"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сурхондарёда “свет” ўчишидан норози халқ шиналарни ёқиб, кўча тўсди

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Ўзбекистон | 28/12/2020 03:06-     13048 марта ўқилди

Сурхондарёда “свет” ўчишидан норози халқ шиналарни ёқиб, кўчаларни тўсиб қўйди

Жамият10:093401

Ижтимоий тармоқларда кеча, 27 декабрь куни Музработ тумани, “Оби ҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқароларнинг электр энергия таъминотидаги узилишдан норози бўлиб, кўчада балон ёқаётгани ҳолати акс этган видео тарқалди. Воқеа юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Баёнотда айтилишича, 25 декабрь куни маҳалла ҳудудидаги 630 кВА кучланишга эга трансформаторнинг ишдан чиқиши оқибатида электр таъминотида узилиш юзага келган.

26 декабрь куни бу ерга  қуввати 400 кВА кучланишга эга бошқа трансформатор ўрнатилган. Аммо совуқ об-ҳаво туфайли электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши натижасида ушбу ускуна ҳам ишдан чиққан.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматидан олинган маълумотга кўра, “Оби ҳаёт” маҳалласида 545 та хонадон бўлиб, ҳудуддаги 630 кВА кучланишга эга трансформаторнинг 25 декабрь куни ишдан чиқиши оқибатида 165 та хонадоннинг электр таъминотида узилиш юзага келган.

Маълум қилинишича, ҳозирда муаммо бартараф этилган. 27 декабрь кунининг ўзида 630 кВА кучланишга эга янги трансформатор ўрнатилиб, аҳоли электр энергия билан таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи аҳолиси бир кунда 16 соатгача чироқсиз яшаётгани маълум бўлганди.

Шунингдек, Фарғонада Тошлоқ тумани аҳолиси газ ва электр сўраб бош кўтарганди.

Умиджон Нозимжонов

https://qalampir.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Дадахон Ёқубов: Эй, жонимга жонсан Ватан, тупроғинг кўзга тўтиё…
  2. BBC Ўзбек хизмати НАЭСМИ ва «Ўзбеккино» билан яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
  3. Саида Мирзиёева Дубайдаги форумда Иванка Трамп билан танишди (ВИДЕО)
  4. Ўзбекистон Элчиси ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди — ЎзА
  5. Депутат Дадахон Ёқубов: Мустақиллик номи билан…
  6. Ўзбекистон Президенти Москвадаги Ислом Каримов хиёбонида бўлди — ЎзА
  7. Ўзбекистон Президенти Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги тантанасида иштирок этди…
  8. Ўзбекистон Президентининг БМТ минбарида чиқишидаги асосий мавзулар билан танишинг
  9. Маршал Абдул Рашид Дўстум: Ўзбек тилим, миллатим, ифтихорим менинг
  10. Умид Аҳмаджонов БААФА президенти билан учрашди
  11. Ўзбекистон Президенти Қирғизистон раҳбари билан мулоқот қилди…
  12. Berliner Telegraph: «Ўзбекистоннинг янги имижи: очиқлик ва ҳамкорлик»
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.