"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Самоларга сакрар эди тулпор оти…

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Муҳаррир танлови | 11/12/2020 00:46-     12644 марта ўқилди

АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
Умр араваси
У бир замон юрар эди тўхтов билмай,
Ўнқир-чўнқир, баланд-пастни писанд қилмай.
Ҳар қандайин юмушга ҳам шайланарди,
Мой кўрмасдан ғилдираги айланарди.
Гуррос солиб ўтар эди довонлардан,
Тўғонлардан, кўз очирмас бўронлардан.
Самоларга сакрар эди тулпор оти,
Ёлларини силаб кўкнинг паризоти.
Уйқу билмай кеча-кундуз уни яккаш
Бошқарарди Вақт исмли аравакаш.
Аста-секин аравага завол етди,
Ғилдираги ишдан чиқиб, гупчак кетди.
Энди афсус оғир юкка ярамайди,
Ўтган-кетган қайрилиб ҳам қарамайди.
Боқиб туриб бу ғалати жараёнга
Асаблар ҳам кела бошлар ғалаёнга.
Еру кўкка солиб шовқин, жазавалар,
Бу дунёда юрар қанча аравалар.
Дейсан, уста орзу қилиб унисини,
Бир кун ташлаб юбормасин бунисини.
20.12.2011.
Image may contain: one or more people and people sitting
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Йўлчиман манзилим уфқдан нари Ложувард денгизнинг тубига яқин — Абдулла Орипов
  2. А.Орипов: Агар ота бўлсанг, сенга муносиб, Таянч, асо бўлиб турарман, халқим…
  3. Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз, Унда миллат яшар, унда тил яшар…
  4. Абдулла ОРИПОВ шеърияти: ОНА ҲАҚИДАГИ ШЕЪРЛАР…
  5. Абдулла Орипов ёди: Ўзбекистон — Ватаним маним…
  6. Ҳар олган нафасинг ўзи ибодат, Қалбингда яшайди пинҳон муҳаббат — А.Орипов
  7. Абдулла Орипов шеърияти: Бор бўлсанг, ёдга ол мени ҳам, дўстим…
  8. Оллоҳим кимгадир берди бойлик, зар, Балки раҳм айлади йўқсил жонига…
  9. А.Орипов — Рафиқамга: Завол топмай дунёда, Барибир, ҳаёт қолди…
  10. Абдулла Орипов: Мангулик… Ислом Каримов хотирасига
  11. Абдулла Орипов ижодидан: Юргил, далаларга кетайлик, дўстим…
  12. А.Орипов: Фақат ҳаммасини Ёдимга солиб, Кўриндинг кўзимга — Ўзинг, Ҳанифам…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.