"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Янги йилни илк маротаба отасиз қарши олганларга

Бош мақола, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 02/01/2021 14:57-     11100 марта ўқилди

 
Шоир Муроджон Жўраев
Ассалому алайкум Исмат ака!
Янги йилларингиз қутлуғ келсин. Шеьрларни зўр ўқидингиз ака… Доимо соғ саломат юринг!
ОТА, АЙТГИН СЕНИ МАНЗИЛИНГ ҚАЙДА?
Оталарини соғинган барча қадрдонларим учун ёзилган ЯНГИ ШЕЬРИМ
Узун йўлакчада юк кўтарган оппоқ сақолли чолнинг қўлидан ушлаб олиб кўндиролмаяпман. Ё тавба, отамга шунчалар ўхшар эканми ёки барча оталар бир бирига шунақа ўхшармикин?…
Қаршимда мен билан кўча айлангани чиққан ҳали беғубор бола, 12 яшар ўғлим ҳайратдан тош қотган… Телбаларча жазавага тушиб, отахоннинг қопини бақувват қўлларим билан чангаллаб, чинқириб ўтириб қолдим. — Отажон, нима учун озгина яхшилик қилишимгаям изн бермайсиз?! Отамга ўхшар экансиз…
Хеч бўлмаса шу мисқол савобим билан соғинчим хуморини босай… Хеч қачон мени бу алфозда кўрмаган ўғлим жажжи бармоқлари билан юзларим силаб » Отажон, отажон йиғламанг, ахир ўзингиз айтгансизку, оталар йиғламайди…»деб, менга қўшилиб йиғлай бошлади.
— Ўғлим, болажоним, отанг сени ёнингда, оталар ҳам йиғлайди, қачонки оталари ёнида бўлмаса ичидан бўўкрааб, ўўкраб йиғлайди…дея олдим, базўр бўғзимга нафасим тиқилиб, кўксим хапқириб…
Муаллиф
Тўхта, қўлингдаги юкинг менга бер,
Отамни кўргандай бўлдим шу жойда.
Шариллаб оқмоқда бўйнингдан шўр тер,
Ота, олиб борай, манзилинг қайда?!
Оёғингда йиртиқ ковушинг йиғлар,
Кўксингда иймону номусинг йиғлар,
Зўрға эшитилган товушинг йиғлар…
Ота, олиб борай, манзилинг қайда?!
Сени ташлаб кетиш энг олий гуноҳ,
Шунчалар отамга ўхшайсанми, оҳ…
Ҳазрати Ҳизрдай сақоли оппоқ,
Ота, олиб борай, манзилинг қайда?!
Отам тирик бўлса ўксимасмидим,
Бунчалар ичимдан ичикмасмидим,
Елкамда қуш каби учирмасдим…
Ота, олиб борай, манзилинг қайда?!
Супургиси бўлай йўлакларингни,
Тила, бажараман тилакларингни,
Ўзим артиб қўяй сўлакларингни…
Ота, олиб борай, манзилинг қайда?!
Кўзимга тўтиё тўнинг минг ямоқ,
Фарзандми, ҳолингдан топмаган огоҳ,
Сени шу куйларга солган қай гумроҳ…
Ота, олиб борай, манзилинг қайда?!
Қалин қошларингдан ўзим айланай,
Сийрак сочларингдан ўзим айланай,
Занжирла, Султоним, кел, қулинг бўлай…
Ота, олиб борай, манзилинг қайда?!
Тиғла, юрагимни аямай, тиғла,
Дийдорингга боқай, бир лаҳза суқ-ла,
Қадоқ кафтинг билан юзларим сила…
Ота, олиб борай, манзилинг қайда?!
Юр уйга, кўр, шоир бору будини,
Бошингдан пул сочай, очиб қутини,
Ахир соғинганман ота хидини…
Ота, олиб борай, манзилинг қайда?!
Юксалдим вафода диёнатгача,
Топталдим жафода хиёнатгача,
Нахот, кўришмаймиз Қиёматгача…
Ота, олиб борай, манзилинг қайда?!
Эл ичра, шукр, кам кўстим бўлмади,
Ёлғоним кўп, кутган, ростим бўлмади,
Мурод дер: отамдай дўстим бўлмади…
Ота, олиб борай, манзилинг қайда?!
 
ЯНГИ ЙИЛДА ОТАМ КЕЛСИН, ОТАМ
КЕЛСИН…
Янги йилда, илк янги йилни отамсиз қарши олдим. Янги йилда дўстларимга ҳавола этишга улгурмаган шеьрим
Фарзандларим хурсанд, кўркам, арчалари,
Сизлар яйранг, менинг қалбим мотам, дедим.
Вужудимда ҳаста юрак парчалари,
Янги йилда отам келсин, отам, дедим…
Хаяллашиб, майли, манзил излаб қолсин,
Қорбобо ва Қорқиз йўлда музлаб қолсин,
Тошлар қотган кўксим, меҳрин тафти олсин…
Отам келсин, Янги йилда, отам келсин.
Мусофирдай эшигимнинг тақиллатиб,
Қўлларида тасбеҳини шиқиллатиб,
Аста ёғоч ҳассасини дукиллатиб,
Отам келсин, Янги йилда, отам келсин.
Қандоқ экан менсиз ёруғ олам дея,
Бу йил қандай хосил, шудгор далам дея,
Қўй, йиғлама хазиллашдим болам дея…
Отам келсин, Янги йилда, отам келсин.
Қандай гўзал йигит эдинг, бекам султон,
Адо қилди сени нима, ё не армон?
Сочинг бунча оқарибди, ўғлим, дебон…
Отам келсин, Янги йилда, отам келсин.
Қайта — қайта санаб, харом, ҳалолини,
Одам йўлин қайси ҳақ, қай заволини
Ўйчан бураб, оппоқ, мўйлов сақолини,
Отам келсин, Янги йилда, отам келсин.
Отаси йўқ, уйдан бало аримайди,
Билдим, энди менга байрам таьтимайди,
Отаси бор, ўртоқларим қаримайди…
Отам келсин, Янги йилда, отам келсин.
Ортингиздан кўз ёшларин тўкиб қолди,
Осмон эди, икки кунда чўкиб қолди,
Шоир бўлиб, Мурод, ёмон ўксиб қолди,
Янги йилда, отам келсин, отам, дедим…
Қизил тоғ шоири
МУРОДЖОН ЖЎРАЕВ
 
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ёқуб Аҳмедов: — Томошабин нима дейди? Ёки Қўчқорнинг чала туғилган қўзичоғи ҳақида…
  2. Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!
  3. Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (1-қисм)
  4. ҚУРЪОНИ КАРИМ ИЛМУ ФАН ТАРАҚҚИЁТИ ОМИЛИДИР
  5. Баҳром Рўзимуҳаммад: “Ўзбек элим Комилжондан айрилмас”
  6. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (25)
  7. «Биринчи муҳаббатим» «Озодлик»нинг «Чодирхаёл» номли махсус дастурида
  8. “Дунё ўзбеклари” мухлислари ҳаётидан: Ёқубжон Юсупов – Андижон
  9. Зоҳиджон Олов: Умримда илк марта султоннинг кўз ёшини илғадим…
  10. Роберт Шекли. Чархпалак Рустам Обид таржимаси…
  11. Яхши қол, эй, дилбарим, дилда кадар, кетмоқдаман…
  12. Эркин Аъзам: Ҳазили ҳам шу, чини ҳам… — ЎзА мухбири билан суҳбат
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.