"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Ўзини авлиё сановчилар бор. Насиҳат қилади отасига ҳам

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Маданият ва Санъат | 08/01/2021 23:57-     12363 марта ўқилди

АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
Кўнгил
Кўнгил нималарни тусамас, ахир.
Дейлик, менга ўхшаш тепакал одам
Балки орзу қилар тилла тароқни.
Жийданинг тагида ухлаб, туш кўриб
Ўзини авлиё сановчилар бор.
Насиҳат қилади отасига ҳам.
Бир полвон танишим гапга берилса
Жаҳон чемпиони бўлганман дейди.
Жаҳон деб билар у қишлоғин. Майли.
Ҳатто эртаклар ҳам тўқилган нозик.
Йўқса, дабдурустдан айтмас эдилар
Шаҳзоданинг кўнгли қурбақада, деб.
Бинойидек одам келди олдимга,
Деди: — Жуда муҳим бир масала бор:
— Бобомнинг ерини қайтариб олсам.
Қачон ўтган дедим бобонгиз, жўра?
Бир зум бармоқларин санагач, деди:
— Уч юз йилча бўлди, валлоҳи аълам.
Дедим: — Шу масала мени ҳам қийнар.
Ахир, Амир Темур авлодидирман.
Қайтиб олмоқчиман ярим дунёни.
Ўша кетганича бадар кетди у.
О, одам боласи, ўзингни ўнглаб,
Эгалик қилсайдинг хаёлингга ҳам.
Аслида, жўяли орзуга айб йўқ.
Бир замон аждодлар учар гиламни
Ният қилган эди – чиқди осмонга.
Ўтли ёшлигингни ёниб қумсайсан,
Лекин бу — ёшликга қайтганинг эмас.
Айтмасанг ҳам келар қарилик эса.
Дунёнинг кўзига тийрак боққувчи
Жасур инсонларга шарафлар бўлсин!
Уларнинг шиори ростгўйлик фақат.
Хаёлимни безар гўзал шеърият.
Мунис ва меҳрибон, улуғ халқимни
Ҳамиша бахтиёр кўргим келади.
Кўз олдимдан ўтар турфа даврлар.
Инсон бахтсизликдан қийналиб кетса
Жаннат фароғатин мавжуд деб билган.
Соддадил, хаёлкаш Дон Кихотни биз
Беғубор ҳис билан яхши кўрамиз.
Унинг феъли учрар хар биримизда.
Кўнгил нималарни тусамас, ахир.
Мана, ҳозиргина кечди ўйимдан:
Душманимдан кўра дўстим кўп эмиш.
05.04.2012 йил.
Image may contain: 4 people, people smiling
Барно Султон
Илоҳим, руҳлари ҳам шуқадар шод бўлсин !

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Абдулла Орипов: Сен барҳаёт онамсан, Ватан…
  2. 21 март — Севимли шоиримиз Абдулла Орипов туғилган кун: «Биринчи муҳаббатим»
  3. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи олдидан (5-мақола)
  4. Жунбушга келмоқда замин бетўхтов, Гўё бошлангандек мудҳиш бир ўйин — А.Орипов
  5. Абдулла Орипов: Рафиқамга — Сен борсан, мен учун бу олам гўзал…
  6. Буюк ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг янги шеърлари — ДўЗ архивидан
  7. Абдулла Ориповни ёд этиб: ВАТАН ҲАҚИДА ИККИ ШЕЪР
  8. Ёруғ кўрай, дедим шу тунд дунёни, Мудҳиш совуқларда қолсам ҳам музлаб — А.Орипов
  9. Абдулла Орипов: Ҳуррият, муқаддас байроғим ўзинг…
  10. Абдулла Орипов: Оллоҳим, оқ йўл бер, кетар чоғимда…
  11. Сизгадир илк раҳмат, азиз инсонлар, Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур!
  12. Абдулла Орипов: Сен шундоқ бетимсол сўлим маъвосан, Улғайган бешигим – Қашқадарёсан!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.