"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Асрор Мўмин ижодидан: ҚОЯЛАРГА БЎЙЛАШГАН ЎЛМАС ҚОЯ

Адабиёт, Бош мақола, Ўтганлар ёди | 11/16/2020 01:43-     10954 марта ўқилди

ҚОЯЛАРГА БЎЙЛАШГАН ЎЛМАС ҚОЯ

Мен Мамадали Маҳмудов билан учрашишдан илгари асарларини ўқиганман. Айниқса, унинг “Боғдон қашқири” қиссаси ўчмас таассурот қолдирган. Бу асар тасвирларидаги ўзига хос бўёқлар, қаҳрамонларнинг ҳаётийлиги, суҳбатлардаги сўзларнинг халқчиллиги мени мафтун этган. Шундан кейин Мамадали Маҳмудов имзоси билан чиқадиган асарларни кутадиган ва диққат билан ўқиб борадиган бўлдим. Унинг “Бугун ва эрта” сарлавҳали публицистик мақоласини ўқиганимда, Мамадали Маҳмудовнинг маҳоратли ёзувчигина эмас, етук публицист эканлигига ҳам ишонч ҳосил қилдим(кейинчалик сарлавҳаси ёқиб қолгани учун шу номда шеър ҳам ёзганман). Муаллиф кенг қамровли мақоласида юртимиз келажагига парвоз қилганди.
1987 йил кузида устоз Азим Суюн уйига янги иш масаласида маслаҳатлашгани бордим. У бу масалани Мамадали ака яхши ҳал қилади дедиларда, кеч бўлишига қарамай уйи томон бошлади. Мамадали ака бизни очиқ чеҳра билан кутиб олдилар. Танишдик, бироз суҳбатлашгач, Азим ака мақсадга кўчди.
– Асрор, ишга кирмоқчи экан.
– Ҳозирча ишлаб туринг, бир ҳафталарда сизга мос иш жойи топамиз, – дедилар Мамадали ака менга қараб.
– Ишдан бўшаб бўлган, – деди Азим ака тезда.
– Унда бизда ишлаб турасиз, – дедиларда манзилни тушунтирдилар.
Суҳбатимиз ҳар хил мавзуларда давом этди. Бирдан жўшиб дедилар:
– Яқинда менга ота-боболаримиздан мерос янги яктак ва чолвор ҳадя этишди.
Бошқа хонага чиқиб кетдилар ва бизни лол қолдириб, оқ яктак ва чолворда чиқдилар, курсида чордона қуриб ўтириб, Азим акага дедилар:
– Ота-боболаримиз давраларда шундай савлат тўкиб ўтиришган.
Кейин менга қараб дедилар:
– Бу одам ишхонада ҳам шунақа бўлса керак деб ўйламанг. Мен дам олганда яйраб дам оламан. Ишхонада темир интизом, қаттиқ ишлаймиз.
Эртаси куни Мамадали ака раҳбарлигидаги Агросаноат редакция-нашриётида таржимон бўлиб иш бошладим. Ишим берилган қўлёзмаларни таржима қилиш. Мамадали ака билан аҳён-аҳёнда учрашиб қолардик. Чунки хонаси одамлар билан гавжум бўларди, доим иш билан банд эди. Катта қўлёзмаларни таржима қилиш учун уйга бериб юборишарди. Уч ҳафтача шундай қўлёзмалардан бирини уйда таржима қилдим. Ишхонага борсам, худди ташкилот кўчиб кетгандек ҳувиллаб ётибди. Хонамизда ҳамкасбимни учратдим. Мамадали ака Ёзувчилар уюшмасининг Тарғибот марказига директор этиб тайинланибди. Айримлар у билан бирга кетиб бўлибди. Мен бир-икки ҳафта ҳувиллаб қолган ишхонага келиб-кетиб юрдим, кейин ишдан бўшадим ва Тарғибот маркази қайдасан деб йўлга тушдим.
Мамадали ака кутиб тургандек, жилмайиб қарши олдилар, дарҳол ариза ёздириб, ташкилотчи мухбир лавозимига ишга қабул қилдилар. Вазифангизни бошқаларда сўраб оласиз дедиларда, қабулхонада навбат кутаётган одамни чақирди. Биз учун ажратилган хонага кириб, мендан эртароқ келган Комилдан вазифамни сўрадим. У қисқа жавоб берди: “Ташкилотдан пул кўчириб келасиз, кейин учрашув ўтказасиз” ва қўшимча қилди: “Қанча пул кўчириш ва учрашув ўтказиш керак бўлса, устознинг ўзи бир зумда ҳал қилади…” Қўл қовуштириб ўтиришга одатланмаганим учун ишга киришдим. Бир ташкилотдан пул кўчириб, учрашув ўтказдим. Тегишли ҳужжатларни ҳисобхонага топшириш учун кетаётганимда Мамадали акани учратдим.
