"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ДўЗ редакция почтасидан: Эй каттакон вазирлар, Халққа свет, газ беринг!!!

Адабиёт, Ватандан хабарлар, Муҳокама учун мавзу | 22/11/2020 21:57-     11023 марта ўқилди

Халққа свет, газ беринг!!!

Эй каттакон вазирлар,Редакция почтасидан:
Берманг энди таъзирлар,
Ҳаво совуқ халқ йиғлар,
Халққа свет, газ беринг!!!

Бурни оқар боламни,
Зах олдирдим онамни,
Тингланг ҳасрат, ноламни,
Халққа свет, газ беринг!!!

Минбарда ўқиманг ваъз,
Халқ ишонмас энди бас,
Қани бизнинг шунча газ,
Халққа свет, газ беринг!!!

Гапдан исимас уйлар,
Кўчада аёз куйлар,
Айтинг бизни ким ўйлар,
Халққа свет, газ беринг!!!

Қилдик унсиз фарёдлар,
Дарс қилолмас авлодалар,
Дардман бизнинг Фарҳодлар,
Халққа свет, газ беринг!!!

Тадбир қўйиб овутманг,
Қўлга шиорлар тутманг,
Хонамизни совутманг,
Халққа свет, газ беринг!!!

Иссиққина хонангиз,
Ўйнаб юрар болангиз,
Бизни ҳам бир ўйлангиз,
Халққа свет, газ беринг!!!

Не десангиз – биз шаймиз,
Индамасдан яшаймиз,
Кўп нарса сўрамаймиз,
Халққа свет, газ беринг!!!

©️ Девонайи Ҳақгўй

Ўхшаш мақолалар:

  1. Набижон Боқий: БАЛИҚЛАР ҲАМ ГАПИРАДИМИ?
  2. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  3. ТОШКЕНТДАН МАКТУБ: ҒАФФОР ҲОТАМОВ – ХАЛҚ ДУШМАНИ, УНИ ОТАДИЛАР…
  4. Ботир Норбой: Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва ижодига чизгилар
  5. Cаломат Вафо: «Мен эротик ёзувчи эмасман. Мен энг миллатпарвар ёзувчиман»
  6. Зелемхон Ҳайдаровга бағишланган бобнинг сўнгги қисми (2-34-7) ни ўқиб…
  7. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг Сирожиддин Саййид ҳақидаги мақоласини ўқиб…
  8. Ёзувчилар Соҳиб»ҚИРОН»и ёки Ислом Каримовнинг норасмий «ХАЛИФА»си
  9. Ўзбекистон Мустақиллигига 50 йил бўлганмиш! (Сирожиддин Саййид диққатига)
  10. «Озодлик» радиоси меҳмонимиз: Собиқ “калла” эътирофи: Афсусдаман…
  11. Шоира Орипова: Раҳматли дадажоним райҳонни жуда яхши кўрардилар…
  12. Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони — 104 та. Яна бир бемор вафот этди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.