"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Аҳли Расул Муҳаммад: ЖАҲОНГИР ОТАЖОНОВНИНГ ТЎҒРИ ЙЎЛИ…

Бош мақола, Маданият ва Санъат, Муҳокама учун мавзу | 11/12/2020 17:02-     11321 марта ўқилди

Аҳли Расул Муҳаммад:

ЖАҲОНГИР ОТАЖОНОВНИНГ ТЎҒРИ ЙЎЛИ…

(Луқма)

Ўзбек эстрадасининг ўзига хос пиарчиси, «жингала» сўзини «жинг-жинг-жинг» деб жаранглатувчи, агар керак бўлса, саҳнада ўзини ерга отиб уриб, узала тушиб ашула айтувчи вакилларидан бири Жаҳонгир Отажонов ижтимоий тармоқларда кутил(ма)ган баёнот билан чиқди: бундан буён у санъатни тарк этганини эълон қилди!

(Аммо маним билишимча, Жаҳонгир Отажонов санъатни эмас, санъат Жаҳонгир Отажоновни тарк этганига анча вақтлар бўлиб қолган эди…)

Нима бўлганда ҳам, мен Жаҳонгир Отажоновни ниҳоят ўзи учун энг тўғри йўлни топиб олгани билан самимий табриклайман!

Унинг бу жасорати ўзбек эстрада санъати тараққиёти учун хизмат қилувчи муҳим амалиётдир.

Жаҳонгир Отажонов ортидан келаётган жаз-попчи Муниса Ризаева, каверчи Ёрқинхўжа Умаров ва унинг тақлидчилари бўлмиш бир қатор жазавакор ҳовлиқма-бақироқлар ҳам ундан ўрнак олиб ўзбекона эстрада санъати ривожига ўзларининг худди шундай муносиб ҳиссаларини қўшадилар деб умид қилиб қоламан…

(Мен ушбу матнни «Наво» ТВ канали орқали берилаётган иқтидорли ёш ҳофиз Илёс Арабовнинг ўзбекона миллий-мумтоз хиргойисини тинглаб ўтириб ёздим.)

Тожикистон Республикасидан

«Дунё ўзбеклари» учун махсус.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Низомиддин Маҳмудов: “Ўзбек тили – халқ руҳининг кўзгуси”
  2. «Дунё ўзбеклари» тақдимоти: Темурбекка сиғинган князь
  3. Давид Гроссман: Исроиллик бўлганим учун ор қилмайман
  4. Толиб ЁҚУБОВ: МУЛЛА РАЙИМ — ҚЎШ БЎЛИБ ҚАЙТГАН БАХТ (Ҳикоя)
  5. Барно Султонова: Бугун қайнонам ҳаёт бўлганларида 80 га кирган бўларди…
  6. Корона вирусдан қутулиш учун ижодкорлар таклифи
  7. “Дунё ўзбеклари” нашри мухлислари ҳаётидан: Фотима Сатторова – АҚШ
  8. Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл! (Жалолиддин Румий)
  9. Дадахон Ёқубов: ОСМОНДА ОЙ, ҚЎЛИМ ЕТМАЙДИ… Бугунги ўзбек киноси ҳақида
  10. Навоийдан Нью Йоркка: Ўзбек аёлининг янги ҳаёти…
  11. Маданият вазирлиги диққатига: Термиз санъат билим юртидаги ҳангомалар
  12. Дадахон Ёқубов: Финландияда дизайн таълими
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

3 комментария

  1. Asadbek Solihov:
    13/12/2020 в 23:57-

    ДОД ДЕЙМИЗМИ?
    ФАРЁД ДЕЙМИЗМИ?
    ЯЪНИ МУМТОЗ ДЕЙМИЗМИ?
    КУВНОК ДЕЙМИЗМИ?
    ГАМГИНМИ?
    БАРИБИР МУСИКАНИ УЗБЕК МУСУЛМОНЧИЛИГИДА МАЪКУЛ САНАЛМАГАН.
    ТАРИХГА КАРАЛСА БИРОРТА МУСИКАШУНОСНИ ЯХШИ УЛИМ ТОПГАНИ ХАМ МАЪЛУМ ЭМАС БУЛСА КЕРАК.
    БУ ГАПЛАРИМИЗ ТУЙЛАРДА ОДАМЛАРДАН ЖАРАК ЖАРАК ПУЛ КИСТИРИЛИБ ТОПГАНИГА БАЗМУ ЖАМШИД КУРАЁТГАН АРТИСТ АКА ВА ОПАЛАРГА ЁКМАСЛИГИ ТАЪЙИНДИР.
    ХУШ?
    ТАЪЙИНЛИ САВОЛ ТУГИЛАДИ?
    МУСИКАНИ ЭНГ СИЛЛИКРОК ХУКМИ МУМКИН ЭМАС ЭКАН,
    УНДА НЕГА МУСИКА, ТОВУШ, ОХАНГ ЯРАТИЛДИ? ДЕЙИЛСА,
    КИЧКИНТОЙ БОЛАЧАГА ЛОЙ УЙНАМАНГ,
    УСТ БОШИНГИЗ КИР БУЛАДИ ДЕЙИШ УЧУН ЛОЙНИ УЗИ БУЛИШИ КЕРАК АКС ХОЛДА ЛОЙ УЙНАШДАН КАЙТАРИШНИ МАЪНО МАНТИГИ БУЛМАЙДИ.
    ЯЪНИ БУ ХАЁТ ШУНАКА ЁКАДИГАН ВА ЁКМАЙДИГАН ИМТИХОНЛАРДАН ИБОРАТ ЭКАН.

    Ответить
  2. Девонаи Ҳақгўй:
    13/12/2020 в 02:25-

    Ўзбек қўшиқчилик санъати Жаҳонгир Отажоновгача қўшиқ айтиш билан шуғулланган бўлса, Жаҳонгир Отажоновдан кейин масхарабозлик билан ҳам шуғулланяпти.

    © Девонайи Ҳақгўй

    Ответить
  3. Хайит Ғафур:
    12/12/2020 в 06:33-

    Расулвой хақиқий гапни бўларини айтибсиз!!!!! Мана шунақанги сизга ўхшаганлар кўпайса ошиғимиз олчи бўларди. Эндиги навбат президент оркестрини ижрочилари ишини тақиқлаш керак. Нима улар темирни ичига пуфлаб Исрофилликни даво қиляптиларми? Унақанги одамлар унутмасинларки улар ўзларини гўрлари устида шайтон сурнай чалишини ёдларидан чиқармасинлар. Кейинги навбат шайтон аравалар ишлаб чиқаришни тўхтатиш керак!!! Фақат қилич, найза бор бўлса, омон бўлса бўлди. Тараққиёт одам зотини тубанликга, ўзи халол мехнат қилмай, ялқовликга, текинтомоқликга ўргантиб қўйиб темирга иш буюриб рохатини кўришликга олиб келади. Йўқолсин тараққиётла ишлаб чиқарилган турли хил мошиналар!!! Яшасин кетмон!!! Нафт ва газ бу ерни томиридаги қони, қони сўриб олинса нима бўлади??? Ер ўлади. Ғам турганида қўшиқгаю ўтин турганида газга, шам турганида электрга бало борми, Еримизни абадий тириклигига шарафлар бўлсин!!!!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.