"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Академик Иброҳимжон Искандаров вафот этдилар…

Бош мақола, Муҳаррир танлови, Муҳокама учун мавзу | 12/12/2020 22:08-     10664 марта ўқилди


Искандаров шу керак бизга«Дунё ўзбеклари»дан:

 

Ўзбек халқининг садоқатли фарзанди, фидойи олим, атоқли фан арбоби, академик Иброҳимжон Искандаров 2020 йилнинг 13 декабрь куни 88 ёшида Тошкентда вафот этдилар.
Ёшларнинг суюкли устози, ажойиб инсон, камтар ва камсуқум олим вафоти муносабати билан  у кишининг оила аъзоларига ва барча яқинларига олис Канададан туриб чуқур таъзия билдирамиз.
Академик Иброҳимжон Искандаровнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадул абад яшаб қолади…
Исмат Хушев,
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири,
  13 декабрь, 2020 йил., Торонто шаҳри, Канада,

ИБРОҲИМЖОН ИСКАНДАРОВ ХАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ҚИРРАЛАРИ.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ АКАДЕМИГИ
Иброхим ака 80
Хизмат фаолияти саналари.
1949 – 1953 й.й. Тошкент Молия – иқтисод институти толиби.
1953 – 1956 й.й. Бухоро вилояти Молия бўлимининг катта инспектори.
1956 – 1957 й.й. Бухоро вилояти Молия бўлимининг бўлим бошлиғи.
1954 – 1957 й.й. ЎзКП Тошкент шаҳри қошидаги Марксизм–Ленинизм кечки университетининг тингловчиси.
1957 – 1958 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти кичик илмий ходими.
1958 – 1961 й.й. Москва Давлат Иқтисодиёт институтининг аспиранти.
1961 – 1962 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти илмий ходими.
1962 – 1963 й.й. ЎзР ФА Ижтимоий фанлар бўлимининг илмий котиби.
1963-1963 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти катта илмий ходими.
1963 – 1968 й.й.  ЎзР ФА Иқтисодиёт институти бўлими бошлиғи.
1964 йил ЎзР ФА  Президиумининг “Фахрий Ёрлиғи” билан    мукофотланган.
1968 – 1969 й.й. ЎзР    Давлат план қўмитаси қошидаги  Иқтисодий тадқиқотлар  институтининг  илмий ишлар бўйича муовини, директор вазифасини  бажарувчи.
1969 – 1970 й.й.  ЎзР ФА Иқтисодиёт институти бўлими мудири.
1969 – 1970 й.й. “Меҳнатда кўрсатган жасорати учун” медали билан мукофотланган.
1970 – 1971 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари .
1971 – 1991 й.й. Ўзбекистон Республикаси “Билим”  жамияти Президиумининг аъзоси, иқтисодий  илмий-методик кенгашининг раиси.
1971 йил. Собиқ СССР Давлат плани Қўмитаси коллегиясининг “Юбилей Ёрлиғи ” медали билан мукофотланган.
1971 йил. Собиқ бутуниттифоқ “Билим”  жамиятининг “Тақдирлаш Ёрлиғи”билан мукофотланган.
1971 – 1975 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти директори.
1972 йил Ўзбекистон Республикаси “Билим”  жамиятининг медали билан мукофотланган.
1973 йил Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий қўмитасининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1973 йил Профессорлик унвони берилган.
1974 йил ЎзР Фанлар Академияси мухбир аъзолигига сайланган.
1974 йил Ўзбекистон Республикаси “Билим” жамиятининг “Фаоллиги  учун” медали билан мукофотланган.
1974 йил Ўзбекистон Республикаси “Билим” жамиятининг “Тақдирлаш  Ёрлиғи ” билан мукофотланган.
1974 йил Абу Райҳон Беруний номидаги Республика Давлат мукофоти лауреати унвони берилган.
1974 йил Ўзбекистон Республикаси “Фахрий Ёрлиғи” билан тақдирланган.
1975 – 1976 й.й. Тошкент Халқ хўжалиги институти ректори этиб тайинланган.
1975 – 1976 й.й. Тошкент Халқ хўжалиги нститути “Халқ хўжалигини планлаштириш” кафедрасининг мудири этиб сайланган.
1975 – 1977 й.й. Собиқ Ўз КП Октябр район комитети аъзоси этиб  сайланган.
1975 -1977 й.й. Тошкент шаҳар кенгаши депутати этиб сайланган.
1976 – 1997 й.й. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Президиумининг аъзолигига сайланган.
1976 йил Собиқ СССР Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг  “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1976 йил Собиқ бутуниттифоқ “Билим”жамиятининг  “Ёдгорлик китоби”га киритилган .
1976 йил Осиё ва Африка мамлакатлари бирдамлиги  Ўзбекистон комитетининг  раиси ўринбосари  этиб сайланган.
1976 йил Осиё ва Африка мамлакатлари бирдамлиги   Совет комитети Президиумининг  “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1976 йил “Халқар дўстлиги” ордени билан тақдирланган.
1976 йил ЎзР Олий ва Ўрта махсус таълим министрлигининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1976 -1978 й.й. Тошкент шаҳар комитети тафтиш комиссияси аъзоси этиб сайланган.
1976 – 1979 й.й. Тошкент вилояти партия комитети аъзолигига номзод этиб сайланган.
1976 – 1979 й.й. ЎзР ФА Фалсафа, иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари бўлимининг академик-секретари этиб сайланган.
1977 йил Ўзбекистон Республикасининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1978 йил Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг  “Фахрий Ёрлиғи”билан мукофотланган.
1978 -1985 й.й. Тошкент шаҳар партия комитети аъзоси этиб сайланган.
1979 йил Осиё ва Африка мамлакатлари бирдамлиги  Совет комитети Президиумининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1979 йил Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси  хақиқий аъзолигига (академик) сайланган
1979 – 1984 й.й. ЎзР ФА Президиумининг  Бош илмий котиби этиб сайланган.
1980 йил Ўзбекистон Республикаси илмий – иқтисодий жамияти бошқарувининг раиси этиб сайланган.
1981 йил “Меҳнат Қизил Байроқ” ордени билан мукофотланган.
1982 йил ЎзР Фанлар академияси Президиуми ва Касаба уюшмалари комитетининг  “Фахрий Ёрлиғи” билан тақдирланган.
1982 йил Ўзбекистон Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси кенгашининг  “Биринчи даражали дипломи” билан мукофотланган.
1982 -1987 й.й. Маориф ходимлари, олий мактаблар  ва илмий ташкилотлар, собиқ  СССР Касаба уюшмаси Марказий қўмитаси Президиумининг аъзоси этиб сайланган.
1984 йил Ўзбекистон Республикасининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1984 -1987 й.й. ЎзР ФА  Фалсафа, иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари бўлимининг академик-секретари этиб сайланган.
1985 йил Собиқ ВЛКСМ Марказий комитетининг  “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1986 – 1987й.й. Ўзбекистон Республикаси  “Билим” жамияти бошқарувининг раиси этиб сайланган.
1986 -1991 й.й. Собиқ Ўз КП Марказий комитети аъзолигига сайланган.
1987 йил Собиқ бутуниттифоқ “Билим” жамияти Президиумининг  аъзолигига сайланган.
1987 – 1989 й.й. Ўзбекистон Республикаси Давлат план қўмитасининг раиси, Республика Министрлар совети раисининг ўринбосари этиб тайинланган.
1987 йил Собиқ СССР Давлат план қўмитаси коллегияси аъзолигига  сайланган.
1987 –  1991 й.й. Ўзбекистон Республикаси Олий кенгаши депутати этиб сайланган.
1989 – 1990 й.й. ЎзР ФА Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш кенгашининг раиси этиб сайланган.
1990 – 1996 й.й. ЎзР ФА Вице – президенти этиб сайланган.
1990 – 1997 й.й. “Ўзбекистон – Туркия” Дўстлик  жамиятнинг президенти этиб сайланган.
1991 йил “Мустақиллик” медали билан тақдирланган.
1991 – 1996 й.й. ХДП Марказий кенгаши ижроия комитети аъзоси этиб сайланган.
1992 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвони берилган.
1992 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг фахрий профессори унвони берилган.
1995 йил Қирғизистон Республикасининг  “Фахрий Ёрлиғи”билан мукофотланган.
1996 – 2005 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институтининг “Иқтисодий интеграция муаммолари” бўлими бошлиғи этиб тайинланган.
1998 йил Америка Биография институтининг  “1998 ЙИЛ ОДАМИ” унвони берилган.
1999 йил Америка Биография институтининг  “ХХ АСРНИНГ БУЮК  ЮТУҚЛАРИ” учун мукофотининг совриндори бўлган ва “НИҲОЯТДА КЎЗГА КЎРИНГАН 500  ЛИДЕРЛАР КИТОБИ” рўйхатига киритилган.
2000 – 2004 й.й. ЎзР Ички Ишлар Вазирлиги Академиясининг (ўриндошлик мавқеида) профессори этиб тайинланган.
2005 йилдан то ҳозиргача ЎзР ФА Иқтисодиёт институтининг етакчи ва бош илмий ходими этиб тайинланган.
2012 йил, май ЎзР ФА Президиуми ва бирлашган Касаба Уюшмасининг “Фахрий Ёрлиғи” билан тақдирланган.
ТАНИҚЛИ ЎЗБЕК ОЛИМИ, АКАДЕМИК ИБРОХИМЖОН ИСКАНДАРОВ 84 ЁШДА!
ибр 1
ИЛМУ МАЪРИФАТГА БАХШИДА УМР
ИЛМИЙ-ТАШКИЛИЙ, ПЕДАГОГИК ВА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛИЯТИ.
1 қисм
Ўзбекистон Республикасининг таниқли жамиятшунос, йирик иқтисодчи олими, жамоат ва давлат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги), иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасининг Беруний номидаги Давлат мукофотининг лауреати – Искандаров Иброҳимжон 1932 йилнинг 8 майида Қозоғистон Республикаси, Чимкент вилояти, Сайрам туманининг Қорамурт қишлоғида, Яссавия тасаввуфи тариқатига мансуб деҳқон оиласи – Искандар хожи ва Жамолой хожия хонадонида таваллуд топган.
