"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ҳалима Худойбердиева: Сен барибир муқаддассан, Муқаддас аёл!

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 27/12/2020 23:23-     11258 марта ўқилди

Муқаддас аёл
Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди,
Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди.
Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Аввал: «Кел-ей. Қучоғимга тўл, балқ», дедилар,
Унамадинг, аёл ўзи терс «халқ» дедилар.
Ичолмагач юз ўгириб, шўр, талх дедилар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Сен дарёсан, ўпганини қирғоқ яширар,
Жуфтим бўл,- деб чопганини ҳар тоқ яширар,
Жаннатим,- деб қувонмасдан қумлоқ яширар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Асли бу бор эрмакларнинг борар ери Сен,
Росту ёлғон эртакларнинг борар ери Сен,
Асов ўтдай эркакларнинг борар ери Сен,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Чорлашганда сен келсанг, гоҳ бекор келсанг-да,
Маст даврада бир сарин ел, бир тор келсанг-да,
Хор келсанг-да, номардларга гоҳ хор келсанг-да,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,
Минг йилликдир кўзингдаги жовдираган ёш,
Гуноҳкорлар мингу битта Сенга тегар тош,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Ҳарир, хушбўй баданингда тошлар изи бор,
Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,
Қуёш изи, куйдирган қуёшлар изи бор,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Ўхшаш мақолалар:

  1. Кўнмаслик саодати, ҳижрат ва шеърият ҳақида
  2. Танишинг: Ёш ва истеъдодли шоир Шуҳрат Шокир ижодидан намуналар
  3. Умид Холлиев: УСТА ВА МАРГАРИТА ЁХУД ТИЛСИМЛАНГАН МОХИЯТ
  4. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  5. Эркин Воҳидов: Сизга бахтдин тахт тиларман, Толедин бошизга тож…
  6. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари 2-китоб (1)
  7. Тоғай Мурод ижодидан —— Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман)
  8. Оғриган жойингни кўрсатма, айтсанг – Айнан шу жойингга берарлар зарба…
  9. Малика Салимова: Аза очар бева ҳисларим, Оппоқ рўмол ўраб бошига…
  10. Мирзо Кенжабек: Ел бўласан, шамол бўласан, Сен бир бахтли аёл бўласан!
  11. Ҳамроқул Асқар: Ўтмасин умри азиз, ҳасрату армон билан…
  12. Муҳаммад РАҲМОН: ТАҚВИМ ВАРАҚЛАЁТГАН ОДАМ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.