"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бош муҳаррир И.Хушевга: Бухоро прокуратураси ва ИИБ си устидан шикоят

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 16/01/2021 21:26-     12264 марта ўқилди

Мен Хайруллаев Ўктамжон Гайбуллоевич собиқ қайнотам Мўминов Каром Алимовичга 2008 йилдан 2013 йил май ойига қадар Жанубий Корея Республикасида ишлаб топган 80.000 АҚШ долларини жамғариб бориб, ушбу пулларга автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчаси, автомобилларни техник таъмирлаш устахоналари, мой алмаштириш шохобчасини қуриб беришини ваъда қилиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги ҳақидаги аризам юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ ТБ катта терговчиси О.Примов томонидан 16.12.2014 йилда К.Мўминовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан 61015-сонли жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур 61015-сонли жиноят иши бир неча марта асоссиз равишда ҳаракатдан тўхтатилганлиги сабабли, назорат қилувчи прокурорлар томонидан ишни ҳаракатдан тўхтатиш ҳақидаги қарорлар бекор қилиниб, қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш учун юборилган.

Бугунги кунда ушбу жиноят иши бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси Н.Ҳ.Маллаев томонидан олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши Бухоро вилоят ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи О.Ҳасанов ва Бухоро вилоят прокуратураси Кадрлар бўлими бошлиғи (илгари вилоят прокуратураси 16-бўлим бошлиғи ва Ромитан туман прокурори лавозимида ишлаган, Президент танқидидан сўнг ушбу лавозимдан бўшатилган, фирибгар К.Мўминов ўқитган шогирди) Ҳ.Ширинов, Бухоро шаҳар ИИБ ТБ собиқ катта терговчиси О.Примов, бу ишларда далоллик қилган Бухоро вилоят ИИБ собиқ терговчиси, иш бўйича фирибгар К.Мўминовнинг Бухоро шаҳар адвокатлар палатаси адвокати Жуманазар исмли шахслар ғаразли мақсадларда жиноят бўйича фирибгарларни жиноий жавобгарликка тортиш муддатини ўтиб кетишини кутиб тугатмоқчи.

Бу коррупциялашган жиноий тўда жиноят иши бўйича кўрсатмалар ва бошқа далилларни сохталаштириб, қасддан жиноят иши ҳужжатларини чалкаштириб, Бош прокуратура ва ИИВ раҳбариятини чет элга тергов сўрови юборилиши кераклигини баҳона қилиб алдаб, жиноят иши бўйича ёлғон маълумотлар бериб келмоқда.

Хайруллаев Ўктамжон,

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Президент ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиш тўғрисидаги қонунни имзолади
  2. «Маҳмуд Ражаб иши» бўйича Хоразм Вилоят ИИБ Бошқармаси расмий баёноти (1)
  3. Ҳукумат тасдиқланди: Битта ўзгариш бор — Озодбек Назарбеков Маданият вазири!
  4. Исмат Хушев билан юзма юз Яна ДХХ ҳақида гапирамиз…
  5. Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 205 нафарга етди — ССВ хабаридан
  6. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6 апрелда 115 кишига кўпайди. Жами 457 нафар
  7. Эргаш Ишмуродов: Карантин даврида уйда ўтириб, бир воқеа ёдимга тушди — Хотира
  8. «ДХХнинг ибратли ишлари» туркумидан — 5 мақола
  9. Расул Кушербоев: Норбоева ёки Мирзиёеванинг муносабатини кутиш шарт эмас…
  10. Расул Кушербаев: дело Юлдошевой – серьёзный сигнал для нас
  11. Бош прокуратура Молия вазири ўринбосарини текширади…
  12. Бердиёр Жумаев: Айбларни топамиз ўзимиз, Изларни ёпамиз ўзимиз…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.