– Устоз(у кўпчиликка исми билан эмас, устоз деб мурожаат қиларди), биринчи учрашув ўтказганингиз билан табриклайман.
– Раҳмат!
– Ҳужжатлар пухтами? – дедилар қўлимдаги қоғозлар қараб.
– Ҳа.
– Ишни шундай пухта қилинг, – дедиларда одамлар кутаётган қабулхонага кириб кетдилар.
Унинг ҳузурига ҳар хил одамлар ёрдам сўраб келишарди. Бир кишининг ишини битириб кузатиб чиқдилар. Иши битган киши қайта-қайта раҳмат айтарди, қайта-қайта хайрлашарди.
– Сизга яна қандай яхшилик қилсам экан, – дедилар Мамадали ака самимий.
– Шу яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман, – деди у ва қайта-қайта раҳмат айтди, қайта-қайта хайрлашди.
– Йўлда эҳтиёт бўлиб кетинг.
– Нега? – деди у ҳайрон қолиб.
– Жуда кўп хайрлашиб юбордингиз.
У бошқаларнинг қочиримли гапларини тез илғаши билан бирга ўзи ҳам керак пайтда нозик сўзларни ажойиб тарзда айта оларди.
Ишларимиз бир маромда давом этарди. Мамадали ака кейинги ёзда Бўстонлиқ туманидаги сўлим қишлоқдан дала ҳовли сотиб олдилар. Мени, Комил ва Маматқулни хонасига чақириб: “Дала ҳовлимда бир ҳафта дам оласизлар ва қараб турасизлар”, – дедилар. Кейин менга қараб қўшимча қилди: “Қурувчи бўлиб ишлагансиз, сувоқчиликни билсангиз керак?” Дам олишга “йўлланма” нақд бўлиб турганда, нима ҳам дердим: “Сувоқчиликни қотириб ташлайман”.
Дала ҳовлига кетар эканмиз табиатан меҳрибон бўлган Мамадали ака йўлда бозор-ўчарни меъёридан ошириб қилдилар. Бозор-ўчарнинг чўғини кўриб учаламиз роса хурсанд бўлдик. Манзилга етиб, сувайдиган тош деворни кўрганда эса учаламизнинг ҳам ҳафсаламиз пир бўлгани рост. “Устоз, сизларга раҳбар”, – дедилар Мамадали ака “ишчи”ларимга мени кўрсатиб ва Тошкентга қайтиб кетди. Раҳбарлик маза-да, “ишчи”ларимга сувайдиган жой яқинига зина қўйдирдим, цемент ва қумни олиб келишди. Шу билан “ишчи”ларим кечки овқатни бошлаб юборишди. Кечликдан кейин айвонни саҳна қилиб, учаламиз навбатма-навбат шеър ўқидик. Юлдузлар чарақлаган сокин қишлоқда шеър ўқиш завқ беради. Мушоирамиз узоқ давом этди. Кейин чарчаганимиз учун уйқуга кетдик.
Эрталаб илитмани тановул қилгач, яхшилаб керишдик ва ишга киришдик. Цемент ва қумни 1х3 нисбатда аралаштириб, қоришма тайёрладик. Мен бу вақтда сувайдиган жойга сув сепдим. Қоришма солинган челакни олиб, сувашни бошлади. Қоришма тош деворга ёпишмади, кўчиб тушди. Қоришмага яна бир челак цемент қўшиб, аралаштиришни буюрдим. Бу қоришма ҳам деворга ёпишгиси келмади. Қоришмага яна бир челак цемент қўшиб аралаштирдик. Бу қоришмани бир амаллаб деворнинг тўрт қаричча жойига чаплаб, андаваладим. Бироз дам олдик. Ўша бироз дам олган вақтимизда, сувоқ деярли қуриганди. Зинага чиқиб, сувоқни текширдим. Қўлим тегиши билан бир жойи кўчиб тушди. Оғир лойли меҳнатдан кейин ювиниш керак. Учаламиз кўлга йўл олдик. Сувоқни қандай бажарганимиз баҳоси ҳозирча бизга ноаён, лекин чўмилишни қотирдик. Кечки овқатни тайёрлаш керак бўлгани учунгина дала ҳовлига қайтдик. Кечликдан кейин мушоирамиз бошланди. Кун тартибимиз қатъий изга тушди: эрталаб туриб илитмани бемалол еймиз, яхшилаб керишгач, кўлга борамиз, кечликни тайёрлаш учун қайтамиз, кечликдан кейин мушоира. Роса чарчаганимиз учун мириқиб ухлаймиз.
