"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Ориповни эслаб: Хатоларинг керак уларга…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Маданият ва Санъат | 12/01/2021 00:57-     12395 марта ўқилди

Ruxsora Abdullaevna Oripova

 

Image may contain: 1 person
ХАТОЛАРИНГ КЕРАК УЛАРГА
Шундайлар бор, сенга лутф айлаб,
Дўстман, дея қўлин тутарлар.
Лекин ҳар зум қадаминг пойлаб,
Хато қилишингни кутарлар.
Хато қилсанг, уларга байрам,
Йўқса, заҳру заққум ютарлар.
Майли, жиндек, зарра бўлса ҳам,
Хато қилишингни кутарлар.
Хатоларинг керак уларга,
Шох- новдангни дархол бутарлар.
Тағин кунни улаб тунларга,
Хато қилишингни кутарлар.
Ахтарурлар ҳамиша иллат,
Етти пуштинг гўрин титарлар.
Фақат унма, улғайма фақат,
Хато қилишингни кутарлар.
Улар сенга бир умр йўлдош,
Содиқ ҳамрох каби ўтарлар.
Қабринг узра эгсалар ҳам бош,
Хато қилишингни кутарлар.
АБДУЛЛА ОРИПОВ.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абдулла Орипов: Сен барҳаёт онамсан, Ватан…
  2. 21 март — Севимли шоиримиз Абдулла Орипов туғилган кун: «Биринчи муҳаббатим»
  3. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи олдидан (5-мақола)
  4. Жунбушга келмоқда замин бетўхтов, Гўё бошлангандек мудҳиш бир ўйин — А.Орипов
  5. Абдулла Орипов: Рафиқамга — Сен борсан, мен учун бу олам гўзал…
  6. Буюк ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг янги шеърлари — ДўЗ архивидан
  7. Абдулла Ориповни ёд этиб: ВАТАН ҲАҚИДА ИККИ ШЕЪР
  8. Ёруғ кўрай, дедим шу тунд дунёни, Мудҳиш совуқларда қолсам ҳам музлаб — А.Орипов
  9. Абдулла Орипов: Ҳуррият, муқаддас байроғим ўзинг…
  10. Абдулла Орипов: Оллоҳим, оқ йўл бер, кетар чоғимда…
  11. Абдулла Орипов: Сен шундоқ бетимсол сўлим маъвосан, Улғайган бешигим – Қашқадарёсан!
  12. Абдулла Орипов: Ўзини авлиё сановчилар бор. Насиҳат қилади отасига ҳам
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.