – дейди Раҳим Даминов. – Қонун адолатсиз қози қўлида топталса, унинг ажри албатта юқоридан, Худо томонидан берилишини ўшанда кўрдим. Бировга туҳмат қилиб, уни бало-қазоларга гирифтор қилган нокас албатта бир кун келиб жазосини олади. Буни ўз ҳаёт йўлим давомида кўрдим. 2007 йилниннг 11 сентябрида мени Бухоро турмасидан Бекободдаги 21-зонага юборишди. Менинг қўлимга кишан солиб, МХХнинг Китоб тумани бўлимига олиб келиб, дубинка билан аёвсиз калтаклаган вилоят МХХнинг прокуратура назорати шўъба бошлиғи Жаҳонгир Носиров 17 йилган қамалиб, Бекободдаги зонага келди. Рўпарамда тиз чўкиб кечирим сўради, уни шу ишга мажбур қилганларни очиқ-ойдин айтиб берди. Икки марта мени қамоққа олишга санкция берган вилоят прокурори ўринбосари Мирза Каримов ҳам жиноий кирдикорлари фош бўлиб, қамалди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2006 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” ги қарорига кўра жазо учдан бир қисмига қисқартирилиб, 2008 йилнинг охирларида қамоқдан озод қилиндим. 2010 йилда тақдир тақозоси билан Қарши шаҳрида Акмал Саидов билан яна кўришиб қолдим. У мендан астойдил кечирим сўраб, “Ака, мени кечиринг, йўлдан адашдим. Ўзим ҳам жазосини олдим, ишдан бўшатилдим”, деб бўйин эгди. Нима ҳам дердим, бўлгани бўлиб, бўёғи ўчган эди. Лекин уни кечирганим йўқ. То оқланмагунимча уни кечирмайман. Мен адолат истайман. 2009 йилдан буён адолат истаб бормаган эшигим, кирмаган инстанциям қолмади. Менинг ишимни Жиноят ишлари бўйича Косон туман судига чиқарган Хидир Каримов бу пайтда Бош прокуратурада прокуратура органларининг ички хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаётган эди. Турли идораларга тўхтовсиз ариза ёзаётганим учун мени қаматиш мақсадида тайёрланган қалбаки ҳужжатлар фош бўлиб қолишидан хавотирга тушган Хидир Каримов яширинча равишда Жиноят ишлари бўйича Косон туман суди архивидан унга нисбатан юритилган жиноий иш ҳужжатларини йўқоттирган…

2018 йилга қадар бирор-бир ваколатли органлар раҳбарлари, депутатлар, сенаторлар, Инсон ҳуқуқлари ташкилоти, Омбудсман, ҳоказо ва ҳоказолар Раҳим Даминовнинг дод-фарёдига қулоқ осмади, юзини чаппа бурди. Президентимиз томонидан суд-ҳуқуқ тизимида изчил олиб борилган ислоҳотлар Раҳим Даминовга умид бағишлади, унга қанот бахш этди. 2018 йилнинг май ойида Олий судга ишни кайта кўриб чиқиш бўйича ариза ёзди.

Лекин ўша йили, яъни, 2018 йилнинг 17 июлида Косон туман давлат архивида ёнгин содир бўлиб, айнан Раҳим Даминовга тааллуқли бўлган жиноят иши материаллари “тўлик ёниб кетади”. Бу ҳақда Косон туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи А.Аллаёров, Косон туман давлат архиви директори О.Хўжамуродов томонидан Раҳим Даминовга расмий жавоб хати орқали маълум қилинган. Архивда ёнғин содир бўлган бўлса, нима учун айнан Жиноят ишлари бўйича Косон туман суди ҳужжатлари ёниб кетган? Ёнғин нимадан келиб чиққан, қандай ҳужжатлар ёнган, қанчаси асраб қолинган, ким айбдор, булар ҳақида маълумот йўқ. Шунга ўхшаш кўпгина саволлар очиқлигича қолмоқда.

– Орадан бир ойдан зиёдроқ вақт ўтиб, яъни, 2018 йил 25 август санаси билан ёзган аризамга Олий суд судьяси Х.Қосимов имзоси билан: “Сизга тааллуқли жиноят иши материаллари билан тўлиқ танишиб чикдим”, деган мазмунда уч варакдан иборат суд ажримини олдим, – дейди Раҳим Даминов. – Савол туғилади: менга оид жиноят материаллари 2018 йил 17 июлда ёниб кетган бўлса, Олий суд судьяси Х.Қосимов қандай қилиб иш билан тўлиқ танишиб чиққан?!

Мен бир неча бор Олий судга ариза билан, виртуал кабулхонага телефонда мурожаат килдим. 2018 йил 18 март куни Олий суд раиси К.Комилов қабулида бўлиб, унга айни дамдаги вазиятни тушунтирдим. У менга оид жиноят иши материалларини Кашкадарёдан Олий судга чакиртирилиши ва ёнган ҳужжатлар максимал даражада тикланиши бўйича кўрсатма берди. Лекин шундан буён ёзаётган ҳамма шикоятларимга бир хил мазмунда, яъни, сизга Олий суд судьяси Х.Қосимов 2018 йил 25 августда Олий суд ажрими билан батафсил жавоб берган, шу туфайли аризангиз қаноатлантирилмади, деган бир хил мазмундаги жавоблар олаяпман…

