Бош муҳаррир И.Хушевга: Кечикиб кўрилган табрик…
Сизни, оила аъзоларингизни, яқинларингизни ҳамда бутун ҳамфикр маслакдошларингизни кириб келаётган, янгидан-янги синовлар кутилаётган 2021 йил билан табриклайман! Сизларга аввало мустаҳкам соғлиқ, чинакам бахт ва миллат учун қилаётган юришларингизда зафарлар тилайман!
Албатта, кечаётган йил бутун дунёга катта синовлар олиб келди, офатлар, адолатсизликлар, дардлар бутун инсониётни қамраб олди, бунинг баробарида яратилган бу касалликдан, ҳуддики Улуғ ватан уриши каби, азият чекмаган бирон оила ёинки унинг яқинлари қолмади. Нафақат Ватанда балки глобал миқёсда бўлаётган ишлар, инсонни чуқур ўйлашга ундайди. Инсониёт жар ёқасига кетаётгандай гўё.
Ўзимизда ҳам гарчи мамлакат раҳбари нималарнидир ўзгартиришга уринаётган бўлса-да, ўша аввалги тузумлардан қолган амалдорлар ислоҳотларни нафақат илдамлаши балки амалга ошишига тўсиқинлик қилаётганлари табиий ҳолдир, чунки аввалгилар чуқур илдиз отгандирлар, уларни қўпориш эса, гўёки катта бир чинорни бир баҳодирнинг ўзи илдиз-пилдизи билан суғуриб олишга бўлаётган самарасиз саъй –ҳаракатига ўхшайди, зеро катта дарахтни суғуриш бир одамнинг қўлидан келмайди, уни халқ биргаликда суғуриши керак, раҳбарга камарбаста бўлиши керак.
Аммо эскича фикрлайдиган, замондан орқада қолган амалдорлар бунга йўл қўйиб беришармикин?!
Шу ўринда Сиз каби ватанпарварларнинг ҳам турли жабҳаларда (жинояткор) амалдорларга қарши олиб бораётган куршларингизни халқ қўриб турибди ва унда умид учқуни ҳали ўчгани йўқ, у раҳбарга, ҳали яхши кунлар келишига ишонади ва у кун албатта келади, ҳозирча эса бунга эришиш учун эрта, ҳали анча курашиш керак, кураш эса давом этмоқда, зотан бахтга курашсиз эришиб бўлмас.
Албатта, ортда қолаётган йил топишлар ва йўқотишлар йили бўлди, кимдир кимнидир ёинки ниманидир топди, ҳудди шундай кимдир кимнидир ёки ниманидир йўқотди. Илоё келаётган йилда эҳтимолий йўқотишларимиз топиишимиз мумкин бўлганлардан афзал бўлмасин!
Энг асосийси – миллат ўз бахтига эришсин! Уни тақдири устида ғам чекканларни эса Яратганни ўзи ёрлақасин!
Парвардигор – Ўзбекистонни ва ундаги ўтмиши буюк бўлган миллатни ўз паноҳингда асра!
Ҳурмат билан,
Талант Александеров.
2020-12-31, 10:26, Тошкент
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