Бош муҳаррир И.Хушевга: Менга 50 миллион сўм пул керак!
Ассалому алайкум !
Мен Азимов Отабек Аширалиевич. 1972 йил туғилганман. Мен, Фарғона
вилояти Ўзбекистон тумани Ғани обод жамоа хўжалиги, Пастки қўриқ
маҳалласида яшайман. Оилалиман, турмуш ўртоғим Тўйчиева Гулчеҳра олий
маълумотли, болалар шифокори. 2 та фарзандим бор. Қизим олий
маълумотли инглиз тили ўқитувчиси, ўғлим талаба, машинасозлик
факултетида IV- босқичда тахсил олади. Мен Тадбиркорман, автоустахонам
бор. Тадбиркорликни кенгайтириш мақсадида яъни бошланишида 15-20
кишини иш билан таъминлаб, уйимизга яқин жойдаги шифер заводи чиқариб
ташлаган чиқиндини қайта ишлаб, ундан шлакоблок, черепица, брусчатка,
азбест қувурлар ва қурилиш ва ободончиликда ишлатиладиган хар хил
размердаги ихчам ва кичик лотокчалар ишлаб чиқаришни режалаштирганман
ва айримларини кичик размерда ишлаб хам чиқарганман ва уларнинг
чидамлилигини далилий ашё сифатида синовдан ўтказганман. Менга қўл
келадиган асосий хом ашё — шифер чиқиндиси бепул. Бошқа айрим
керакли хом-ашё ва энг муҳими, янги станокни ўзим ясайман, чертежлари
тайёр. Агар менга давлат томонидан 50 000 000 (эллик миллион) сўм
банк кредити ёрдам берилса, шахсан ўзим (размер ва параметрлари
деталл) зарурият талаб этилган эхтиёж қисмларини ҳисоб-китоб билан
жой-жойига мослаб қўйиб тур-турига қараб махсулот чиқарадиган ускунани
ясайман ва ишга тушураман. Ҳозирча бундай станок Ўзбекистонда мавжуд
эмас. Хом ашё – шифер чиқиндиси эса, — ҳеч кимга керак бўлмай, —
барча шифер заводларида тоғ-тоғ бўлиб уюлиб ётибди. Келтирилган
қўшимча даромад ҳисобидан 6 ой муддатда ўша кредитни қайтариб
топширишга кафолат бераман. Ишлаб чиқарилган махсулотларнинг сифати
госстандарт талабига жавоб беришга ишонч бераман.
Мен туман ва вилоят банкларидан кредит сўрадим, аммо нажот
бўлмади. 5-10 млн берамиз дейишди, аммо у мени қаноатлантирмайди.
Ишонаман, келажакда ишим юришади ва яна Олмалиқ ва Охангарон шифер
заводидан чиққан чиқиндилардан ўша жойлардан ўзим ишлаб чиққан
станокларни ўрнатиб цехлар очиб тадбиркорлик иши фаолиятини давом
эттириб бир қанча одамларни иш билан таъминлайман ва арзон, чидамли
махсулотлар ишлаб чиқариб халқимга хизмат қиламан. Бу станокни кимдир
қачонлардир ўйлаб топиши мумкин. Уни вақт кўрсатади. Агар мендаги
кредит масаласи хал бўлса хар ким учун арзон ва сифатли махсулотларни
2021 йил 15-февралгача сифатли равишда ишлаб чиқаришни бошлайман.
Менинг ушбу тадбиркорлик ишимни юришиб кетишига ўша махсулотларни
ишлаб чиқарадиган янги ихтиро. Янги ускуна станокни ясаб ишлаб кетиши
учун ўша 50 000 000 (эллик миллион) сўм кредитни олишга ёрдам
берсангиз тадбиркорлик фаолиятига энг яқиндан ёрдам берган бўлар
эдингиз. Менинг ишончим комил сиз менга ёрдам берасиз. Мен эса сизнинг
ёрдамингизга асосан халқимизга 2021 йил 25 февралдан арзон ва сифатли
махсулотлар етказиб бераман деб ишонч билдираман. Мен сизнинг
ишончингизни оқлайман. Сизга хамиша соғлиқ тилайман.
Хурмат ва эхтиром билан тадбиркор
Азимов Отабек Аширалиевич
Тел.: 94 556 72 30
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