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 12 сентябрдаги ажрими билан Косон туман суди хукмида келтирилган Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми ”г” банди билан бўлган қисми бекор қилиниб, харакатдан тугатилган. Бироқ, биринчи босқич суд хукмининг қай даражада қонунийлигига бахо беришда, яъни, апелляция инстанцияси суди ҳамда назорат тартибидаги Олий суд судьяси ажримларида бир хил тарзда, яъни, “иш бўйича чиқарилган суд қарорлари қонуний ва асосли” деб топилганлиги билдирилган. 2020 йилнинг 2 ноябрида Олий суд судьяси Ш.Тожиев, 2020 йил 20 ноябрда Олий суд суд судьяси З.Файзиев томонидан имзоланган жавоб хати ҳам бир хил мазмунда: “Шикоятингиздаги важлар яна бир бор қайта текширилиб, суд қарорларини ўзгартириш ва ишни бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас, деб топилганлиги сабабли, шикоятингиз қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги маълум қилинади”… қабилида берилган

Агар мабодо Раҳим Даминовга тааллуқли жиноят иши материаллари ёниб кетган бўлса, унда Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодексининг 23-моддаси бўйича айбсизлик презумпцияси қўлланилиши кўрсатилган. Унда: “Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти, уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганида келиб чиқадиган шубҳалар ҳам судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак”, дейилган…

Бундай ҳолатда нима қилиш керак? Назаримизда, унинг ечими Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодексида аниқ-тиниқ қилиб кўрсатиб қўйилган. Фақат инсон тақдири учун жавобгар бўлган, ваколатли органлар томонидан ҳар томонлама кўриб чиқариладиган холис ва мантиқли хулосагина бу масалага нуқта қўяди.

Нуруллоҳ ДОСТОН,

“Ўзбекистон овози” мухбири.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Хамроқул Асқар: БИЗКИМ, ОЛТИБЕКЛАР ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ОВОЗ БЕРАМИЗ!!!
  2. Карим БАҲРИЕВ: Фақат кучли инсонларгина кечира оладилар – ЎзА
  3. Таниқли ўзбек ëзувчиси “Озодлик – Озод Европа” радиосида раҳбар бўлди
  4. Ўш воқеаларига ўн йил бўлди: 17 ёшлик ўғлимни ўлдирган қотиллар топилмади…
  5. Беларусь мухолифати намойишда куч қўллаган ҳарбийлар “ниқобини ечмоқда”
  6. Кун.ўз: Трамп қисқа вақтга шифохонани тарк этди…
  7. Бишкекда намойишлар авжида. Президент Сооронбай Жээнбеков қаерда?
  8. Гулжаҳон Йўлдошева адвокати билан суҳбат: “Бу иш ортида катта кучлар турибди”
  9. Михаил Саакашвили: Келажакни ўйласанг, мактабларга назар сол…
  10. “Исмат Хушев билан юзма юз” номли теледастур Қирғизистон Республикасида (1)
  11. Суд оқлаган, лекин ўз ўрнига тикланмаган прокурор иши: Сурхондарёдаги тайинлов (1)
  12. Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ватандошларга давлат мукофотларини топширди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94150 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31303 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31250 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31215 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31127 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30896 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30818 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30809 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30808 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30808 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30808 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30807 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30805 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30805 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30801 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30800 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30799 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30798 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30797 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30797 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30792 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30792 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30790 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30789 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30789 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30789 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30788 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30785 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30782 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30782 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30780 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30776 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30773 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30773 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30771 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30769 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30769 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30769 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30768 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30767 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30767 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30767 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30767 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30765 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30765 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30763 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30758 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30756 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30755 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30754 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30754 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30753 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30752 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30752 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30747 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30746 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30745 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30744 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30743 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30743 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30743 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30743 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30740 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30740 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30738 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30738 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30736 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30733 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30732 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30732 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30731 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30728 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30726 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30726 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30725 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30724 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30724 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30721 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30720 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30718 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30716 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30710 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30707 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30704 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30703 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30703 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30702 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30701 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30701 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30698 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30697 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30692 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30690 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30690 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30688 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30688 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30687 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30687 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30687 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30687 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30686 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30686 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30686 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30686 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30686 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30685 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30685 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30685 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30685 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30684 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30684 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30683 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30683 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30683 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30681 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30678 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30678 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30677 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30675 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30660 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30658 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30658 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30657 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30656 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30655 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30655 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30655 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30654 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30654 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30653 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30651 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30648 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30648 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30648 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30648 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30647 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30647 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30646 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30645 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30644 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30643 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30641 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30640 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30638 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30638 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30638 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30638 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30637 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30637 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30636 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30636 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30636 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30633 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30633 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30632 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30631 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30631 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30630 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30629 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30628 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30623 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30622 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30622 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30620 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30619 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30618 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30618 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30617 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30616 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30616 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30615 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30615 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30613 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30611 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30609 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30609 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30605 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30605 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30604 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30603 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30602 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30602 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30599 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30598 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30596 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30596 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30595 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30595 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30590 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30586 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30586 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30586 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30584 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30584 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30584 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30583 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30581 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30581 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30580 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30580 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30578 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30578 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30576 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30575 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30574 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30573 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30570 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30570 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30570 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30568 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30567 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30566 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30564 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30563 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30562 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30559 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30556 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30555 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30554 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30552 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30550 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30549 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30544 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30544 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30543 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30541 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30540 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30540 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30539 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30537 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30532 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30529 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган