"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Манба: Олий таълим вазири ҳам алмашиши мумкин…

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 13/01/2021 23:35-     12374 марта ўқилди

Манба: Олий таълим вазири ҳам алмашиши мумкин

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов уч ярим йиллик фаолиятидан сўнг лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz’нинг турли тузилмалардаги бир нечта манбалари маълум қилди.

Ином Мажидов / Фото: Kun.uz

2021 йилнинг дастлабки кунларида Ўзбекистон ҳукуматида яна бир вазир алмашиши мумкин.

Kun.uz манбаларига кўра, шу кунларда олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидовни лавозимидан озод этиш масаласи муҳокама қилинмоқда. У фаолиятини ОТМлардан бирининг ректори сифатида давом эттириши мумкин.

Бу ҳақдаги маълумотни вазирлик матбуот хизмати Kun.uz’га тасдиқламади; шу билан бирга, расмий янгилик бўлган тақдирда, бу ҳақда маълум қилиниши қўшимча қилинди.

Манбаларга кўра, олий таълим вазири лавозимига бир неча номзодлар, хусусан Термиз давлат университети ректори, сенатор Абдуқодир Тошқулов ва Ўзбекистон миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов номзодлари кўриб чиқилмоқда.

Абдуқодир Тошқулов / Фото: Kun.uz

Аввалроқ, Kun.uz ўз манбасига таянган ҳолда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар қилганди. Вазирлик матбуот хизмати буни тасдиқлади. Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Саломов Фарғона политехника институтига ректор бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ином Мажидов 2016 йил сентябридан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил июнидан эса вазир лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Абдуқодир Тошқулов 2016 йил сўнгидаги сайловлар арафасида президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили бўлганди. У 2017 йил сентябрида Термиз давлат университетига ректор бўлган, бир йил ўтиб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сенат аъзосига айланганди.

Тошқулов 2020 йил январида Kun.uz’да эълон қилинган интервьюсида бир нечта масалалар қатори таълим муаммоларига оид ўз қарашлари билан ҳам ўртоқлашган.

Авазжон Мараҳимов / Фото: Kun.uz

Бошқа бир номзод – техника фанлари доктори, профессор Авазжон Мараҳимов 2016 йил октябридан буён Ўзбекистон миллий университети ректори сифатида фаолият юритмоқда. У турли йилларда олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, халқ таълими вазири лавозимларида ишлаган.

  • Сўнгги кунларда айрим вазирликлар раҳбариятида ўзгаришлар кузатилмоқда. Айни пайтгача уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солиев, транспорт вазири ўринбосари Даврон Деҳқонов, сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Рўзибоев, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Саидкамол Хўжаев ва Ботиржон Сулаймонов ҳам лавозимини тарк этди. Уларнинг айримлари бошқа ишга ўтказилиши кутилмоқда.

https://kun.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Жиззахда рус ёзувчисининг Шароф Рашидов ҳақидаги асари тақдимоти ўтказилди
  2. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 83 нафарга етди — Қалампир.ўз нашри
  3. Кун.ўз: Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 145 тага етди…
  4. ЎзА: Президент вертолётидан олинган суратларда Қоракўл ва Олот…
  5. Smartgov.consulting ижрочи директори Азиза Умарова ЕОИИ ҳақида — Кун.ўз нашри
  6. «Шарқ Юлдузи» журнали Бош муҳаррири Сирожиддин Рауповга шоир Абдулла Шердан
  7. Фаррух Абдуҳамидов: Ҳокимларнинг депутатликка сайланишига чек қўйиш керак!
  8. ЎзА: Ишон ва шубҳа қил! Журналист суриштируви
  9. Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов оламдан ўтди…
  10. Норқобил ЖАЛИЛ: ЭШМАТОВНИ ҲАР КУН СОҒИНАВЕРАМИЗ!
  11. Бош муҳаррир И.Хушевга: Президентнинг кадрлар сиёсати ҳақидаги эфирни кўриб…
  12. Президент Хоразмдан Тошкентга қайтиб келди. Сафар тафсилотлари қандай?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.