И.Искандаровнинг таҳликали бир шароитда вояга етиши ҳамда камол топишида таянч ва суянч бўлиб, ўз жонини фидо қилган олий зотлар – унинг падари бузруквори Искандар ота ва волидаи мукаррамаси Жамолой оналар чеккан ғам – ташвишлари тимсолини Буюк Аллома, ватандошимиз Сўфи Оллоёрнинг:
“Онодек меҳрибон бўлмас,
Отодек ғамгузор бўлмас”
– деган чуқур мазмунли ўгитларида идрок эта оламиз.
Зеро, олимнинг отаси деҳқончилик касбининг моҳир устаси, меҳнатсевар, ватанпарвар, Ислом динига эътиқоди баланд ва мустаҳкам, Қуръон ва хадис илмининиг билимдони бўлган мўъмин-мусулмон сифатида, қаерда бўлмасин, атрофидагилар орасида алоҳида ҳурмат-эътиборга сазовор, пок инсон бўлган.
У ёшлигиданоқ собиқ Совет тизимининг “қулоқлаштириш” каби адолатсиз сиёсатининг барча оғир азиятларини, Иккинчи жахон урушининг изтиробларини бевосита фронтларда бошидан кечириб, жабрини тортган, ундан ногирон бўлиб қайтган, иродаси мустаҳкам инсон эди.
Айниқса у инсонларни дунёвий ва диний билим олишга кўплаб даъват этарди, чунки отахон миллатнинг кучи унинг билимдонлигида эканлигини чуқур ҳис этарди.
Ҳозирги кунда ҳам Чилонзор Оқ-тепаси даҳасининг “Чўпон-ота” махалласи фахрийлари, хали ҳаёт бўлган, отахонга замондош бўлган оқсоқоллари Искандар бувани кўп фахр билан эслашади.
Шундан, ёлғиз ўғлини билим олишга чорлаб, ўзи гарчи моддий томондан қийналсада, ўғлига билим олиши учун барча шароитни яратиб берган эди…
Бунинг натижаси ўлароқ, унинг ўғли хизмат ва билим доирасида кўтарилиб, отасининг ишончини оқлаганига, унинг хаққини қайсидир маънода ҳалоллаганига тарих гувоҳ бўлиб турибди.
Волидаи мукаррамаси Жамолой она ҳам ўзининг катта фарзанди, ёлғиз ўғлини зикр этилган оиласини бошига тушган мусибат, айниқса “коллективлаштириш” туфайли, бутун мол-мулкидан, бор-йўғидан жудо этилишига, бунинг устига очарчилик, қахатчилик каби балоларга, эрининг фронтга кетганлигидан ёлғизлигига қарамасдан, фарзандини едириб-ичириб, бошқалардан кам қилмай, ҳалол вояга етказди.
Ҳайҳотдай ҳовлида фарзандлари билан ёлғиз қолган муштипар она, ҳаёт синовлари қуршовида бошини эгмади, кимларгадир зорланмади, жамоа даласида оғир мехнат қилиб бўлсада, оиласининг тирикчилигини амаллаб ўтказди.
Қахратон совуқ, чилла пайтлари эса, ёлғиз ўзи амал-тақал қилиб, фарзандларини қахратон қиш совуғидан асради.
Болани шуларга ўхшаш турли мудҳиш хаётий тазийқлардан ҳимоя этиб, асраб-авайлаб, унинг қалбини она меҳри билан суғориб, камолотга етказганки, ўзининг орзу қилган самимий дил ниятларининг ижобати ўлароқ, ўғлининг бувисига меҳрибон бешта фарзандларини ҳам тарбиялаб, вояга етказиб, шундай ёруғ кунлар насиб этганлигидан Тангрига шукроналар қилиб, дуода яшаб ўтди.
ибр 3
2 – қисм
И.Искандаров (1939-1946 й.й.) ўз қишлоғидаги тўлиқсиз ўрта мактабни битириб, қўшни Сайрам қишлоғидаги Фаробий номли ўрта мактабда ўқишини давом эттириб, 1949 йили уни муваффақиятли тугатди.
И.Искандаровнинг ёшлиги ва меҳнат фаолияти машаққатли Иккинчи жаҳон уруши йилларига (1941-1945 й.й.) тўғри келиши, уни қишлоқ хўжалигида фаол иштирок этишини талаб қилди.
Аммо у билим олиш иштиёқида яшади. Шунинг учун 1949 йили Тошкент молия-иқтисод институтига ўқишга кириб, 1953 йили уни имтиёзли диплом билан тамомлаб, йўлланма бўйича Бухоро вилояти Молия бўлимига ишга юборилган бўлиб, унинг катта инспектори, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритди.
Бу йилларда унинг билимлар соҳасида орттирган амалий тажрибаси, кейинги илмий фаолиятининг мустаҳкам таянчига айланди.
И.Искандаровнинг иқтисодиёт фанининг туб мазмунини идрок этиши, уни Бухоро вилоятидан ЎзР ФА Иқтисодиёт институтига илмий ходим лавозимига кўчирилишидан (перевод) бошланган.
Шундан бошлаб бу даргоҳ унга таянч ва паноҳ бўлиб, илм чўққиларига парвози учун моддий шароит ва кенг йўл очиб берди.
Шу туфайли у 1958 йили Москва Давлат Иқтисодиёт институти (ҳозирги Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси) аспирантурасига киришга муяссар бўлди.
Ушбу илмий макондаги эгаллаган умумий иқтисодий билимлар таффакурининг юксак даражаси унинг кейинги илмий изланишлари ва амалий фаолиятларига мустаҳкам замин яратди.
Бу даргоҳда номзодлик диссертациясини ўз муддатида (1962й.) муваффақиятли ҳимоя қилиб, унда пахтачилик ва пахтани қайта ишлаш корхоналари ўртасида иқтисодий муносабатларни такомиллаштиришнинг янги механизмлари таклиф этилган эди.
Москвадан илмий даража билан Ватанга қайтган И.Искандаров ЎзФА Иқтисодиёт институтида илмий ходимга хос бўлган – кичик илмий ходим, катта илмий ходим, бўлим бошлиғи, институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари ва институт директори каби барча поғоналарни босиб ўтди.
ибр 4
 3 – қисм
Бу жабҳада вазият ва зарурият унга мамлакатимиз учун ўта муҳим янгидан–янги иқтисодий йўналишлар бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва бошқаришни тақазо этар эди.
Энг аввало, ўтган асрнинг олтмишинчи йилларининг ўртасида собиқ СССР учун энг устувор илмий тадқиқотлардан ҳисобланган Давлат дастури – “Экономические проблемы химизации и развития химической промышленности в СССР” мавзусига Ўзбекистон бўйича илмий раҳбарлик қилиш ЎзФА Иқтисодиёт институтининг бўлими бошлиғи, иқтисод фанлари номзоди И.Искандаровга ишониб топширилди.
Пировардида қатор илмий ечилмалар ҳал этилиб, улар 1968 йилда И.Искандаров муаллифлиги ва таҳрири остида чоп этилган “Экономические проблемы развития химической промышленности Узбекистана” номли монографиясида ўз ифодасини топиши ва мазкур дастурга Иттифоқ бўйича координатор ва илмий раҳбар, СССР фанлар академиясининг академиги ва унинг Марказий Иқтисод–математика институтининг директори, таниқли иқтисодчи олим Николай Прокофьевич Федоренко томонидан юқори баҳоланган.
Сўнгра И.Искандаров бошқарган бўлимга Ўзбекистонда газ, нефт ва рангли металлар комплексини бунёд этиш иқтисодий стратегиясини таҳлил этиш юклатилди.
Аммо, бунда унинг нигоҳини ўзига забт этган илмий йўналишлар – Ўрта Осиё ва ҳусусан, Ўзбекистонда унинг хом ашё манбаи ва қулай ишлаб чиқариш омиллари асосида кўп тармоқли тўқимачилик мажмуасини ташкил этиш ва юксалтиришни иқтисодий самарадорлигини асослаш муаммоси ётар эди.
Бу ғоялар асосида И.Искандаров 1964 йилдан бошланган “Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг иқтисодий муаммолари” мавзусидаги докторлик диссертациясини ниҳоясига етказиб, 1969 йилнинг июн ойида уни муваффақиятли ҳимоя қилишга муяссар бўлди ва бу соҳани кенг ривожланишига тўсиқ бўлиб турган дастак – Совет ҳукуматининг пахта хом ашёсига белгилаб қўйган буйруқбозликка асосланган нарх ва тариф сиёсати эканлиги биринчи бўлиб назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берилди.
Бу сиёсат пахтачиликда юзага келган хатарли (негатив) вазиятнинг асосий сабабчиси бўлгани баралла эътироф этилди.
Қолаверса, мазкур тадқиқотнинг натижалари мамлакатда хукм сураётган – “Социализмда ҳамма нарса буюк”лиги билан фарқланиши мафкурасига зид ўлароқ, республиканинг реал вазиятини, тарихий тажрибасини ва аҳолининг шаклланган менталитетини ҳисобга олиб, унинг барча ҳудудларида ихчам кичик ва ўрта миёнадаги тўқимачилик корхоналарини барпо этишнинг барча афзалликлари ва иқтисодий самарадорлиги асослаб берилган эди.
Мазкур муаммоларни ҳал этиш механизмлари унинг 1969 йилда чоп этилган “Экономические проблемы развития текстильной промышленности Узбекистана” (Ташкент, изд-во “Фан”, 1969г.) монографиясида атрофлича эътироф этилган.
И.Искандаровга 1968 йилда Республика Давлат план қўмитаси қошидаги иқтисодий тадқиқотлар институтини ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилди (ҳозирги вақтда у ЎзР Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги иккита мустақил – Ижтимоий тадқиқотлар ҳамда Иқтисодий прогнозлар институтларига айлантирилган).
Бу вазифа планлаштириш тизимидаги “Марказ” билан жойларда юзага келган иқтисодий номутаносибликларни тартибга келтириш муаммоларини ўрганишни тақазо этар эди.
