Мен сайловларда ғалаба қозондим – Трамп
Мен сайловларда ғалаба қозондим – Трамп
Олам16 Ноябрь 14:4621890

Президентлик курсисини осонликча бериб қўйишни истамаётган ва АҚШда ўтган сайловларга ишончсизлик билдираётган амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида ўзини мамлакат президентлигига ўтказилган сайловлар ғолиби сифатида эълон қилди.
Twitter ижтимоий тармоғи эса унинг хабарига «расмий манбаларга» зид деган белги қўйди.
Аввалроқ Трамп президентлик сайловларидаги рақиби, демократ Жо Байден «сайловлар сохталаштирилганлиги сабабли ғалаба қозонганини» айтганди. Кейинчалик у сайловларда мағлубиятини тан олмаслигини айтди, унинг сўзларига кўра, Байден фақат «ёлғончи оммавий ахборот воситалари кўз ўнгида ғолиб».
“Мен сайловларда ғалаба қозондим”, деб ёзади Президент Трамп Twitter’да.
Унинг твитида «расмий манбаларда бу сайловнинг бошқа натижалари тўғрисида хабар берилган» деб белгиланган.
АҚШда президент сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Мавжуд далилларга асосланиб, Американинг етакчи ОАВлари Демократлар партиясидан номзод Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Кўплаб давлат етакчилари уни ғалаба билан табрикламоқда. Шу билан бирга, Трамп сайловлар ҳали тугамаганлиги, судда ўз ғалабасини ҳимоя қилмоқчи эканлигини айтди.
Ўхшаш мақолалар:
- Собир Тўлаганов: Ахмад ҳожи Хоразмий домланинг ғаройиб шарҳларини ўқиб…
- Бош муҳаррир И.Хушевга: Сиздан фарзандимизни топишга ёрдам сўрайман…
- Хитойлик икки журналист Ухандаги ҳақиқий ҳолатни кўрсатиб беришди — Кун.ўз
- Хушнудбек Худойбердиев: Бой жиноят қилса — шўхлик, камбағал шўхлик қилса — жиноят
- Коронавирус юқишидан қўрқув унга чалиниш эҳтимолини ошириши мумкин
- Британия прокурорлари Г. Каримова ётган қамоқхонага бориши мумкинлиги айтилди…
- Россия: Қўлга олинган Хабаровск губернатори тарафдорлари намойишга чиқди
- ЎзА: «Ватансиз амир – ночору абгор, ватанида ўлган гадой – ҳақиқий амир»
- Беларусда намойишлар бошланди. Норозилар ва ОМОН тўқнашди (ВИДЕО)
- Дарё: «Чироқчи воқеаси» айбдорларига суд ҳукми ўқилди…
- Курсан Асанов: Атамбоев Қўй-Тошдаги тўқнашувларда ўлиши керак эди…
- ИИВ Пўлат Бобожоновга: МАНСУР МАТЧОНОВ ХАЛҚАРО ҚИДИРУВДАМИ…