"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Йўлдошев: Мени излаб келмади ҳеч ким, Янги йилнинг қаҳратонида…

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 03/01/2021 00:50-     11160 марта ўқилди

ҚИШ СОНАТАСИ
-I-
Мени излаб келмади ҳеч ким,
Янги йилнинг қаҳратонида.
Янги йил кечаси ёлғиз, хаёлан
Тонгни кутдим унинг қаҳкашонида.

Сени бир нафас ҳам холи қўймадим,
Маъюс суратингни безади аёз.
Мен ҳали ҳеч кимни бундай суймадим,
Севгимнинг қошида дарёлар саёз.

Мен қандоқ айтурман сўзлар лол, ожиз,
Бегона вужуддай титраб турур тан.
Ҳолимни англатмас на шеър, на мажоз,
Кўксим ғам мулкига бўлди-ку ватан!

Ўтган кунларингни ўйлаб ўкинма,
Сира ғам босмасин нигоҳларингни.
Сен менга ташлагин қанча бўлса ҳам,
Ўзим кўтарурман гуноҳларингни.

-II-
Осмон ҳам аслида улкан кўз эрур,
Қара, киприкларин қопламиш қиров.
Унга дўст, балким ёр, билмам не зарур,
Сал узоқ тикилсанг йиғлайди дарров.

Суйсам шу осмонча суярман, бағрим,
Йиғласам йиғларман шул осмон қадар.
Қаҳримни муз каби эритар меҳрим,
Гоҳ армон ўртайди — поёнсиз кадар.

-III-
Бул кун ҳамма нарса исмимдир менинг,
Лаббай деяжакман, гар десанг денгиз.
Аслида, шу осмон кўзларинг сенинг,
Борлиқ либос киймиш ёқасиз, енгсиз.

Дафн маросимин эслатар ҳаво,
Ўлганлар оқ кияр, қолганлар қора?
Мени ўйлантирар бул қадим савдо —
Муҳаббат, аслида, энг кўҳна яра.

Маъюс суратингга боқаман такрор,
Бунча бардошлидир шу парча қоғоз.
Оғзимни очсам бас, портлайди дунё,
Ичимда оғриққа тўйинган овоз…

-IV-
Гўё қиш юмшаниб ўрнини секин,
Бўшатиб бергандай, келгандай баҳор,
Қоронғи кулбамга нур тўлар сокин
Умид ҳадя этар кўнглимга наҳор

Биламан, қайдадир хафа, ғамгузор,
Турибсан кўксингни шамолга кериб.
Деразам раҳини қоплаган музлар
Илиқ нафасингдан кетди-ку эриб.

Сен оппоқ либосда бўлдинг-у зоҳир,
Кўрдим, имо қилдинг силкиб бошингни.
Келдинг-ку ёлғизим, кўрдим-ку ахир,
Тарновлардан томган тоза ёшингни.

Келган бўлса шундай келгандир беҳол,
Лайли ҳам Мажнуннинг қошига саҳар.
Кирган бўлса шундай киргандир, алҳол,
Ширин ҳам Фарҳоднинг тушига саҳар.

-V-
… Офтоб туриб қолди кўкда муаллақ,
Яна тўқнаш келди абадул аввал.
Соат кафтгирини айлади талоқ,
Бир лаҳза бузилди ул кўҳна жадвал.

Илоҳий эҳсондир бизга ушбу дам, янги йилнининг қаҳратонидан.
Мен сени кутаман ҳамиша эркам —
Умримнинг баҳор, ёз саратонида…

Исматилло Йўлдошев

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳалима Худойбердиева: Юрагимда ётар бир йўлбарс…
  2. Назар Эшонқул: Гўрўғли. Роман. Тўлиқ варинти.
  3. Карим Баҳриев: Сабр косасининг синиқлари…
  4. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  5. 25 март — таниқли шоир Саъдулла Ҳакимнинг туғилган куни. Чин дилдан табриклаймиз!
  6. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (15-18)
  7. Шуҳрат Шокир: Бошим тошдан экан, ўлмадим ҳануз…
  8. Умид Холлиев: УСТА ВА МАРГАРИТА ЁХУД ТИЛСИМЛАНГАН МОХИЯТ
  9. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари 2-китоб (1)
  10. Оғриган жойингни кўрсатма, айтсанг – Айнан шу жойингга берарлар зарба…
  11. Малика Салимова: Аза очар бева ҳисларим, Оппоқ рўмол ўраб бошига…
  12. Ҳамроқул Асқар: Ўтмасин умри азиз, ҳасрату армон билан…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.