12-ДЕКАБР -БУЮК ЭВРИЛ ТУРОН ТУҒИЛГАН КУН!
12 -ДЕКАБР -БУЮК ЭВРИЛ ТУРОН ТУҒИЛГАН КУН!
Устознинг ҳазилларидан бири шундай эди:
«12-декабрда Чингиз Айтматов туғилган ,
12-декабрда Ҳамид Олимжон туғилган,
12-декабр- Буюк Эврил Турон туғилган кун!».
Устозжоннинг ушбу сўзларида ҳеч бир нокамтарликни кўрмаганман, беғубор улуғлик билан мақтанар эдилар. Буюклиги томир-томиридан юксалтирган дарахтдек эдилар. Кўклар тортиб турувчи, кўклар тутиб турувчи илоҳий қояларнинг «ҳиди» келар эди устоздан. Романларда, аллақайси киноларда, қайсидир суратларда қалбни ўйғотиб, туртиб юборадиган донишмандларга қиёсан эди,айнан ўзи эди устоз.
Афсонанинг ўзи ёнгинамда эди, қаршимда эди.
Эврил Турон асарларидаги маҳобатли адабий руҳ жудаям қудратли!
Мен шу куч олдида таъзимдаман!
Ўзбек миллатига Етук ижодкорни етказиб берган.
Яратганга Чексиз Ҳамдлар бўлсин!!!
«Устозжон умрингиз узоқ бўлсин!»
Мен шундай дердим ўзига!
Энди ҳам айтаман! Абадийликка кетиб қолган вужудингиз учун кўз ёшларимни тўкаман, аммо абадий қолган адабий, бадиий, залворли асарларингиз учун, миллатим учун ёзиб қолдирган асарларингиз учун то умрим тугагунча дуо қилиб ўтаман!
Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!
Шарафли йўлни босиб ўтдингиз!
Шарафли умрни ҳам, босиб ўтмоқдасиз!
Миллат учун Сиз истаган кунлар, ойдинлашиб бормоқда!..
Гулзамон Акбар
( декабр-(ь)- шу ҳарфни ҳам ишлатишни истамасдилар. Ўрисники деб…)