Трампнинг қизи ва куёви ҳашаматли мулкка эга бўлди
Трампнинг қизи ва куёви ҳашаматли мулкка эга бўлди
Олам11 Декабрь 17:085147

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп эри Жаред Кушнер билан биргаликда Американинг Индиан-Крик оролидан қиймати 30 миллион доллардан (24,8 миллион евро) ошадиган катта ер участкасига эга бўлди.
Қайд этилишича, Флорида штати Майами-Дейд округидаги “миллиардерлар бункери” номи билан машҳур бўлган ушбу ҳудуд ҳақиқатан ҳам Флорида штатидаги энг хавфсиз жойлардан бири ҳисобланади. 29 та турар жойга эга бўлган ушбу хусусий, қўриқланадиган ва доимий равишда ёпиқ орол 13 нафар полициячи кузатувида бўлади.
Таъкидланганидек, Дональд Трамп Оқ уйни тарк этишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда, унинг катта қизи ва куёви кейинги даврга тайёрланмоқда.
Манбага кўра, Индиан-Крик мамлакатдаги энг эксклюзив ороллардан бири ҳисобланади. Оролдаги турар жойларга миллиардер Карл Айкан, коллекционер Норман Брейман, инвестор Эдвард Ламперт, модель Адриана Лима каби таниқлилар эгалик қилади. Трамп-Кушнер жуфтлиги эса аввал қўшиқчи Хулио Иглесиасга тегишли бўлган мулкни сотиб олган.
Шунингдек, Индиан-Крик Трамплар оиласининг Мар-а-Лаго номли ҳашаматли қароргоҳидан атиги бир соатлик масофада жойлашган.
Аввалроқ, Иванка Трамп 2017 йилда отаси Дональд Трампнинг инаугурацияси фондидаги маблағларнинг ўзлаштирилиши бўйича сўроқ қилингани ҳақида хабар бергандик.
Ўхшаш мақолалар:
- Собир Тўлаганов: Ахмад ҳожи Хоразмий домланинг ғаройиб шарҳларини ўқиб…
- Дурдаги доғлар ёки Мелисадан чиққан шоввоз ҳокимлар — Бўстонлиқ мисолида
- Бош муҳаррир И.Хушевга: Сиздан фарзандимизни топишга ёрдам сўрайман…
- Хитойлик икки журналист Ухандаги ҳақиқий ҳолатни кўрсатиб беришди — Кун.ўз
- Муҳаммад Солиҳ ким бўлибдики, халқ унга эргашади?
- Бош муҳаррир И.Хушевга: Даниядаги иқтисодчи Юсупов Байрамали ҳақида
- Бош муҳаррир И.Хушевга: Сизни Лангаримнинг Тиллоизар қоясига ўхшатаман…
- Россия: Қўлга олинган Хабаровск губернатори тарафдорлари намойишга чиқди
- УЗИ уч эгизак туғишини кўрсатган фарғоналик онага икки чақалоқ тутқазилди…
- 11 сентябрь теракти – дунёни титратган фожиага 19 йил тўлди
- «NYT»: Томск аэропортида Навальнийнинг чойига «Новичок» қўшишган
- Алишер Айматли: ЖАЛОЛИДДИН АКА…