Баъзида “ишчи”ларим “Устозга нима деймиз?” дейди ва бу саволни дарҳол унутади, юқорида таърифланган “зарур” ишга киришади. Ниҳоят, Мамадали акани олиб келган машина эшик олдида тўхтади. Кайфияти чоғ келган одам сувалган жойга кўзи тушиб хуноби ошди. Жуда меҳрибон одамнинг жаҳли ҳам жуда ёмон бўлар экан.
– Уч киши бир ҳафтада уч қарич жойни сувадингларми?..
Ичимизда уч қаричмас, тўрт қарич дейдиган мард топилмади. Раҳбарлик маза, аммо унинг масъулияти ҳам бор. Жавоб беришни зиммамга олдим:
– Бу тош деворга қоришма ёпишмас экан. Ана қаранг, кўчиб тушди(сувоқ кўчган жойга ишора қилдим). Биз сизнинг цемент ва қумингизни исроф қилмаслик учун ишни давом эттирмадик. Бу деворни суваш учун олдин металл тўр қоқиб чиқиш керак. (Қандай тежамкормиз, қандай ақллимиз?!)
– Шундайми? – дедилар Мамадали ака ва ўзи билан олиб келган қурувчи устага қаради.
– Металл тўр қоқмаса, тош деворда сувоқ турмайди, – деди уста.
Устанинг бу гапидан кейин учаламизга жон кирди, бир зумда дангасадан тежамкор қаҳрамонга айландик. Буйруқ берилгандай қаддимизни ростладик. Мамадали ака уста билан айланиб, қурилиш ишларини режалаштирди. Кейин олдимизга келиб дедилар:
– Таътилдасизлар, бир ҳафта қолиб ҳовлига қараб турмайсизларми? Агар кимнинг иши бўлса, машинага чиқсин, олиб кетаман.
– Қоламиз! – дедик баравар. (Бундай маза жойни ташлаб кетадиган номард ҳали дунёда туғилмаган, дедик ичимизда).
– Унда мана бу пулга ўзларинг бозор-ўчар қилинглар, – дея 25 сўмлик пулни узатдилар.
Комил пулни ўша заҳоти чўнтагига жойлади.
– Бу жойлар кечаси қўрқинчли бўлар экан, – дедим салмоқ билан мен. Мамадали ака ҳайрон бўлиб менга тикилдилар. Фурсатни бой бермай давом этдим: – Биз учаламиз бўлганимиз учун қўрқаётганимиз йўқ. Лекин сиз берган 25 сўмлик ёлғиз бўлгани учун Комилнинг чўнтагида бир ўзи роса қўрқса керак. Ўртоғини ҳам беринг, улар Комилнинг чўнтагида қўрқмасдан ҳасратлашиб ётишади.
Мамадали ака мириқиб кулгач, “Шундайми?” деганча чўнтагини кавлади ва 10 сўмликни чиқариб Комилга узатди. Мен дарҳол тилга кирдим:
– Ўртоғини берсангиз яхши бўларди, майли, “ука”сини бердингиз. Энди “ака-ука” Комилнинг чўнтагида гурунглашадиган бўлди.
Ҳаммамиз яйраб кулдик ва Мамадали ака яхши кайфиятда Тошкентга қайтиб кетдилар. Аслида, ўша даврда 25 сўм бизга бир ҳафтага етиб ортарди. Буни у ҳам яхши биларди. Лекин яхши сўзни қадрлайдиган Мамадали акадай саховатли одам менинг сўзларимни мукофотламаслиги мумкин эмасди. Биз бир ҳафта давомида ўзимиз тасдиқлаб олган кун тартибига қатъий риоя қилдик. Афсуски, яхши кунлар кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Кейин мен тош деворга металл тўр қоқилганини, чиройли сувоқ қилинганини кўрдим. Яхши жойнинг харидори кўп бўлади. Мамадали ака дала ҳовлини қандай тез сотиб олган бўлса, шундай тез сотиб юборди. Бундан ўша дала ҳовлига мазахўрак бўлиб қолган бизгина ростакамига афсусландик.