И.Искандаров 1971 йил март ойида ЎзФА Иқтисодиёт институти директори этиб тайинланганидан кейин, унинг раҳбарлигида институтнинг шу йилларда бажарган энг муҳим тадқиқотларидан бири, унгача биронта иттифоқдош республикалар пойтахтида юз бермаган, Тошкент шаҳри партия комитетининг биринчи секретари А.А.Хожаев кўмагида, мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳри ва унинг туманлари худудлари ва жамоаларнинг узвий боғланган, узоқ муддатга мўлжалланган ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш истиқболини ишлаб чиқилганлиги бўлиб, уни ЎзССР КП марказий комитети томонидан тасдиқланиши институт тарихида юз берган муҳим воқеълик бўлиб, у кенг жамоатчилик орасида эътиборга сазовор бўлган эди.
Шу туфайли иқтисод фанининг салоҳиятини ошириш ва юқори малакали, айниқса фан докторларини кўпайтириш имконияти кенгайди. Зеро, институт 1943 йил ташкил топиб, фаолият юритган 29 йил мобайнида ходимлардан бор йўғи 2 та фан доктори тайёрланганлиги ва у ЎзФА томонидан танқид доирасида қолаётганлиги ҳамда фан докторларига талаб кучая бошлаганлигини жиддий ҳис этиб, И.Искандаровнинг қўллаган чоралари туфайли унинг иқтидорли ходимлардан 5 йил оралиғида 8 тасини фан докторлари илмий даражасига лойиқ бўлишига моддий ва маънавий асос яратди.
Шу туфайли иқтисодиёт институтининг нуфузи оша бориб, энг замонавий, “Иттифоқ” даражасида мувофиқлаштириладиган мавзулар бўйича тадқиқотлар олиб бориш имконияти туғилди.
Натижада, буларнинг барчаси эътиборга олиниб, Собиқ СССР фан ва техника Давлат комитети томонидан Республикалар Фанлар Академиялари Иқтисодиёт Институтлари орасида Украинадан кейин, юқори иш ҳақи тўлаш бўйича институтга “1-категория” мақоми берилди.
Мазкур хизматлари эътиборга олиниб, 1974 йилда И.Искандаров Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзолигига сайланди.
1975 йили эса ўзи таҳсил олган Тошкент Халқ хўжалиги институтига ректор этиб тайинланди.
Бу даврда у иқтисодчи кадрлар тайёрлашнинг сифатини оширишга бағишланган ўта зарур тадқиқотлар олиб бориб, абитуриентларни институтларга қабул қилиш тизимини демократик тамойиллар асосида ислоҳ қилиш дастурини тавсия этган.
Унга кўра, Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари мактабларда қабул қилиниб, ғолиб чиққанлар тегишли Олий ўқув юртларига йўлланма асосида имтиҳонсиз қабул қилиниши назарда тутилган.
Эндиликда бундай тартиб Венесуэла, Хитойнинг беш провинциясида ва Қирғизистонда1 истеъфодага киритилган.
Бу фикрлар республика газета, журнал ва монография бўлимларида ўз ифодасини топганки, унинг кенг муҳокамасида ушбу дастур деярли барча вилоят Маориф бўлимлари раҳбарлари томонидан қўллаб –қувватланган эди.
ибр 6
4 – қисм
И.Искандаровнинг катта илм-фан даргоҳига кириб келиши, 1976 йилдан уни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Президиуми аъзоси ва 1979 йили
1. «Российская газета» от 6.03.12г.,.www.rg.ru (http://www.rg.ru/2012/03/06/ekzameni-site-anons.html);
http://www.vz.ru/politics/2007/5/25/84347.html; http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1182849000;
академиги этиб сайланишидан бошланди ва унга қарийб 20 йил мобайнида аъзо бўлиши даврида қатор раҳбарлик:
– ЎзР ФА фалсафа, иқтисод ва хуқуқ фанлари бўлимининг Академик – секретари, ЎзР ФА бош илмий котиби ва ЎзР ФА Вице-президенти лавозимларида фаолият юритди ва Академия тизимида илмий – ташкилий ишларни мувофиқлаштириш даражасини кўтариш хамда ижтимоий – гуманитар фанларни талаблар асосида ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Бу даврдаги И.Искандаровнинг фундаментал – иқтисодий муаммоларни қамраб олган ишларидан “Проблемы экономической науки в Советском Узбекистане” (1979 й.) монографияси мазмун ва мафкуравий жиҳатидан алоҳида эътиборга молик.
Унда иқтисод фанининг ўтмиш тарихи, иқтисодий тафаккурнинг шаклланиши, унинг йирик намоёндаларининг жаҳон иқтисодий тараққиётига қўшган ҳиссаларига муносиб баҳо берилганлиги ҳолда, республикамизда иқтисодий қолоқлик даражаси ва ўз ечимини кутаётган бу соҳадаги методологик ёндошишлар ва кенг қамровли, йирик ижтимоий – иқтисодий муаммолар мураккаблигича қолаётганлигига баҳо берилиб, буларнинг сабабчиси “Марказ”нинг мустамлакачиларча иқтисодий сиёсати туфайли республикамизни собиқ СССР “Ягона халқ хўжалиги комплекси”га қўшаётган хиссасини турли иқтисодий услублар воситасида пасайтириш тафаккурини шакллантириш асосида унга тобеълигини янада мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятига қарши, унинг кучли иқтисодий салоҳиятининг даражаси ҳисоб-китобларда яққол кўрсатиб берилган.
И.Искандаровнинг ЎзР ФА Вице–президенти бўлиб ишлаган даври собиқ СССРнинг парчаланиши туфайли мамлакатимизнинг мустақилликка эришган йилларининг осон бўлмаган илк даврига тўғри келиши, ижтимоий – гуманитар фанларининг мазмунини янги мафкуравий андозалар манбаида, илм аҳли салоҳиятини истиқлол тафаккури манфаатлари сари уйғунлаштиришни тақазо этар эди.
Бундай шарафли бурчни реал ҳолатга келтириш ЎзР ФА раҳбарияти, биринчи навбатда шу соҳага мутасадди Вице –президент И.Искандаров зиммасига юклатилиши бежиз эмас эди.
Бинобарин, у давр учун ўта долзарб бўлган мустақил мамлакатимизни истиқлол мафкурасини илмий асосларини яратишга катта хизмат қилди.
Унинг АҚШ мутахассис – журналистлари билан Ўзбекистон ҳалқининг истиқлол тафаккурининг шаклланиши “Марказ”нинг узоқ йиллар мобайнида мустамлакачилик сиёсатининг интиҳоси эканлиги Америка матбуотида чоп этилиб, ((Iskanderov I.). Cotton and Sovereidni‘y “The Christion Seiences Monitor”), ўша даврдаги Ўзбекистоннинг АҚШдаги консули Бахтиёр Исламовнинг эътироф этишича, бу Америка жамоатчилигининг Ўзбекистондаги мураккаб вазият билан яқиндан таништирган биринчи маълумот бўлган.
Академик И.Искандаров раҳбарлигида ташкил қилинган бу туркумдаги муҳим стратегик ва илмий – амалий тадбирлардан бири– “Ўзбекистон Суверенитети ва мустақиллиги шароитида ижтимоий- гуманитар фанларининг вазифалари”ни белгилашга бағишлаб ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг махсус сессияси алоҳида ўрин эгаллайди.
Қолаверса, мазкур мақсаднинг таркибий қисми сифатида ўтмишда ўзбек ҳалқининг бой моддий –маънавий меросига беқиёс ҳисса қўшган аждодларимизнинг хотирасини абадийлаштириш ва муборак таваллудларига бағишланган бошқа қатор йирик халқаро илмий конференцияларни ташкил қилиб, ўтказишда И.Искандаровнинг илмий – ташкилий салоҳияти муҳим роль ўйнаган. Ахмад Яссавий, Баховуддин Нақшбандий, Нажмиддин Қубро, Махмуд Замахшарий, Имом Бухорий, Буюк Саркарда–Сохибқирон Амир Темур, Алишер Навоий, Машраб, Ҳазиний, Мирзо Улуғбек, Мирзо Заҳириддин Бобур ва Файзулла Хўжаев, Шароф Рашидов, Иброҳим Мўминов, Хадича Сулайманова, Ғофур Ғулом ва бошқалар шулар жумласидандир.
Бу буюк сиймоларнинг ҳар бирининг меросини таҳлил қилиш фаннинг янги қирраларини очиб берганлиги эътиборга сазовордир.
Бу жиҳатдан, республика раҳбарияти эътиборида бўлган Сохибқирон Амир –Темурнинг 660 йиллик таваллудига бағишланган “Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни” мавзусига (1996 й.) бағишланиб ўтказилган халқаро илмий конференция ўзбек халқининг умумжаҳон тарих саҳнасида тутган мавқеини янада юксалтиради.
Хусусан, буюк француз файласуфи Гольбахнинг: “Амир Темурнинг туғилиши ҳамда вулқоннинг отилиши табиатдаги бир хил ҳодисадир” – деб Сохибқиронни улуғлаши ёки Покистон олимининг: “Ҳанузгача Сохибқирон Амир Темурдек биронта саркарда жаҳонга келмаган” –дея ҳақиқатни эътироф этиши, ўтказилган тадбирларнинг ниҳоятда масъулияти ва мазмунан чуқурлигини ифода этади.
Шу ўринда И.Искандаровнинг ўзбек ҳалқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизм устидан қозонилган ғалабасига қўшган ҳиссасига бағишланган илмий – тадқиқотларни ташкил этиш асосида ЎзР ФА да “Фашизм устидан қозонилган ғалабада Ўзбекистонинг тарихий ҳиссаси” мавзусида ўтказилган илмий назарий конференция (май 1995й.) ҳамда чоп этилган унинг материалларида халқимиз матонатига юксак баҳо берилганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Бу хақиқатни, мавзуга (апрел 1995й.) бағишланиб, Москвада ўтказилган Халқаро илмий конференцияда Россия Федерацияси хукуматининг раиси, делегация бошлиғи В.С. Черномирдин алоҳида тан олганлиги муҳим воқеа ҳисобланади.
Бу эътирофга, шу конференцияда Ўзбекистон делегациясининг раҳбари И.Искандаровнинг маърузасида келтирилган хаққоний далиллари асос бўлган бўлса, ажаб эмас.
Академик И.Искандаровнинг 1987 йили кутилмаганда Ўзбекистон Республикаси Давлат План Қўмитасининг раиси, Ўзбекистон министрлар Совети раисининг ўринбосари этиб, юқори ҳукумат лавозимига кўтарилиши, унинг ижодий – амалий хаётида янги мухим босқични бошлаб берди.
