"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бердиёр Жумаев: Айбларни топамиз ўзимиз, Изларни ёпамиз ўзимиз…

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 13/01/2021 15:04-     12686 марта ўқилди

Бердиёр ЖУМАЕВ,

халқаро журналист.

АЙБДОРНИ ТОПАМИЗ ЎЗИМИЗ, ИЗЛАРНИ ЁПАМИЗ ЎЗИМИЗ…

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов махсус комиссияга раислик қилишга нақадар ҳақли?

Жиззах шаҳрида қурилиши тугамай туриб, 10 январь куни қулаб тушган 6 қаватли уйнинг нима учун босиб қолганлигини текшириш мақсадида, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида ҳукумат комиссияси тузилганлиги, тўғриси, мени ажаблантирди.

Илло, расмий манбалардан маълумки, Очилбой Раматов – Ўзбекистон Републикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари бўлиши билан биргаликда, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ҳамда қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари ҳам ҳисобланади.

Шундай экан, О. Раматов, тегишли жабҳага бош жавобгар шахс тариқасида, Жиззахдаги уйнинг қулаб тушиши сабаб-оқибатларини аниқлашга аралашиши, зинҳор, мумкин эмас. Билъакс, у киши мазкур соҳадаги мана шунақанги офатлар-у касофатларнинг олдини олиш учун асосий масъул шахс саналади!

Ҳозирги вазиятда, биз хоҳлаймизми ёинки йўқми, биринчи вице-премьер жаноблари капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари лавозимини эгаллаб турганлиги нуқтаи назаридан, Жиззахдаги фалокатнинг асл қусурларини очиб ташлашдан эмас, аксинча, мазкур босиб тушган уйдаги нуқсонларни босди-босди қилишдан, бунинг ҳақиқий айбдорларини яширишдан манфаатдордир.

Махсус комиссия тузилаётганида республика Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти муаммонинг ушбу жиҳатини билмаганмиди ёхуд мавжуд фалокатни хаспўшлаш мақсадида, атайлабдан, айнан ушмундоқ қарорга келинганми?! Гарчи, комиссиянинг ташкил этилишидан адолат ва холислик кўзда тутилган бўлса, бунақанги номақбул хатти-ҳаракатда мантиқ қани?

* * *

Очиғи, фақат бизнинг Ўзбекистонимиздагина юқоридагидай йўл тутилиши мумкин ва бунинг исботи учун бошқа мисоллар-да оз эмасдир.

Агар, шу кетишда давом этаверса, «Ўзбекистон Қаҳрамони» Очилбой Раматовга Юнусобод йўналишидаги метро қурилишидаги фожиа, Сардоба сув омбори қўпорилиши оқибатидаги улкан фалокатлар, Жиззах шаҳридаги 6 қаватли уйнинг босиб тушишидаги, шунингдек, ўзи раҳбарлик қилаётган комплексдаги бошқа ўпирилишлар борасидаги «хизматлари» учун иккинчи марта тағин «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилсаям, шунингдек, советча анъанага мувофиқ равишда, икки марта Қаҳрамон сифатида О. Раматовнинг таваллуд маскани – Шовот туманида у кишининг бюсти ўрнатилсаям, ҳайрон қолмаслик керак бўлади…

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Шавкат Мирзиёев: Биронта хонадон, биронта одам эътиборсиз қолмайди — ЎзА
  2. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев терговдаги қийноқлар ҳақида — Кун.ўз
  3. Ўзбекистонда маҳаллий шакар заводлари тўхташ арафасида — Озодлик
  4. Президент Администрацияси раҳбарига янги ўринбосар тайинланди — «Халқ сўзи» нашри
  5. Қашқадарё ҳокими Россияда чиқинди йиғиб, онасини боққан Исломбек билан учрашди
  6. “Овло”нинг қули ёки Шоҳсултон“ ҳақида эртак (Китоб райони мисолида)
  7. ДХХ фаолиятига бир назар: Фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди
  8. “Шифокорларга айт, менга сув беришсин”. Зангиотада вафот этганнинг энг сўнгги сўзи
  9. Минскда бир неча минг кишилик норозилик акцияси ўтказиляпти (фоторепортаж)
  10. Тошкент вилоятида йўловчи ташувчи ҳайдовчилардан “доля” талаб қилган аёллар
  11. Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов диққатига
  12. Самарқанд ҳокимининг ибратли ишларидан бири…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Макола укувчилари:
    13/01/2021 в 15:27-

    Ушбу маколани укиб хукуматга ишончсизлик янада ошади. Биз макола укувчилар муаллифнинг фикрига тулик кушиламиз. Агар хакикат булганида О.Раматов ва Сангиновлар аллакачон уз вазифаларидан озод килиниши лозим эди. Качонгача майнавозчилик давом этади?
    Макола укувчилар.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.