ChiroqChi uz: «Подвал»даги «Бечора» миллионер ҳақида
238 subscribers
Яқинда ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманида ертўлада 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан яшаб келаётган Гулнора Зокированинг касалманд турмуш ўртоғи Хўжамов Рустам тиббий муолажага мухтож эканлиги, махаллий хокимликлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли ёрдам кўрсатилмаётганлиги ҳақидаги хабар, кўпчиликнинг эътиборини ўзига торди. 2020 йилнинг 30 декабрь куни Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида масъуллар манзилга келиб вазиятни ўрганди. Очиғи ушбу оиланинг ертўлада яшашини кўриб одам хайратга тушди. Туман ҳокими зудлик билан тиббий, моддий ва бошқа ёрдам чораларини кўриш ҳақида топшириқлар берди. Жумладан, оиланинг 3 нафар вояга етмаган фарзандларини тиббий кўрикдан ўтказишди, Рустам Хўжамовни Қарши шахрига ўз вақтида сеансли гемодиализ олишга олиб бориб қайтиш учун тез ёрдам автомашинаси ажратилди. Хозирда бундай шароитда ертўлада яшаш мумкин эмаслигини хисобга олиб, ушбу оила Гулноранинг ота-онасининг уйига вақтинчалик яшаб туриш учун шу захоти кўчириб ўтказилди. Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Гулнора Зокирова нега савдо дўкони ертўласида яшамоқда? Маълум бўлишича, ушбу “ертўла” ўзлари томонидан қурилаётган савдо дўконининг ертўласи ҳисобланар экан. Ахир унинг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари бўла туриб у ҳудди ҳеч кими йўқ инсондек ертўлада яшаб келган. Бу томони бизга қоронғу. Қизиғи шундаки, ушбу оилага махаллий хокимлик томонидан касалманд эрини даволатиш учун бепул тиббиёт йўлланмасини ва 8 миллион сўм миқдорда моддий маблағ берган, пандемия шароитида ушбу оила доимий диққат марказида бўлиб, озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланиб турган, янги йил байрами муносабати билан куни кеча Президентимиз совғаси сифатида 1 миллион сўм миқдорда пул мукофоти берилган. 2020 йилнинг 31 декабрь куни эса Маҳаллий Кенгаш депутатлари фуқаро Гулнора Зокированинг яшаш ва турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида унинг хонадонида бўлишди. Айни кунларда Гулнора Зокирова ва унинг оиласи Гулноранинг отасининг уйида истиқомат қилишмоқда. Депутатлар Гулноранинг турмуш шароитларини ўрганиши давомида “Хўжаобод” маҳалласидаги 15 сотохли эски ховлисини бузиб, ўрнига янги уй-жой қуришганлигини гувоҳи бўлишган. Давлатимиз томонидан ахоли фаровонлиги учун қилаётган шунча сайи харакатлар бехуда кетаётганлигидан инсон ажабланса бўлади! Хулоса қилиш Ўзингиздан.
Ўхшаш мақолалар:
- Малоҳат Эшонқулова: Тошкент ошхоналаридаги даҳшатли фожеалар ҳақида -2
- Малоҳат Эшонқулова: Шавкат Миромонович юзига оёқ қўйиш пойгаси бошландими?
- «Нефтчи»га «Ҳоким кубоги» керак эмасми: ёки Ҳоким ва клуб ўртасидаги «Қора мушук»
- Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони — 104 та. Яна бир бемор вафот этди…
- Норқобил Жалилов фикри: КИМГА ТЎЙ, КИМГА АЗА?!
- Депутатлар ўз ходимларига номардлик қилаётган ташкилотлар ҳақида — Кун.ўз
- Шойим Бўтаев: Ўз ишини билиб қилаётган одам — ЎзА
- Ички Ишлар Вазирлиги Юлдуз Усмонова васвасасига муносабат билдирди…
- Шокир Саъдуллаев: Шакар заводларимиз банкротидан ким манфаатдор?
- Абдувоҳид Ёқубов фикри: ҚЎРҚУВ ВА ХАВОТИРЛАР НАҚАДАР АСОСЛИ? — (БАҲС)
- Ботир Парпиев: Биз — раҳбарларга адолатли жазо берилди — ЎзА
- Норқобил Жалил: Шифокорни шифокор сўрамаса…