Дунёдаги энг ақлли эркак ҳам барибир хато қилади, дея бежиз айтилмаган экан. Хуллас, уйланиш тараддудига тушдим. Тўй куни яқинлашса ҳам бепарво юрганимни кўрган Мамадали ака ҳузурига чақирдилар. Худди ўғлини уйлантираётгандек безовта бўлиб, тўйга тайёргарлигим тўғрисида суриштирдилар. Албатта, жавобларимдан қониқмадилар.
– Сиз ҳеч қаёққа кетмай туринг, ҳозир бир кишини чақираман, бирга бориб ўзингизга костюм-шимни, келин сарпоси ва совғаларни ҳал қиламиз.
1990 йилда келин сарпоси эмас, оддий кийим-кечакни дўконлардан топиб бўлмаслигини ёзиш ёдимдан чиқибди. Мамадали ака ҳузурларига чақирдилар, ёнидаги киши билан кийим-кечаклар омборига бордик. Мудир никоҳ уйидан қоғоз олиб келганимдан кейин танлаган кийимларимни махсус дўконга ўтказишини ва ўша жойдан олишимни айтди. Шу тариқа ҳавас қилса арзийдиган келин сарпоси тайёрланди. Яна қандай яхшилик қилсам экан деб ўйлайдиган Мамадали ака тўйгача бир неча марта мени чақириб, бирор муаммо бўлса тортинмасдан келаверинг, ҳал қиламиз, дея далда бериб турдилар.
Бирга ишлаган давримизда Мамадали Маҳмудовнинг машҳур “Ўлмас қоялар” романи “Шарқ юлдузи” журналининг икки сонида босилиб чиқди ва қўлма-қўл ўқилди. Бир нечта публицистик мақолалари тилга тушди. Унинг “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида саккизта мухтасар ва мукаммал ҳикоялари чоп этилгани эсимда.
– Устоз, газетада чиққан саккизта қиссамни ўқидингизми? – дея жуда кўтаринки кайфиятда мендан сўрадилар.
– Бутун дунё ўқиётган қиссаларни қандай қилиб мен ўқимаслигим мумкин?! – дедим кўтаринки оҳангда.
Ҳа, у биринчи навбатда ижодкор эди. Ҳар бир ҳақиқий ижодкор каби ёзганлари олам юзини кўрганда боши осмонга етиб қувонарди.
Кўп ўтмай Мамадали Маҳмудов Ёзувчилар уюшмаси котиблигига тайинланди. Мен бир муддат Тарғибот марказига келиб-кетиб юргач, “Спорт” газетасига ишга ўтдим. Шу тариқа бизнинг йўлларимиз айрилди. Лекин унинг ҳар қандай шароитда ҳам ижодини давом эттираётганини эшитиб, кўнглим таскин топди. Ҳаёт синовлари уни синдира олмади, аксинча, иродасини тоблади, кучига куч қўшди, ижод эса қанот бағишлади. 2019 йилда “Адабиёт” ва “Ишонч” газеталарида кейинги йилларда ёзган ҳикоялари эълон қилинди. Саҳрода узоқ вақт қолиб кетган йўловчи чашмага дуч келганда қандай мириқиб сув ичса, мен бу ҳикояларни шундай қониқиш билан мутолаа қилдим, ҳайратга тушдим, ўйга толдим. Ҳикоялар ҳар қандай мақтовга муносиб эди.
Қазо ҳақ, бу дунёдан пайғамбарлар ҳам, даҳолар ҳам кетади. Мамадали Маҳмудов ҳам мангулик сари йўл олди. Ундан бизга яхшилик, тантилик, саховат, ажойиб асарлар қолди. Тўғри, у ўзида кўплаб фазилатларни мужассам этганди. Бироқ, аввало у машҳур “Ўлмас қоялар” романини ёзган бетакрор адиб эди. Шу боис Мамадали Маҳмудов дейилганда “Ўлмас қоялар”, “Ўлмас қоялар” дейилганда Мамадали Маҳмудов кўз олдимизда гавдаланади. Бундай буюк бахт дунёдаги сараланган адибларгагина насиб қилади.