Бу тайинлов – Республика “Марказ” нинг “қахри”га учраган аҳолисига нисбатан “текинхўрлар” ва “боқиманда”лар деган сиёсий тамғаси босилган ва унинг исботи ўлароқ, “Пахта иши” уйдирмаси “ихтиро” этилган, Москва “десантчи”ларининг ҳукмронлиги барча жабҳаларда ўрнатилиб, республика иқтисодий салоҳиятини камситишга қаратилган мудҳиш ва қалбаки ишларини амалга оширишга қаттиқ киришган мураккаб бир сиёсий даврга тўғри келди.
“Ботқоққа ботиб қолган” бутун мамлакатга хос бундай уйдирмаларни фақат республикамиз бўйнига абадий юклаб қўйиш мақсадида, собиқ КПСС хомийлигида, 1986 йилнинг апрелида Тошкентда СССР ФА Президиумининг академик Ю.В. Бромлей раҳбарлигида “КПСС XXVII съезди қарорлари асосида СССР да миллий муносабатларни такомиллаштирилиши” мавзусида ўтказилган илмий – амалий конференциясида Ю.В. Бромлей маърузасида, бу ердаги маҳаллий халқларнинг бошқаларга нисбатан “Индустриал мактаб интизоми”ни ўтмаганлиги ва онгининг пастлиги юқорида қайд этилган иллатларни келтириб чиқаришини илмий жиҳатдан асослашга бўлган уринишларига қарши И.Искандаров бундай “бўҳрон” (кризисный) воқеълик Совет тизими ва барча иттифоқдош республикаларга баб – баробар тегишли эканлиги ва у иқтисодни бошқариш ва планлаштириш тизимида йўл қўйилган буйруқбозлик ва “Марказ”нинг республикалар манфаатларига зид бўлган мафкурасининг устуворлигидан келиб чиққанлигини маърузачи билан бўлиб ўтган ўзаро сухбатда инкор этиб бўлмайдиган далиллар орқали асослаб берган.
Ушбу сухбатда ЎзР КП Марказий Комитетининг масъул ходими Саидакбар Ризаев хам ҳозир бўлган эди.
Бундай далиллар академик Бромлейни республикада содир бўлган воқеаларга объектив ёндошишга ундаган эдики, у ўзининг конференциядаги якунловчи нутқида: – “Биз Ўзбекистонда юз бераётган негатив ҳолатга Кремл “қўнғироғи” садоси оҳанги остида баҳо берган эканмиз.
Бу ердаги иқтисодчи олимлар буларнинг сабабини аллақачон аниқлаб бўлган эканлар”, – деб тан олгани, халқимизни камситишга қаратилган Кремл найрангларига унинг ўз қўли билан берилган қақшатқич зарба бўлди.
Аммо, шунга қарамай “Марказ”нинг республикамизга нисбатан тазийқлари турли кўринишларда давом этаверган эди. Зеро, “Пахта иши”дан кейин “десантчи”лар хуружи, сўнгра республикадаги ижтимоий – иқтисодий ҳолатни “юмшатиш” бўйича собиқ КПСС марказий комитети секретариатининг 1986 йилнинг 31 мартидаги “Ўрта Осиё, Кавказ орти, Шимолий Кавказ, иттифоқдош ва автоном республикаларининг меҳнатга
қобилиятли махаллий аҳолининг бир қисмини ижтимоий меҳнатга жалб этиш бўйича” қарори эълон қилиниб, (Известия КПСС – 1989, №5 – стр. 27-28 ) унга биноан, XII- чи беш йилликда фақат республикамиз махаллий аҳолисининг 100 минг нафари, улардан 5 минг оила Сибир ва Узоқ Шарқ худудларига кўчирилиши ва қарорнинг таъминланиши ижроси қаттиқ партия назорати остига олинган эди.
Бу қарорнинг асл мазмуни, биринчи навбатда ўзбекларни ўз тарихий ватанидан суриб, уларнинг ўрнига, худди Чоризм хукмронлиги давридагидек, европа миллатларига мансуб “мутахассис”ларни кўчириб келишдек разил мақсадни олға суришдан иборат эди.
Қолаверса, айнан бу қарорни қабул қилиниши республикамизда Месхет турклари ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги можароларни келтириб чиқариб, барқарорликка путр етказишга замин яратганлигини унутмаслик керак.
ибр 7
5 – қисм
Бу қарорни бажарилиши жойларда қаттиқ қаршиликларга учраб, уни бажарилмаслигини фахмлаган КПСС котиби Е.К.Лигачев республикаларни “силтаб” кўйиш мақсадида мазкур қарорни бажарилиши бўйича 1987 йил, 2 сентябрда унинг йиғилишини чақиради. Қоида бўйича, бундай “нуфузли” мажлисга камида республика Марказий комитетининг котиби ҳисобот бериши лозим бўлади.
Мазкур қарорни бажарилиш даражаси “мақтов”га сазовор бўлмаслигини фахмлаган ўша даврдаги республика раҳбарияти, эндигина “Госплан” раиси этиб тайинланган, ҳаттоки ўз марказқўмида ҳисобот бериб улгурмаган И.Искандаровни бу “жангга” рўпара қилишади.
Рақамларга назар ташланса, бу режа 55 фоизга бажарилиб, унинг аксарият қисми махаллий миллатлар ҳисобига эмас, балки бошқа миллатлар, айниқса руслар ҳисобига бажарилган эди. Мазкур мажлисни бошқариб турган собиқ КПСС марказий комитетининг иккинчи котиби Егор Кузьмич Лигачев ва у ерда ҳозир бўлган 15 дан зиёд КПСС котиблари бундай ҳолатни миллатчиликни авж олиши сифатида баҳолашга уриндилар.
Аммо И.Искандаровни бундай ёндошишга қарши “республикада биронта миллатни зўрлаб кўчириш ҳолати юз бермаганлиги ва улар ўз тарихий ватанларига қайтиши манфаатдорлик асосида амалга оширилганлигини” эътироф этиши, бундай ғазаб рухиятини совута олмади.
Аммо, жаноб Е.К. Лигачев, -“Республикада ишсизлик туфайли чайқовчиликлар, савдогарлар, фоҳишалар, жиноятчилар кўпайиб кетган ва Ўрта Осиёдан келганлар пролетар шахри Ленинградда 1 кг узумни 5 рубл, 1 кг қовунни 3 рублга пуллаб, меҳнатсиз даромад топаётганликлари хақида шикоятлар бор”, – дея ғазаб билан республикамиз шаънига хақорат тошларини ёғдиришига қарши жунбушга келган И.Искандаров унинг барча айбловларини инкор этувчи далилларни келтириб, ўз тақдирини хавф остида қолдириб бўлсада, академикларга хос мантиқий услубда, – “Колхоз бозорларида нарх – наво талаб ва таклиф асосида шаклланиши ва шунга асосан бизнинг деҳқон бозорларимизда хам цитрусли меваларнинг нархи жуда баланд, энди фоҳишаликка келсак, у мабодо республикада мавжуд бўлса, бошқа республикаларникидан энг кам бўлса эҳтимол, кўчириш муаммоси эса ихтиёрий ва манфаатдорлик асосида ҳал қилиниши зарур”- дея, унинг бир томонлама ғаразгўй фикрлашини очиқчасига рад этишга журъат этган.
Маълумки, КПСС қоидаси бўйича бундай “довюраклик” кечирилмайди. Хуллас, мажлис якунида мазкур қарорни мутасадди республикаларда бажарилиш ҳолати қониқарсиз деб топилди. У хақда И.Искандаров қоидага биноан, ахборот бериш учун ЎзКП Марказий қўмитасининг биринчи секретари И.Б.Усманхўжаев ҳузурига кирганида, унинг атрофида ўралашиб юрган ЎзКП марказқўмининг котиби Мутал Хошимович Холмухамедов совуққина, –“Улар билан бахслашиб, мунозарага бориш керак эмас эди”, – дея захархандалик билан луқма ташлаганида, И.Б. Усманхўжаев унинг эътирозига қарши – “ У жуда тўғри йўл тутган” – дея, дил сўзини айтганида, И.Искандаров ўзининг бир кун ичида Кремл корчалонлари “даврасида бўлиб, тортган изтиробларини қиёслаб, Кремл “йиртқичлари” тўдаси ўраб олган И.Б. Усманхўжаевга мустақил фаолият юритиши нақадар қийин кечганлигини идрок эта бошлади. Йиллар ўтиб, И.Искандаровнинг эслашича, Кремлдаги бу дахшатли тўқнашув унинг хаётидаги миллат ва Ватан манфаати учун кечган энг оғир ва шарафли кураши ҳисобланиб, тақдир унга бу муқаддас курашни насиб этганидан ғурурланар эди.
Мамлакатда иккинчи шахс ҳисобланган, коммунистик партия буюк арбобининг республикамизга нисбатан бундай ғаразли кайфияти “Марказ” мулозимларининг тафаккурига қаттиқ сингдирилган бўлиб, айниқса у ЎзССРнинг иқтисодий – ижтимоий ривожлантиришнинг давлат плани лойиҳасини иттифоқ органлари муҳокамаси чоғида республикамизда ҳосил этиладиган иқтисодий салоҳиятнинг хажмини турли йўллар билан пасайтиришга уриниб, иттифоқ ҳисобидан унга хар йили хақли равишда ажратиладиган ресурсларни камайтиришга қаратилган амалиётида яққол намоён бўлар эди.
Бундай адолатсизликка барҳам бериш мақсадида И.Искандаров “Марказ”нинг иттифоқдош республикаларини иқтисодий салоҳиятини ҳисоблаш методологиясида йўл қўйилган жиддий хатоликларни аниқлаб (СССР Госплани мутахассислари билан биргаликда), унга кўра 100дан зиёд иқтисодий тармоқлари маҳсулотларидан фақатгина иккита маҳсулот тури – пахтанинг ва олтиннинг қайта ишланган қиймати, иттифоқ мутахассислари ҳисоблаган жамики маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмидан 1,2 марта зиёдроқ эканлиги зикр этилган “Республиканинг иқтисодий – ижтимоий ривожлантиришнинг 1989 йилги плани” лойиҳасини СССР Олий Советининг “План – бюджет” комиссиясининг мажлиси (1988 й.) муҳокамаси чоғидаги маърузасида республика хомашёсига паст нарх белгиланиши, унинг худуддаги иттифоқ тоифасидаги корхоналарнинг даромадлари иттифоқ бюджетига тўғридан – тўғри ажратилиши хамда иттифоқнинг “Средмаш” мудофаа тармоғининг республика худудидаги “махфий” корхоналарининг маҳсулотлари қиймати республикада умуман ҳисобга олинмаслиги, жами ҳосил қилинган маҳсулотнинг реал хажмини сунъий равишда камайтириш орқали Суверен Республика аҳолиси шаънига ёпиштирилган хақоратли ”боқиманда” тамғасини асоссиз эканлигини инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан исбот этишга муяссар бўлган.
