Ҳақиқат шундаки, президент порталига арз қилсанг, ҳар қандай мурожаат тегишли вазирликка, сўнг вилоятга, сўнг туманга, сен ўша – устидан арз қилган ташкилотингга қайтиб келаверади.
Бу одатий ҳолга айланиб улгурган.
Маълум бўлишича, тадбиркорнинг Жасур Фозилов устидан ёзган хати ҳам президент порталига жўнатилган ва у ердан бош прокуратурага ўтказилган.
Одат бўйича, мазкур арз Бухорога, шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг ўзига жўнатилиши керак эди.
Аммо… бу сафар Бош прокуратура томонидан ноодатий тарзда иш тутилган.
Бош прокуратура ўзи Бухоро шаҳар прокурори устидан текширув уюштирган ва прокурорни вақтинча хизмат вазифасини бажаришдан четлатган.
Бу жуда шубҳали, негаки, одатга хилоф иш тутилмоқда.
Жасур Фозиловни ишдан четлатмасдан текшириш қилаверса ҳам бўлар эди, негаки, текширувни бош прокуратуранинг ўзи олиб боряпти.
Яъни, Жасур Фозилов ўз тепасида турган ташкилот устидан ҳеч қачон арз қилиш тугул, текширувга босим ҳам ўтказа олмасди.
Буни бош прокуратуранинг қовун тушириши деб баҳоласа ҳам бўлаверади.
Хуллас, бош прокуратура жудаям шошма-шошарлик билан иш қилган. Нега бунчалар шошишганини энди нуфузли комиссия ўрганиб чиқса керак.
Абулқосим МАМАРАСУЛОВ,
Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчаси.