"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Cиёсатга қизиққан, ҳақ ва адолат талаб қилган ҳар қандай инсон жазоланади…

Адабиёт, Бош мақола, Муҳаррир танлови | 27/12/2020 21:41-     10955 марта ўқилди

Тошкентда газ босимини кучлилигини кўринг, гувиллаб ёниб чойнакни тагидан кўтарвораман дейди.

Батареялар қайноқ!

Кранда иссиқ сув, совуқ сув тайин.

Боя бўйнимгача илиқ сув ваннада ётдим. Темир крушкага тўлдириб наматак дамлаб олгандим. Иссиқ ваннада ярим букланиб ётганча қайноқ наматак хўпладим.

Маза.

Роҳат.

Нега Тошкентдай қулай маконни ташлаб Фарғонага, қишлоғимга кетвордим экан деб ўйлаяпман.

Асли Тошкентдан кетмаганман, Тошкентга сиғмаганман Фикрим, кечинмаларим бошкентимизга сиғмаган

Ўша пайтлар кенг далага чиқиб изтиробимни шамолларга сочмасам, фикрларимни қамишларга айтмасам бўлмасди.

Ҳаётимни, Тошкентга талаба бўлиб келганимдан бошлаб, бошқатдан бошласаммикан деб ўйлаяпман.
Вақт машинасида ўтган асрларнинг саксонинчи йилларининг ўртасига қайтамиз.
Биринчи қиладиган ишим комсомол бўламан.
Сўнг жиндай фаоллик кўрсатиб компартияга аъзо бўламан.
Тўқсонинчи йиллар етиб келади. Талаба дўстларим «гурра-гурра» кўчага чиқиб «Мустақиллик», «Она тилимиз!»- дея кенг майдонларда ҳитоб қилишади. Мен бўлсам хотинларнинг холаси бўлиб ташқарига чиқмайман, курсдош қизлар хонасида лирикага берилиб шеърлар ўқийман.
Мустақил ҳам бўламиз.
Курсдошлар инсон ҳуқуқлари, демократия, сўз эркинлиги дея яна ҳитоб қилишади. Мен бўлсам биронта аблаҳ, ахлоқи бузуқ профессорга шогирд тушиб бир тийинга қиммат илмий иш ёзиб олим бўламан.
Сўнг биронта маънавият марказида иш бошлайман.
Истеъдодимни ватанпарварлик ҳақидаги мақола ёзишга сарфлайман. Бир тийинга қиммат шеърлар ёзаман. Шеърларим қиммат китоб бўлиб нашр этилади.
Балки биронта медал оларман.
Кейинроқ юқорироқ мансабга кўтариларман.
Сиёсий хушёрликни йўқотмайман.
Инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги дейдиган дўст ва танишлар билан борди-келдини тўхтатаман, ҳатто уларни кўчада кўрсам тескари қарайман.
Ниҳоят, Тошкентда ҳамма қулайликка эришаман.
Ҳатто дачам ва битта-яримта никоҳсиз туғилган ўғлим бўлади.
Ўз вақтиба сўз эркинлиги, демократия деб ҳитоб қилган танишларнинг тақдири ҳақида тасодиф эшитиб қоламан: биттаси Янгиобод
барахолкала эски-туски сотади, яна бири қишлоғига қайтворган, бир қанчаси ҳорижга кетворган.
Шурда мен бир ҳақиқатни англаб етаман: сиёсатга қизиққан, ҳақ ва адолат талаб қилган ҳар қандай инсон жазоланади, ҳаёти синдирилади.
Яна бир даҳшатли ҳақиқатни тушиниб қоламан, ҳатто бу ҳақиқатни тилга олишга чўчийман.
Ҳамма кетди ҳар томон,
Бойлар кетди зар томон,
Ботир кетди дор томон.
Аросатда қолдим мен,
Тириклайин ўлдим мен.

Раҳимжон Раҳмат

Image may contain: 1 person
Бахадыр Намазов
Рахимжон Рахмат яхши журналист ва шоир. Синовларни енгган мард йигит.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга Ёзувчилар уюшмаси аъзолари номидан мактуб
  2. Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…
  3. ШОИР ЭРКИН ВОҲИДОВ ХОТИРАСИГА («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  4. 29 март — шоир ва драматург Тўра Мирзо туғилган кун. Муборакбод этамиз. (1-қисм)
  5. Абдулла Орипов ҳақидаги биз билмаган ҳақиқатлар…
  6. Жаҳон меҳробида пайдо Алишер… Шодмон қасида айт сен ҳам, эй қуёш!
  7. «КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ»ГА БИРИНЧИ БИТИК — Баҳром Ғойиб
  8. ЎзА: Адабиёт – инсон фаолиятининг ичкаридан олинган сувратларидир…
  9. Норқобил Жалил: Омон Матжоннинг 31 йил бурун айтган башоратлари…
  10. Омон Матжон: Дилимнинг рангини гул билса бўлди! (Норқобил Жалил билан суҳбат)
  11. Мирзопўлат Тошпўлатов: Ўлмас қояларнинг – ўлмас қояси
  12. Абдусаид Кўчимов: Адибнинг 20 йилдан кейинги илк китоби — Эврил Турон ёди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.