Иқтисодий салоҳиятнинг холатини белгилашга бундай янгича методологик асосда ёндошишнинг афзаллиги КПССнинг “Экономическая газета”сида (1989 й. №33) И.Искандаровнинг “Вклад Республики” мақоласини эълон қилиш орқали эътироф этилган. Булардан ташқари, СССР ҳукумати инқирозга чалинган мамлакат иқтисодиётини сақлаб қолиш мақсадида Горбачёвнинг “Қайта қуриш” стратегиясининг таркибий қисми хисобланган иттифоқдош республикаларини хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини молиялаштириш (хозрасчёт и самофинансирование) каби бемаъни бошқариш тизимига ўтказиш платформаси асоссиз, мазмунсиз ва хаёлпарастлик эканлигини И.Искандаров ўзининг “Известия” газетасига йўллаган илмий мақоласида атрофлича асослаган эди.
Зеро унга кўра, иқтисодий жиҳатдан ожиз бўлган республикалар, шу жиҳатдан Ўзбекистон ҳам заифлигича, кучли, асосан Европа худудида жойлашган республикалар эса кучлилигича қолиб, “заиф” ларнинг уларга тобеълиги янада мустахкамланиши назарда тутилганлиги эътироф этилган. И.Искандаровнинг фикрича, турли ҳил иқтисодий ривожланиш даражасига эга бўлган республикаларни бу тизимга ўтиши учун, энг аввало уларнинг барчаси учун Ягона иқтисодий салоҳияти (единые стартовые условия) кўрсаткичи даражасини шакллантириш ва сўнгра унга ўтиш ўз самарасини беришлиги мумкин эди. Зеро, СССР иқтисодий ривожланиш даражасидан, аввалги сиёсат туфайли икки маротаба, Европа худудида жойлашган иттифоқдош республикаларидан 4 марта орқада қолаётган Ўзбекистоннинг “хозрасчёт” тамойиллари асосида иқтисодиётни бошқариш нихоятда қийин кечиши ҳеч кимга сир эмаслиги айни хақиқат эди.
И.Искандаров республика “Госплани” раиси лавозимида ишлар экан, у мамлакатимиз учун ўта долзарб бўлган қатор илмий –амалий ишларни, хусусан иқтисодиётни узвий боғланиб (балансированный) ривожланишини таъминловчи иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнидаги зиддиятлар, номутаносибликлар аниқланиб, уларнинг мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланиш даражасига салбий таъсири кўрсатилган, зеро бу даврга келиб корхоналар учун бир тарафдан меҳнат жамоаларининг плани ва бошқа тарафдан – республика Давлат плани мавжуд бўлиб, уларнинг манфаатлари ўртасида иқтисодий, сиёсий зиддиятлар юзага келган.
Бу муаммони ҳал қилиш бўйича билдирилган фикрлар КПСС марказий комитетининг котиби Н.Н.Слюнков томонидан маъқулланган эди.
И.Искандаров ўзининг аввалги бошлаган долзарб илмий ишларини чуқурлаштириш бўйича хам кенг фаолият юритди.
Зеро, унинг илк илмий фаолиятида ўрин эгаллаган, муаммолигича қолиб, давом этаётган – пахтакор хўжаликлари ва пахта хом ашёси тайёрлаш корхоналари ўртасидаги зиддиятли иқтисодий муносабатларни пахта тайёрлаш функцияларидан пахта саноати тизимини озод этиб, унинг қишлоқ хўжалиги соҳасига яъни, пахта етказиб берувчи хўжаликларни зиммасига юклаш орқали тартибга солишликни, хўжаликларда тажрибалар (эксперимент) ўтказиш зарурлигини ҳисобга олиб, ЎзССР Министрлар Советининг бу ҳақда қабул қилган фармойишида (№331 Р. 1987й. 13 июл) 1987 – 1990 йилларда Тошкент вилоятининг “Пскент” совхози ва Андижон вилоятининг “Қўрғонтепа” хўжаликларида шундай тажрибалар ўтказилиши тўғрисида тегишли ташкилотларга қатъий топшириқлар берилган эди.
Бу хўжаликларда ўтказилган тажрибалар натижалари кўтарилган муаммони долзарблигини тасдиқлагани туфайли республика хукумати даражасида қатор муҳокамалардан кейин ЎзССР Министрлар Советининг 1991 йил 22 мартда қарори лойиҳаси тайёрланиб, унда “Бир – икки хўжаликларга хизмат қиладиган барча пахта пунктларини 1991 йил 1 июлгача, қолганларини 1992–1993 йилларда пахта хўжаликларига бериш” кўзда тутилган эди. Аммо, қарор лойиҳасида “ЎзР ФА ва ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлимининг пахта пунктларини хўжаликлар ихтиёрига бериш бўйича илмий тадқиқотларига асосланган тажрибалар натижаси, пахта ва уни қайта ишлаш махсулотларини сифат кўрсаткичлари жиддий яхшиланганлигини кўрсатди.
Пахта толасининг чиқиши ўсиб, уни пастки навларга (сортларга) ўтиши пасайди, хўжаликларни даромадлари кучайди” – деган хулосаси, ижросиз қолиб кетди. Бу муаммо ҳанузгача долзарб бўлиб, ўз ечимини кутмоқда.
Академик И.Искандаровни Республикамизни ўз моддий манбаи негизида СССРнинг Шарқий районлари талабини қондирадиган иккинчи тўқимачилик марказига айлантириш бўйича кенг кўламли тадқиқотларининг натижалари ҳам истиқлол туфайли рўёбга чиқмоқда.
Булар республикамизда инновация доирасида қад кўтараётган ҳозирги замон қатор кичик, ўрта хамда қўшма корхоналар тимсолида намоён бўлмоқда ва улар аввалги мамлакатимиз пахта толасини 5 фоизи, ўрнига 25 фоизидан зиёдини тайёр маҳсулотга айлантирмоқда. Қолаверса, зикр этилган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини баҳолаш методологиясини такомиллаштирилиши қатор асарларида барча омиллар- нарх, тариф, талаб ва таклиф таъсирини ҳисобга олиниб ишлаб чиқилганлиги, унинг иқтисодий – сиёсий мавқеини кўтаришга қўшган муҳим ҳиссаси хисобланади.
Айниқса, планлаштириш тизимини такомиллаштириш, унинг иқтисодиётни рағбатлантириш ролини ошириш, узоқ муддатга мўлжалланган (15-20 йил) республиканинг илмий–техникавий, ижтимоий – иқтисодий тараққиётини асослаган прогнозларни яратишга ЎзФА республика ишлаб чиқарувчи кучларини ўрганиш кенгашининг раиси мақомида у катта хисса қўшди.
Академик И.Искандаров ўз тадқиқотларида кейинги йилларда республикамизнинг бозор иқтисодиётига ўтиш ва уни шакллантириш методологиясига алоҳида эътибор қаратди, у энг аввало қишлоқ жойларда ўтмишдан мерос бўлиб қолган аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқаришда чуқур таркибий ўзгаришлар зарурлигини асослади.
Бозор иқтисодиёти ниҳоятда мураккаб жараён эканлигини эътироф этиб, республикамизга сунъий равишда “100” ва “500” кунлик Россия бозор моделини сингдирилишига бўлган уринишларга қарши илмий эътироз билан қатнашди.
Олим бозор иқтисодиёти “очил дастурхон эмас” деган ғояни олдинга сурди ва бозор иқтисодиётини нуфузли томонлари билан бирга ижтимоий иллатлари жамият учун жуда хавфли эканлиги ўзининг илмий ишларида эътироф этди.
Бу муаммолар бўйича АҚШнинг собиқ давлат секретари, профессор Генри Кессенжернинг Тошкентда бўлган чоғида (1992 й.) у билан очиқ мулоқотда бўлиб, бунга хорижий мулозим хам ўз хамфикрлилигини билдирди.
Олим бозор иқтисодиётининг таркибий қисми сифатида жаҳон иқтисодиётида рақобатдошлик муносабатларини кучайиши муносабати билан республикамизнинг жаҳон хамжамиятида тутган ўрнини ва глобаллашув жараёнининг тезлашуви шароитида унинг бой салоҳиятини манфаатдорлик асосида янада уйғунлаштиришнинг иқтисодий имкониятларини асослаш бўйича тадқиқотлар олиб бориб, тегишли таклифлар киритган.
Унинг бу йўналишдаги изланишларининг натижалари Россия Федерациясининг халқаро “Общество и экономика”, республикада чоп этиладиган “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журналлари ва иқтисодиёт институтининг монографиялари, илмий анжумандаги маърузаларида ўз ифодасини топган.
И.Искандаровнинг муҳим изланишларидан яна бири жаҳон эътиборини ўзига қаратган соҳа – Орол денгизи экологик фожеасини бартараф этишнинг иқтисодий муаммоларга доир таклиф этган дастуридир. Бу Орол денгизини тиклаш концепцияси – қуриб бораётган Орол денгизига тошиб бораётган Каспий денгизи ҳавзаси атрофини салбий экологик ҳолатга маҳкум этаётган ортиқча сувининг бир қисмини булар оралиғида кема қатнайдиган магистрал канал қурилиши орқали келтирилиши, яъни “Орол – Каспий сув халқаси”ни бунёд этиш бўлиб, бу концепция иккала қитъани экологик фожиасидан халос этишнинг энг арзон ва самарали йўли сифатида бетакрордир.
