"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Инсон ва қонун | 09/01/2021 23:22-     12391 марта ўқилди

ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди

ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида зиғир ва кунгабоқардан ёғ ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши учун акциядорлик тижорат банкидан 2 млрд. 800 млн. сўм кредит чиқартириб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан 15 минг АҚШ доллари олган вақтларида 3 нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

Наманган вилоятида ДХХ ва Прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими бошлиғи ўринбосари маҳаллий тадбиркордан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, 2019 йил тадбиркорга қарашли МЧЖ фаолияти солиқ идоралари томонидан текширилиб, солиқ қарздорлиги аниқланган ва уни ундириш учун тўпланган ҳужжатлар МИБга юборилган. МИБнинг туман бўлими бошлиғи ўринбосари эса 3 минг АҚШ доллари эвазига қарздорликни ёпишини айтиб, воситачи орқали тадбиркордан муқаддам 1000 АҚШ доллари ва 2 млн. 230 минг сўм пул маблағларини олган.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ходими 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У мазкур пул маблағи эвазига танишларининг ёрдами орқали фуқарони Россиянинг Қозон федерал университетининг туризм факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

ДХХ ва Департамент ходимларининг Сирдарё вилоятида ўтказган тезкор тадбирида эса вилоят кардиология диспансерида бош ҳисобчи лавозимида ишловчи шахс маҳаллий фуқарони Қозоғистон Республикасидаги танишлари орқали Чимкент шаҳридаги олий таълим муассасасининг иқтисодиёт йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига ундан 2700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://zamin.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Урганч туманлараро судининг судьяси пора олаётганда қўлга тушди
  2. Кун.ўз: Қандай ишлар ёпиқ суд мажлисида кўрилади?
  3. Собиқ Бош прокурорга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилди — Озодлик
  4. Қамоқдаги Акром Маликнинг «Ичкаридан» ёзган мактуби мухолиф нашрда эълон қилинди
  5. ИИБчилар билан тортишувни видеога олган ҳайдовчи 20 минутда сирли тарзда жон берди
  6. Андижон судьяси блогер Отабек Нуритдинов бўйича «шефи» қарорини ўзгартирмади
  7. «Ўзбекистон овози»: Айблов хулосаси ва ҳукмдаги далиллар қанчалик асосли?
  8. Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 11 йилга қамалди
  9. Тошкент шаҳар Миробод туманлараро судига Бош прокуратура устидан шикоят
  10. Бош прокурор Н.Йўлдошевга Навоий шаҳрида яшовчи К.Хушмуродовдан шикоят ариза
  11. Туркияда тиланчига насиҳат қилган ўзбекистонлик пичоқлаб ўлдирилди (видео)
  12. Бош прокурор диққатига: Самарқанддаги «Мафия» нега ҳануз фош этилмаяпти?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.