Қоялар – жим турган буюк ҳақиқат, дейилади ҳикматларда. Энди буюк ҳақиқатни ичида сақлаб жим турган қоялар сафида Мамадали Маҳмудов аталмиш Ўлмас қоя ҳам бор. Бу Ўлмас қоя ҳам бизни эзгуликка, огоҳликка чорлаб, ҳар бир қадамимизни кузатиб туради, керак пайтда олислардан руҳан қўллаб-қувватлайди.

Асрор МЎМИН,
шоир ва таржимон,
Ўзбекистонда хизмат

“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. ЮСУФ ЖУМА МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ: ҚОДИРИЙНИНГ АДАБИЙ МЕРОСИНИ АРДОҚЛАСАК – КИФОЯ!
  2. Жиззахлик ёзувчи Туроб Мақсуднинг сўнгги васияти…
  3. Эркин Воҳидов. Улуғ устоз Миртемир билан видолашув (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  4. Журналист Бахтиёр Шоҳназаров “Америка овози” меҳмони бўлди
  5. Ҳамроқул Асқар: ИБОДАТ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  6. Одил Ёқубовни хотирлаб бир пиёла чой гурунгги – “Дунё ўзбеклари” 2012 йил архивидан
  7. Наим Каримов. Ойбек чўққиси “Ёднома” ёки “Ўтганлар ёди” туркумидан
  8. Жўрабек Рамазон: Ҳаммани йиғлатган эртак бўламан… “Ёднома” видеолавҳа 2-қисм
  9. Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло вафот этди – ЎзА
  10. Набижон Боқий ЗОҲИР АЪЛАМНИ ЭСЛАБ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)
  11. Исмат Хушев: Исмоил Дадажонов яхши одам эди…
  12. Ўзбекистонлик таниқли журналист Маҳмуд Саъдий вафот этди – ЎзА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 88138 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 38924 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 37570 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35515 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35455 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 35218 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 35155 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 35145 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 35104 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34927 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34902 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34902 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34888 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34874 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34838 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34815 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34714 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 34689 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34675 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34664 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34633 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34567 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34546 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 34419 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 34411 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 34411 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 34394 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 34320 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 34292 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 34288 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 34251 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 34217 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 34215 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 34192 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 34177 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 34170 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 34141 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 34124 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 34103 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 34093 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 34066 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 34063 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 34031 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 34026 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33952 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33934 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33917 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33877 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33862 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33862 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33829 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33825 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33823 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33789 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33743 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33740 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33731 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33716 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33698 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33695 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33689 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33664 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33662 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33653 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33633 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33569 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33565 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33559 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33517 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33508 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 33408 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 33364 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 33360 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 33346 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 33334 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 33292 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 33278 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 33249 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 33247 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 33240 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 33214 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 33197 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 33192 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 33141 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 33129 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 33119 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 33098 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 33093 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 33087 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 33079 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 33075 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 33068 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 33051 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 33044 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 33030 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 33029 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 33012 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 33010 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 33005 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 33001 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32996 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32989 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32986 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32970 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32954 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32953 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32948 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32926 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32924 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32915 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32911 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32890 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32889 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32869 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32863 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32847 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32841 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32805 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32789 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32774 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32769 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32761 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32756 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32754 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32733 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32715 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32710 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32707 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32700 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32679 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32637 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32625 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 32615 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32614 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32598 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32573 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32548 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32545 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32538 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32528 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32521 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32520 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32519 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32509 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32505 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32504 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32483 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32478 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32474 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32473 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 32467 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 32455 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 32448 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 32441 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 32435 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 32431 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 32421 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 32421 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 32409 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 32402 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 32397 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 32388 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 32385 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 32374 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 32368 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 32348 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 32331 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 32328 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 32322 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32318 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 32305 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 32304 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 32302 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 32301 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 32292 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 32291 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 32289 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 32285 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 32275 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 32260 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 32256 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 32254 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 32252 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 32251 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 32249 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 32238 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 32234 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 32231 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 32228 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 32222 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 32221 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32220 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 32220 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 32218 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32213 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 32198 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 32193 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 32191 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 32190 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 32188 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 32187 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 32186 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 32184 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 32174 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 32168 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 32166 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 32166 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32163 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 32160 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 32159 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 32155 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 32139 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 32132 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 32128 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 32127 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 32124 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 32115 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 32113 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 32107 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 32105 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 32102 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 32102 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 32095 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 32088 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 32083 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 32082 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 32074 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 32073 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 32052 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 32051 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 32039 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 32035 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган