"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сабоҳат Тўхтабоева — Маҳмудова: Юрт равнақи — эл фаровонлиги йўлида…

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 06/12/2020 00:37-     11005 марта ўқилди

Юрт равнақи — эл фаровонлиги йўлида…

Президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг 07.12.2019 йил «Ўзбекистон» форумлар саройида Конституциямизнинг 27 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали йиғилишда: «Сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган ислоҳатлар ўтган уч йилда жамиятимиз ҳаётида туб бурилиш ясади. Ўзимиз сезмаяпмиз лекин жамият ҳам ўзгарган сўз эркинлиги ҳам бор бугун бир тасаввур қилинглар 3 йил олдин телевизорда бунақа гаплар билан биров чиқа олармиди? Бунақа саволлар бера олармиди? Ҳамма худдики, 30 йил билан охирги 3 йил орасида юз берган ўзгаришлар фарқини билмаяпти? Нимага? Чунки, ўзимиз ўзгараяпмиз одамларнинг дарди, талаби, ўзгараяпти. Лекин яна бир марта таъкидлайман, бу ўзгаришлар билан бир қаторда маданият ва илм ҳам керак» , — деб айтган сўзларини бир эсга олсак.

Дарҳақиқат, кейинги тўрт йилди республикамизнинг равнақи йўлида кўплаб ислоҳатлар амалга оширилди.

Бугунги кунда республикамиз ривожланган мамлакатлар сингари жадал суръатда янгича шаклланмоқда. Пойтахтимизнинг қоқ марказида замонавий «Тошкент сити» қад кўтарди.

Худди шунга ўхшаш республикамизнинг барча вилоятларида «Обод махалла» дастури асосида бир қанча янги турар жой бинолари барпо қилинди. Минглаб ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар уй-жой билан таъминланди. Республикамизда фан-техниканинг ривожланиш борасида ҳам кўплаб ислоҳатлар йўлга қўйилди.

Одамларни узоғини яқин қилиш мақсадида «Афросиёб» тез юрар поезд ҳаракатлари қатнови йўлга қўйилди. Пойтахтимиз Тошкентда ер усти ҳаракатланувчи метрополитенлар ишга туширилди.

Юқори тезликдаги темир йўл участкалардан ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга доир бир қанча чора-тадбирлар ҳам амалга оширилди.

Яна шунга ўхшаш илм-фанга ҳам катта эътибор берилди. Ҳозирги пандемия даврида барча дунё минтақаларида аҳвол чигал бўлишига қарамай, Олий ва Ўрта махсус, Халқ таълими тизимларида масофадан ўқитиш тизимлар шакллантирилди ва ривожлантирилди.

Республикамиз иқтисодиётини ва халқ фаровонлигини ривожлантириш ва камбағалликка қарши курашиш ғоялари илгари сурилди. Мана шу ислоҳатларнинг натижадорлигидан республикамиз фуқароларини бугунги кунга ишонч билан қарашини уларнинг кўзларидан, сўзларидан англаб олиш қийин эмас.

Бу — янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг сўнгги пайтларда жадал суратда ўсиб бораётганидан ёрқин бир нишонадир.   Биз Республикамиз фуқаролари янгиланаётган Ўзбекистоннинг юксалишида амалга оширилаётган ислоҳотлардан жуда мамнунмиз.

Демократик давлат қандай бўлиши керак деган саволга бугун юртимизнинг ҳар бир фуқароси шубҳасиз ижобий жавоб бера олишига барчамиз ишонч ҳосил қилдик десак муболаға бўлмайди.

Юртимизнинг исталган вилоятларига, туман-марказларига ва чекка қишлоқларига бормайлик беихтиёр, бу ўзгаришларни кўриб, фахрланиб кетамиз.

Сабоҳат Тўхтабоева — Маҳмудова.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Жиззахда рус ёзувчисининг Шароф Рашидов ҳақидаги асари тақдимоти ўтказилди
  2. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 83 нафарга етди — Қалампир.ўз нашри
  3. Кун.ўз: Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 145 тага етди…
  4. ЎзА: Президент вертолётидан олинган суратларда Қоракўл ва Олот…
  5. «Шарқ Юлдузи» журнали Бош муҳаррири Сирожиддин Рауповга шоир Абдулла Шердан
  6. Фаррух Абдуҳамидов: Ҳокимларнинг депутатликка сайланишига чек қўйиш керак!
  7. ЎзА: Ишон ва шубҳа қил! Журналист суриштируви
  8. Адвокат прокурорни айбсизлик презумпциясини бузишда айблади
  9. ДХХ томонидан бир қатор коррупцион холатларнинг олди олинди
  10. Ўзбекистон Президенти: «Мени кадрлар масаласи қийнайди»
  11. Норозиликда иштирок этган ишчиларнинг эътирози ҳал бўлади — «ENTER Engineering»
  12. Президент виртуал қабулхонаси бошлиғи Турсунхон Худайбергановга
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.