Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов диққатига
Дунё ўзбеклари сайти раҳбари
Исмат Хушевга
Навоий вилояти Хатирчи тумани
Янгиработ шаҳри А.Яссавий кўчаси
96 а уйда яшовчи Сайёра Абдураимовадан
А Р И З А
Ўзбекистонда амалда бўлган ҳар бир қарор ёки фармон инсонларнинг манфаатидан келиб чиқадими ёки манфаатлар ҳисобга олинмайдими? Бизда адолат деган тушунча устувор аҳамиятга эга эмасми? 2014 йилда Хатирчи маркази Янгиработ шаҳрида навбатдаги буза-бузлар қаторига Деҳқон бозорига яқин бўлган мени ва қўшнимнинг уйи ҳам қўшилди. Ўшанда ҳозир ҳам амалда бўлган ҳокимимиз бозорга стоянка керак. Бозор кенгаяпти. Бу жойни стоянка қиламиз, сотиш ниятимиз йўқ деган эди.
Қолаверса, бизга босим ҳам ўтказилганди. Хуллас, уйимизнинг кичик бир қисмини сақлаб қолдик. Амалда бўлса стоянка қурилгани билан кўп ишламади. Энди кўчамизга бозорга келган машиналарни тиқишириш бошланди. Аслида бузилишдан олдин ҳам бозор билан ўртамизда эни 8 метрлик кўча бор эди. Бозорқўмлар ва бошқалар кўча ва уйлар ҳисобига стоянка қуришди.
Энди мана шу стоянкани ҳам магазин жой қилиб, ҳеч қандай аукционсиз пана-пастқамда келишиб, сотиб юборяпти. Бозор маъмурияти раҳбари мен бозорни хусусийлаштирдим, хохлаганимни қиламан, ҳоким ҳам ҳеч нарса қилолмайди деб, гапида туриб олган. Бизнинг эса кириб чиқадиган кўчамизга машиналар турна қатор бўлиб қўйилади. Ҳатто дарвозамизни очолмайдиган бўлиб қолганмиз. Стоянка бўлса, қурилиш майдонига айланяпти.
Туман ҳокими Хатирчини мана қарийб 10 йилдан бери бошқараётган бўлса-да, бу масалада сукут сақлаб турибди. Ўзи сукутни яхши кўради.
Президентнинг 2017 йил 27 мартдаги қарори 10 ёхуд 20 йил олдин чиққани йўққку ўз кучини йўқотадиган. Жумладан қарорда 1 апрелдан бошлаб деҳқон бозорларига тегишли ҳудудда жойлашган автотўхташ жойлари мазкур бозорлар ихтиёрига ўтказилади. Автотўхташ жойларидан тушадиган пул тушумлари ҳисобидан бозорлар ва савдо комплексларнинг даромадлари ошади, бу эса бир вақтнинг ўзида бозорлар даромадларидан давлат бюджетига ажратмалар ортишини таъминлайди деган жойи бор.
Деҳқон бозори бўлгандан кейин унинг ёнида стоянкаси бўлиши керак. Одамларнинг уй жойига даҳл қиладиган бозорнинг ўзини аслида бошқа ҳудудга кўчириш керак. 200 мингга яқин аҳоли яшайдиган ҳудуддуаги марказий бозор шаҳар марказида эмас, чеккароқ бир жойда бўлиши керак. Хатирчига бир келиб, ҳақиқий аҳволни кўринг.
Коррупцияга қарши ундай ишлар қилиняпти, аҳолининг фаровон яшаши учун бундай қилиняпти деган гапларни телевизордан ҳар куни эшитиб турибмиз. Уйимиз яқинига қурилаётган бу дўконлардан шу ҳудудда яшовчи барча қўни-қўшнилар норози. Одамларни рози қилиш керак деган Мирзиёевнинг гаплари, қолаверса, муқаддас китобимиз Қуръони Каримда ҳам ёзиб қўйилган. Бундан ташқари яқинда 29 йиллигини биз тантана қиладиган Конституцияда ҳам инсон ҳуқуқларини топташ тўғрисида бирон жумла ёзилмаган. Бозорнинг стоянкаси магазинлар учун сотилишига қаршимиз. Стоянка жойида ўз вазифасида қолиши, машиналар аҳоли турар жойига ҳалақит бермаслиги керак.
Ҳурматли Исмат ака, Сиздан мазкур масалани Дунё ўзбекларри сайти орқали ёритишда амалий ёрдам сўрайман. Зеро, Тошкентда турган каттаконлар ҳақиқий аҳволни билиб, қонуний чора кўрса.
Абдураимова Сайёра Қаршиевна
+99879544-00-05