Изланишлар натижаси бўйича И.Искандаров раҳбарлигида 1995 йил сентябр ойида Нукус шаҳрида Жаҳон банки, Ўзбекистон Фанлар академияси билан биргаликда ўтказган “Орол бўйининг ижтимоий – иқтисодий муаммолари тадқиқотлари” Халқаро илмий- амалий конференциясида кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар қабул қилинган.
Кейинги йилларда И.Искандаровнинг илмий ишларининг йўналиши асосан, бутун жаҳон иқтисодиётини қамраб олиб, мамлакатлар иқтисодиёти, ижтимоий – маънавий хаётига аёвсиз зарбалар бериб, талофатлар келтираётган кризисларга, янги глобал жаҳон молиявий – иқтисодий аксил инқироз стратегиясини таъминлаш механизимини таклиф этишга қаратилди.
Олимнинг эътироф этишича, капиталистик тузумнинг зиддиятларини ниҳоятда кучайиши, эндиликда нафақат иқтисодий балки маънавий инқирозларнинг юзага келишининг сабабчиси ва ташкилотчиси ўлароқ, унинг узоқ давр мобайнида хукмронлиги туфайли жаҳон хамжамиятига ҳисобсиз талофатлар, инсонлар манфаатларига зид бўлган ғайритабиий иллатларни содир этилиши билан ажралиб туради.
Зеро, бу тузум жаҳон мамлакатларини турли қарама – қарши блокларга ажратиб, қирғинбарот вайроналикларни ташкил этиш, ҳилма – ҳил протекционистик (ўзим бўлай) нормаларини жорий этиб, найранглар уюштириб, кам тараққий этган мамлакатларни жахон бозорига киритмаслик ва ундан сиқиб чиқариш орқали ўзи учун қулай, рақобатбардошлик нуфузини яратиб, уларнинг ресурсларига эгалик қилиш каби зўравонликларини очиқчасига намойиш этаётганликлари, олимнинг асарларида ўз ифодасини топмоқда2 .
Эндиликда ривожланган капиталистик мамлакатларнинг лидерлари саккизлиги (G8) бу жараённи тартибга солишга қаратилган беҳуда уринишларни, худди ғарқ бўлиб кетаётган кемани қутқариб қолиш каби, самарасиз харакат эканлиги жаҳон иқтисодиётида янгича муносабатлар ўрнатилиши зарурлигини ҳис этиб, И.Искандаров жаҳон молиявий инқирози сабоқларидан келиб чиқиб, капиталистик тизимни алмаштирадиган жаҳон мамлакатлари ва манфаатларини бир текисда кафолатлайдиган ягона глобал иқтисодий тартибни – ГЛОБАЛ ПЛАНЛАШТИРИШ3 (Глобальное планирование) тартибини жорий этиш механизмини таклиф этган.
Унга кўра, бу жараённи жаҳон миқёсида бошқариш, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш унсурларини қамраб олган глобал режалаштириш жараёнини истеъфодага киритишни тақазо этади.
2 Ўзбекистонда Ижтимоий фанлар журнали( № -3-4 ,2009й, 3-10 бетлар).
3 Планирование и прогнозирование в системе рыночных отношений. Десять лет экономических реформ в Узбекистане. Ташкент – Берлин – Бонн. Общественное мнение. 2001. Стр.23-27.
И.Искандаровнинг олиб борган ижтимоий фаолияти эса турли йўналишларда намоён бўлган. Унинг фаолиятида ҳалқаро, минтақавий анжуманларда маърузалар билан қатнашиши алоҳида ахамият касб этади.
Хорижий мамлакатларда – АҚШ, Италия, Туркия, Ҳиндистон хамда Россия, Қозоғистон ва бошқа хамдўстлик давлатларида, у республикамиз илмий, маданий дўстлик делегацияларига раҳбарлик қилиб, бу конференцияларда илмий муаммолардан ташқари, Буюк Ўзбекистон Халқининг ўтмиши ва келажак ифтихорини, маданий ва маънавий салоҳиятини ва унинг жахон цивилизациясида тутган ўрнини кенг тарғиб қилишга муяссар бўлган.
Зеро, жаҳон илмий марказлари йирик олим мутахассислари билан дўстлик, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга сазовар бўлган.
ибр 9
6 – қисм
Академик И.Искандаров республикада илмий – техникавий, иқтисодий билимларни тарғибот қилинишига муҳим ҳисса қўшган.
Бундай фаолият унинг Ўзбекистон Республикаси “Билим” жамияти аъзоси ва унинг энг юқори органи – Республика “Билим” жамияти бошқарувининг Раиси ва бутуниттифоқ “Билим” жамияти Президиумининг аъзоси сифатида намоён бўлди.
И.Искандаров мутахассис сифатида иқтисодий изланишлар ва уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси “Илмий –иқтисодий жамияти” Бошқарувининг раиси сифатида жиддий тадбирларни амалга оширганлиги, илмий конференциялар ташкил қилиб, бошқа иттифоқдош республикаларда ҳам ўз иқтисодий салоҳиятидан мукаммал фойдаланиш методологияси аҳамияти бўйича бахсли чиқишлари билан ажралиб турди.
И.Искандаровнинг бундай имкониятларини ҳисобга олиб, унга Иттифоқ Фанлар академиясининг қатор илмий кенгашларининг Ўзбекистондаги бўлимларига раҳбарлик қилиш ишониб топширилган. Хусусан, улар – “Соцализимнинг ривожланиш қонуниятлари, икки тузум рақобати” ва бошқалар.
Академик И.Искандаровнинг хорижий мамлакатлар билан дўстона илмий – маданий алоқаларни ривожлантиришдаги имкониятлари унинг Осиё ва Африка мамлакатлари бирдамлиги (солидарность) Ўзбекистон комитети раисининг ўринбосари, “Ўзбекистон – Туркия ” дўстлик жамияти Президиумининг президенти лавозимларида фаолият кўрсатган йилларида рўёбга чиқди.
Бу йўллар орқали у дўстлик муносабатларини мустахкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг Ҳиндистон, Туркия хамда АҚШ давлатлари сафарларига раҳбарлик қилди.
И.Искандаровнинг ижтимоий – сиёсий фаолияти унинг 1975-1991 йилларда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти партия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон компартияси аъзолигига, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ижрокўми аъзолигига, Тошкент шаҳар кенгаши ҳалқ депутатлари ижроқўмига, Ўзбекистон Республикаси Олий кенгаши депутатлигига сайланган даврларда самарали кечди.
И.Искандаровнинг бундай самарали фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва қатор халқаро ташкилотлар томонидан юксак баҳоланди.
У Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзоси ва академиги этиб сайланиб, унга профессорлик, хамда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвонлари берилган.
И.Искандаров республикамизда фан – техника сохасида бериладиган, иқтисодчи олимларга илк бор берилган, Абу Райхон Беруний номидаги (ҳозир Ўзбекистон Давлат мукофоти) Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреатлигига сазовор бўлган.
И.Искандаровнинг илмий, маданий, ижтимоий – иқтисодий юксалишидаги ҳиссаси эътироф этилиб, у 25 дан зиёд орден ва медаллар, фахрий ёрлиқлар, ҳусусан “Халқлар дўстлиги” ва “Қизил байроқ” орденлари, уч марта собиқ Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва Министрлар Советининг “Фахрий ёрлиғи”, Қорақалпоғистон автоном Республикасининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда Қирғизистон Республикаси “Фахрий ёрлиғи” билан мукофотланган.
Академик И.Искандаровнинг бундай серқирра ижтимоий ва илмий фаолиятининг натижалари ҳалқаро жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган.
Унга инсоният тараққиётига ва ижтимоий ривожланишга қўшган муҳим ҳиссаси учун Америка Биография Институтининг “1998 ЙИЛ ОДАМИ“ фаҳрий унвони берилган ҳамда мазкур институт томонидан 1999 йилда “XX АСРНИНГ БУЮК ЮТУҚЛАРИ” учун бериладиган мукофотнинг совриндори бўлиб, жаҳондаги “500 АТОҚЛИ ЛИДЕРЛАР” рўйхатига киритилиб, чоп этилган тўплам нашридан
(Five Hundred Leaders of Influence on Permanent Record at the U. S. Library of Congress, Washington. D. C, Publication Date: -1999. 124-125 a)
ўрин эгаллаган.
Олим Республикамизда нашр этиладиган ижтимоий – сиёсий адабиётлар тахририятининг аъзоси ва қатор илмий асарларга бош мухаррирлик қилган.
У ЎзФАнинг “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журналининг 1971 йилдан то ҳозирги кунгача тахририят аъзоси ва 1990 – 1996 йилларда унинг бош мухаррири ҳамда Россиянинг “Общество и экономика” журнали тахририятининг кўп йиллар давомида аъзоси бўлган.
Академик И.Искандаров республикамизда ижтимоий – гуманитар ва иқтисодий фанлари бўйича илмий кадрларни тайёрлаш жараёнига муносиб ҳисса қўшган ҳолда, шахсан ўзи 45га яқин фан докторлари ва фан номзодларини илмий ишларига раҳбарлик қилган ва раҳбарлик қилишни давом эттирмоқда.
Булардан ташқари, И.Искандаров ЎзФА Иқтисодиёт институти ва СОПС қошидаги иқтисод фанлари доктори илмий даражасини ҳимояси бўйича Ихтисослашган Кенгашларнинг собиқ раиси ва ҳозирда Иқтисодиёт Институти қошидаги шундай кенгашнинг аъзоси ҳамда қатор диссертация ишларининг оппоненти сифатида юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш жараёнига муҳим ҳисса қўшиб келмоқда.
Академик И.Искандаровнинг республика ва хорижий нашрларида чоп этилган 400 га яқин илмий ишлари ва 20 дан ортиқ шахсан ва муаллифликда ёзилган монографиялари кенг қамровли ва кўп қиррали бўлиб, ижтимоий – гуманитар ва иқтисодий тадқиқотларнинг фундаментал ва долзарб муаммоларини ечимига бағишланган.
Алқисса, тақдир академик И.Искандаровни фан соҳасида – кичик бир илмий ходимдан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги ва унинг вице-президенти лавозимигача, давлат қурилиши йўналишида – оддий молия мулозимидан, Ўзбекистон Республикаси Министрлар Совети раисининг ўринбосари, республика “Госплани”нинг раиси вазифасигача ҳамда республика Олий Советининг депутатлигигача, ижтимоий жамоатчилик фаолияти бўйича – республика “Билим” жамиятининг оддий “лектор”лигидан, унинг олий органи ҳисобланган – республика “Билим” жамияти бошқарувининг раиси даражасигача бўлган машаққатли, олис ва кенг масофани босиб ўтишга, мусулмонларнинг муқаддас бурчи (фарзи) бўлмиш муборак Хаж амалларини (2003 й.) умр йўлдоши билан биргаликда адо этишга етаклаганидан у шукроналар келтириб, мамлакатимизнинг маънавий хаётини мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтириш иштиёқида қалам тебратиб, ижод этаётган ибратли шахсдир.
Академик И.Искандаров муборак 84 ёшини қаршилаб, босиб ўтган хаётий йўлига назар ташлаб, эришган даражаларини сарҳисоб қилар экан, ўзининг мустақил ижодий хаётга қадам қўйганидан, то ҳанузгача буюк комил инсонлар тевараги ва даврасида яшаб, эътиборига сазовор бўлиб, уларнинг ўзига эмин-эркин ва самарали ижод этиш ва фаолият юритишига қулай имкониятлар яратишганидан қалбида уларга чексиз миннатдорчилик ва ифтихор туйғуси муҳрланиб келмоқдаки, бу жиҳатдан буюк инсон, давлат ва жамоат арбоби, ижтимоий–гуманитар фанлари аркони, йирик олим, академик ЎзР ФАнинг 18 йил давомида вице–президенти лавозимида фаолият юритган, устози Иброҳим Мўминович Мўминовнинг, уни олим ва раҳбар бўлиб етишишидаги беминнат хизматлари алоҳида ўрин тутишлигини доимо дилига жо қилганлигини, яъни “қоронғи кечалар, бепоён чўллар, чакалакзор ва сўқмоқли йўллардан” бешикаст ўтишида йўлчи юлдуз каби ёруғликка бошлаганини эслаб, Оллоҳдан барча улуғ неъматларидан у зотни баҳраманд этишлигини сўраб, илтижо қилишининг гувоҳи бўламиз.
Зеро, унинг бутун ҳаётининг мазмуни буюк ватандошимиз Шоҳ Мирзо Бобур тараннум этган:
“Бор элга яхшилик қилгинки, ундан яхши йўқ,
Ким дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилик”-
деган ўгитларига амал қилишликка бағишланганки, академик И.Искандаровнинг ўзи ҳам зикр этилганидек, яхши инсон ва устозларнинг шу фазилатларидан қувват олиб камолотга етган.
Иброҳимжон аканинг падари – бузурукворлари Искандар хожи отанинг ва волидаи – мукаррамалари Жамолой хожия онанинг вафотларидан сўнг, унинг умр йўлдоши Санобархон – МирзоУлуғбек номидаги Тошкент миллий университетини битирган (филолог) ва 5 нафар фарзандлари – Сарвар, Нилуфар, Ҳилола, Истеъдод ва Висола иқтисодчи олий маълумотига эга; улардан 3 таси иқтисод фанлари номзодлари, олий маълумотли келинлари –Гулнорахон ва Умидахонлар эса доим уларнинг хизматида бўлишиб, олимнинг таянчи ва суянчиғига айланишиб, ўз фарзандлик, инсонийлик ва фуқаролик бурчларини нуқсонсиз адо этишмоқда.
Сингиллари Омоной олий маълумотли математик, Мастурахон техника фанлари доктори, профессор мақомида акасига маънавий куч ва ғайрат арғумон этмоқдалар.
Орқада шай бўлиб турган битта эвара ва 15 нафар набиралари эса улардан ибрат олиб вояга етмоқдалар.
Эндиликда, муборак 84 ёшга тўлаётган академик И.Искандаров ЎзФА иқтисодиёт институтининг Бош илмий ходими лавозимида янги долзарб, замонавий илмий йўналишлар талаби асосида ижод қилиб, ёш авлодга мустақиллик ва илғор жаҳон иқтисодий тафаккурини тараннум этишда кенг фаолият олиб бормоқда.

ибр 2
—7 қисм——————————————————————
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ АКАДЕМИГИ
ИБРОҲИМЖОН ИСКАНДАРОВ ХАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ
АСОСИЙ ҚИРРАЛАРИ.
Хизмат фаолияти саналари.
1949 – 1953 й.й. Тошкент Молия – иқтисод институти толиби.
1953 – 1956 й.й. Бухоро вилояти Молия бўлимининг катта инспектори.
1956 – 1957 й.й. Бухоро вилояти Молия бўлимининг бўлим бошлиғи.
1954 – 1957 й.й. ЎзКП Тошкент шаҳри қошидаги Марксизм–Ленинизм кечки университетининг тингловчиси.
1957 – 1958 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти кичик илмий ходими.
1958 – 1961 й.й. Москва Давлат Иқтисодиёт институтининг аспиранти.
1961 – 1962 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти илмий ходими.
1962 – 1963 й.й. ЎзР ФА Ижтимоий фанлар бўлимининг илмий котиби.
1963-1963 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти катта илмий ходими.
1963 – 1968 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти бўлими бошлиғи.
1964 йил ЎзР ФА Президиумининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1968 – 1969 й.й. ЎзР Давлат план қўмитаси қошидаги Иқтисодий тадқиқотлар институтининг илмий ишлар бўйича муовини, директор вазифасини бажарувчи.
1969 – 1970 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти бўлими мудири.
1969 – 1970 й.й. “Меҳнатда кўрсатган жасорати учун” медали билан мукофотланган.
1970 – 1971 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари .
1971 – 1991 й.й. Ўзбекистон Республикаси “Билим” жамияти Президиумининг аъзоси, иқтисодий илмий-методик кенгашининг раиси.
1971 йил. Собиқ СССР Давлат плани Қўмитаси коллегиясининг “Юбилей Ёрлиғи ” медали билан мукофотланган.
1971 йил. Собиқ бутуниттифоқ “Билим” жамиятининг “Тақдирлаш Ёрлиғи”билан мукофотланган.
1971 – 1975 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институти директори.
1972 йил Ўзбекистон Республикаси “Билим” жамиятининг медали билан мукофотланган.
1973 йил Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий қўмитасининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1973 йил Профессорлик унвони берилган.
1974 йил ЎзР Фанлар Академияси мухбир аъзолигига сайланган.
1974 йил Ўзбекистон Республикаси “Билим” жамиятининг “Фаоллиги учун” медали билан мукофотланган.
1974 йил Ўзбекистон Республикаси “Билим” жамиятининг “Тақдирлаш Ёрлиғи ” билан мукофотланган.
1974 йил Абу Райҳон Беруний номидаги Республика Давлат мукофоти лауреати унвони берилган.
1974 йил Ўзбекистон Республикаси “Фахрий Ёрлиғи” билан тақдирланган.
1975 – 1976 й.й. Тошкент Халқ хўжалиги институти ректори этиб тайинланган.
1975 – 1976 й.й. Тошкент Халқ хўжалиги нститути “Халқ хўжалигини планлаштириш” кафедрасининг мудири этиб сайланган.
1975 – 1977 й.й. Собиқ Ўз КП Октябр район комитети аъзоси этиб сайланган.
1975 -1977 й.й. Тошкент шаҳар кенгаши депутати этиб сайланган.
1976 – 1997 й.й. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Президиумининг аъзолигига сайланган.
1976 йил Собиқ СССР Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1976 йил Собиқ бутуниттифоқ “Билим”жамиятининг “Ёдгорлик китоби”га киритилган .
1976 йил Осиё ва Африка мамлакатлари бирдамлиги Ўзбекистон комитетининг раиси ўринбосари этиб сайланган.
1976 йил Осиё ва Африка мамлакатлари бирдамлиги Совет комитети Президиумининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1976 йил “Халқар дўстлиги” ордени билан тақдирланган.
1976 йил ЎзР Олий ва Ўрта махсус таълим министрлигининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1976 -1978 й.й. Тошкент шаҳар комитети тафтиш комиссияси аъзоси этиб сайланган.
1976 – 1979 й.й. Тошкент вилояти партия комитети аъзолигига номзод этиб сайланган.
1976 – 1979 й.й. ЎзР ФА Фалсафа, иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари бўлимининг академик-секретари этиб сайланган.
1977 йил Ўзбекистон Республикасининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1978 йил Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Фахрий Ёрлиғи”билан мукофотланган.
1978 -1985 й.й. Тошкент шаҳар партия комитети аъзоси этиб сайланган.
1979 йил Осиё ва Африка мамлакатлари бирдамлиги Совет комитети Президиумининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1979 йил Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси хақиқий аъзолигига (академик) сайланган
1979 – 1984 й.й. ЎзР ФА Президиумининг Бош илмий котиби этиб сайланган.
1980 йил Ўзбекистон Республикаси илмий – иқтисодий жамияти бошқарувининг раиси этиб сайланган.
1981 йил “Меҳнат Қизил Байроқ” ордени билан мукофотланган.
1982 йил ЎзР Фанлар академияси Президиуми ва Касаба уюшмалари комитетининг “Фахрий Ёрлиғи” билан тақдирланган.
1982 йил Ўзбекистон Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси кенгашининг “Биринчи даражали дипломи” билан мукофотланган.
1982 -1987 й.й. Маориф ходимлари, олий мактаблар ва илмий ташкилотлар, собиқ СССР Касаба уюшмаси Марказий қўмитаси Президиумининг аъзоси этиб сайланган.
1984 йил Ўзбекистон Республикасининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1984 -1987 й.й. ЎзР ФА Фалсафа, иқтисодиёт ва ҳуқуқ фанлари бўлимининг академик-секретари этиб сайланган.
1985 йил Собиқ ВЛКСМ Марказий комитетининг “Фахрий Ёрлиғи” билан мукофотланган.
1986 – 1987й.й. Ўзбекистон Республикаси “Билим” жамияти бошқарувининг раиси этиб сайланган.
1986 -1991 й.й. Собиқ Ўз КП Марказий комитети аъзолигига сайланган.
1987 йил Собиқ бутуниттифоқ “Билим” жамияти Президиумининг аъзолигига сайланган.
1987 – 1989 й.й. Ўзбекистон Республикаси Давлат план қўмитасининг раиси, Республика Министрлар совети раисининг ўринбосари этиб тайинланган.
1987 йил Собиқ СССР Давлат план қўмитаси коллегияси аъзолигига сайланган.
1987 – 1991 й.й. Ўзбекистон Республикаси Олий кенгаши депутати этиб сайланган.
1989 – 1990 й.й. ЎзР ФА Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш кенгашининг раиси этиб сайланган.
1990 – 1996 й.й. ЎзР ФА Вице – президенти этиб сайланган.
1990 – 1997 й.й. “Ўзбекистон – Туркия” Дўстлик жамиятнинг президенти этиб сайланган.
1991 йил “Мустақиллик” медали билан тақдирланган.
1991 – 1996 й.й. ХДП Марказий кенгаши ижроия комитети аъзоси этиб сайланган.
1992 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвони берилган.
1992 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг фахрий профессори унвони берилган.
1995 йил Қирғизистон Республикасининг “Фахрий Ёрлиғи”билан мукофотланган.
1996 – 2005 й.й. ЎзР ФА Иқтисодиёт институтининг “Иқтисодий интеграция муаммолари” бўлими бошлиғи этиб тайинланган.
1998 йил Америка Биография институтининг “1998 ЙИЛ ОДАМИ” унвони берилган.
1999 йил Америка Биография институтининг “ХХ АСРНИНГ БУЮК ЮТУҚЛАРИ” учун мукофотининг совриндори бўлган ва “НИҲОЯТДА КЎЗГА КЎРИНГАН 500 ЛИДЕРЛАР КИТОБИ” рўйхатига киритилган.
2000 – 2004 й.й. ЎзР Ички Ишлар Вазирлиги Академиясининг (ўриндошлик мавқеида) профессори этиб тайинланган.
2005 йилдан то
ҳозиргача ЎзР ФА Иқтисодиёт институтининг етакчи ва бош илмий ходими этиб тайинланган.
2012 йил, май ЎзР ФА Президиуми ва бирлашган Касаба Уюшмасининг “Фахрий Ёрлиғи” билан тақдирланган.И. ИСКАНДАРОВНИНГ ШОГИРДЛАРИ
Фан докторлари
1. Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич. Проблемы совершенст-вования организации оплаты труда работников промышленности. /На примере легкой промышленности Узбекстана/. – Ташкент, 1976.
2. Ишмухамедов Анвар Эгамкулович. Экономические проблемы комплексного развития минеральной базы промышленности Средней Азии. –Ташкент, 1981.
3. Шадиев Рустам Хамидович. Закономерности развития сферы обслуживания в Узбекистане. – Ташкент, 1983.
4. Бахритдинова Хасият Арифовна. Социально-экономические основы комплексного развития промышленности в союзной республике. /На примере Узбекской ССР. –Ташкент, 1986.
5. Насыров Пулатджан Хайруллаевич. Проблема ценового регулирования экономических отношений в хлопковом комплексе Узбекской ССР. –Ташкент, 1986.
6. Тилляходжаев Абдупатах Халходжаевич. Экономические проблемы повышения эффективности производства в лубяной промышленности. –Ташкент, 1991.
7. Иватов Ирисбек Ибодуллаевич. Ўзбекистон деҳқон бозорида маркетинг фаолияти ривожланишининг истиқболлари.- Тошкент, 2004.
8. Носирходжаева Дилафруз Собитхановна. Формирование стратегии развития промышленных предприятий на отраслевых рынках – Ташкент 2011.
Фан номзодлари
9. Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич. Совершенствование хлопчатобумажной материального стимулирования в промышлен-ности. – Ташкент, 1967.
10. Нурмухамедов Малик Фаттахович. Экономическая эффективность комплексной промышленной переработки отходов хлопчатника. –Ташкент, 1967.
11. Муталов Абдуазим. Развитие и хлопчатобумажной про-мышленности Узбекистана. Ташкент, 1968.
12. Агзамов Тураб. Пути повышения эффективности использования основных фондов в текстильной промқшленности Узбекистана. –Ташкент, 1971.
13. Сабирджанов Ахмеджан. Пути повышения качества продукции в хлопкоочистительной промышленности Узбекистана. – Ташкент, 1971.
14. Икрамов Анвар. Проблемы повышения качества продукции текстильной промышленности Узбекистана. –Ташкент, 1971.
15. Газиназаров Адхамбек Юлдашевич. Эффективность применения гражданской авиации в народном хозяйстве Узбекистана. – Ташкент, 1973.
16. Шерханов Абдурахим Пирматович. Эффективность использования промышленных отходов в народном хозяйстве Узбекистана. – Ташкент, 1973.
17. Максудов Саидкамал Максудович. Технический прогресс и повышение эффективности производства в легкой промышленности Узбекистана. – Ташкент, 1973.
18. Бакиев Абдушукур Рахимович. Повышение эффективности использования основных фондов деревообрабатывающей промыш-ленности Узбекистана. – Ташкент, 1974.
19. Насыров Пулатджан Хайруллаевич. Усиление роли оптовых цен в повышении эффективности производства (на примере отраслей хлопкового комплекса Узбекистана). –Ташкент, 1975.
20. Шафайзиев Шакарим Шафайзиевич. Эффективность развития и размещения легкой промышленности в территориально-производственных комплексах Узбекистана. –Ташкент, 1975.
21. Магрупов Миразиз Мираскарович. Эффективность развития и специализации текстильного машиностроения в Средней Азии. –Ташкент, 1976.
22. Линецкий Михаил Владимирович. Повышение эффективности экономического стимулирования внедрения и освоения новой техники /на материалах текстильной промышленности УзССР. –Ташкент, 1977.
23. Тилляходжаев Абдупаттах Халходжаевич. Резервы роста производительности труда в лубяной промышленности Узбекской ССР. –Ташкент, 1977.
24. Кадыров Садыкжан Ганиевич. Технический прогресс и повышение экономической эффективности производства в хлопчатобумажной промышленности Узбекской ССР.-Ташкент, 1979.
25. Рыбалкин Эдуард Владиславович. Экономическое прогно-зирование развития промышленности строительных материалов в союзной республике /на примере Узбекской ССР. –Ташкент, 1979.
26. Закирова Флора Закировна. Прогнозирование и развитие ватной промышленности в республиках Средней Азии. –Ташкент, 1980.
27. Ходжаева Дильбар Асадуллаевна. Повышение эффективности производства и качества продукции в плодоовощной промышленности УзССР. –Ташкент, 1981.
28. Акбаров Хайрулла Асадович. Пути повышения экономической эффективности производства в швейной промышленности в условиях научно-технического прогресса. – Ташкент, 1982.
29. Султанова Сайёра Умаровна. Эффективность интеграции научно-технического потенциала высшей школы и производства. –Ташкент, 1982.
30. Шарипов Азим Махмудович. Развитие и размещение пищевой промышленности в Узбекистане. –Ташкент, 1982
31. Иватов Ирисбек Ибодуллаевич. Закономерности развития колхозно-рыночной торговли в условиях развитого социализма. –Ташкент, 1982.
32. Белый Н. Ю. Проблемы управления качеством промышленной продукции. – Ташкент. 1982.
33. Кабулова Лола Василовна. Совершенствование планирования отраслевой структуры легкой промышленности Узбекистана. Ташкент, 1983.
34. Каланова Лола Зикириллаевна.Совершенствование управления территориальной организацией жилищно-коммунального хозяйства Узбекистана. – Ташкент, 1983.
35. Ильяс Рафик Искандарович. Проблемы повышения действенности соревнования в условиях развитого социализма. – Ташкент, 1985.
36. Баратов Фуркат Фаттахович. Эффективность полимерных материалов и их применение в отраслях аграрно-промышленного комплекса Узбекской ССР. –Ташкент, 1986.
37. Абдукадыров Абдулла Мамасаатович. Управление техническим развитием производства в текстильной промышленности Узбекской ССР. –Ташкент, 1987
38. Максудова Махира Риксиевна. Социально-экономическая эффективность производства и использования гелиотехнических установок в Узбекистане. –Ташкент, 1987.
39. Морозов Олег Владимирович. Совершенствование методов организационно-экономического воздействия на внутренние условия саморазвития промышленного предприятия. – Ташкент, 1990.
40. Каримов Алишер Шадиевич. Социально-экономические аспекты переселения населения в новоорошаемые районы /на примере Каршинской степи. – Ташкент, 1990.
41. Репина Ольга Владимировна. Развитие наукоемких отраслей промышленности Узбекистана. -Ташкент, 1993.
42. Алиева Махбуба Тойчиевна. Развитие и размещение отраслей по переработке шерсти Узбекистана. – Ташкент, 1994.
43. Якубов Искандар Одилович. Формирование эффективной структуры экономики регионов республики Узбекистан в условиях углубления рыночных реформ. – Ташкент, 2003.

  Иброхим ака Искандаров

Суратда: Академик Иброхимжон Искандаров ва ёзувчи Шукрилло (ўртада) меҳмонлар билан
“Дунё ўзбеклари” учун махсус 

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё Ўзбеклари» Бош муҳарририга сиёсий партия тузиш ҳақида таклиф…
  2. ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ И.А.КАРИМОВГА, БОШ ВАЗИР Ш.М.МИРЗИЁЕВГА, МХХ РАИСИ Р.Р.ИНОЯТОВГА ЎЗ ТВ ДАН
  3. Кўмак маркази” нинг ўзбек мухолифатига мурожаати
  4. Маҳбуба Зокирова: “Опамни қамашди, мен қочишга мажбур бўлдим”
  5. Президент кўрсатмаларини назар писанд қилмаётган суд ва прокурорлар диққатига
  6. Ф.-м.ф.д. СобирТўлаганов: Таълим тараққиёти тўғрисида таклифлар
  7. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари Янги асар (3)
  8. Хабар.ўз: Кўзбўямачилик сўзбўямачиликни истайди. Карим Баҳриев мақоласи
  9. Қаландар Абдураҳмонов: Темир интизом, ақл заковат ва ҳамжҳатлик билан…
  10. Шарофиддин Тулаганов: Кеча уйга кетаётган эдим…
  11. Муҳаммаджон Обидов: Каримов ўтказган йиғилиш…
  12. Норқобил Жалил: Ҳақиқат девор ортида эмас… (Матбуот котиблари ҳақида)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.