ИИВ Пўлат Бобожоновга: МАНСУР МАТЧОНОВ ХАЛҚАРО ҚИДИРУВДАМИ…
МАНСУР МАТЧОНОВ ХАЛҚАРО ҚИДИРУВДАМИ…
Ўзбекистон Ички Ишлар вазири П.Р.Бобожонов,
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бошқармаси,
Республика Божхона қўмитаси раҳбари,
“Дунё ўзбеклари” халқаро интернет нашри Бош
муҳаррири Исмат Хушев
ва барча ОАВга
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мискин маҳалласи,
Магазин – Мавзук кўчаси, 99А-уйда яшовчи
05.02.1956 йилда туғилган, 2-гуруҳ ногирони Сафобек
Бекхўжаев томонидан
А Р И З А
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддаси тартибида.
ФИБ Шайхонтохур туманлараро суди 01.12 2016 йилда “Палми фловер” МЧЖ директори Мансур Матжоновнинг: — Уста Ширин 1-тор кўча 293-уй манзилидан С.Бекхўжаевни у ноқонуний эгаллаб турган 1000 кв.метр ер майдонидан мажбурий чиқариш., тўғрисидаги даъвосини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган эди.
Ҳолбуки мен, Уста Ширин кўчасида эмас, 1958 йилда шу тумандаги Магазин – Мавзук кўчаси 99А-уйда туғилганман ва 3 та оиладан иборат 12 фарзандларим билан доимий рўйхатдан ўтган ҳолда яшаб келаётганлигимни тасдиқловчи инкор этиб бўлмас ҳужжатларни инобатга олмасдан ФИБ Тошкент шаҳар аппеляция суди 20.01.2017 йилда биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдирди…
Шундан сўнг МИБ ижрочилари келганида: — Сизлар суд қарорида кўрсатилган Уста Ширин кўчасига боринглар., десам ҳам қулоқ солишмагач, Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров қабулида бўлганимда, у мазкур фуқоролик иши назорат тартибида ўрганиб чиқулгунга қадар суд қарорлари ижросини тўхатиш ҳақида 2017 йил 09 августь куни расмий топшириқ берганди.
Лекин, Матчоновларга ёлланган МИБчилар, Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоровнинг тапшириғини ҳам тан олмасдан, Олмазор туман ИИБ ходимлари муҳофазасида мен оилам билан яшаб турган Магазин-Мавзук кўчаси 99А-уй дарвозаси қулфини бузуб барча рўзғор буюмлари, сигир, қўй, қурулиш материлларидан иборат қарийб 600 млн сўмлик мол – мулкимни ўз билганларича хатловдан ўтказиб ташқарига олиб чиқиб ташлаб, сўнг ўз билганларича талон – тарож этишди?!
Ўша куни М.Матчоновнини вакили ва низоли мулк бўйича даъвогар Шавкат Рустамов ҳовлидаги 01 U127NA “Камаз” русумли 01 U127 NA давлат рақамли юк машинамни ҳам олиб чиқиб: — Суд қарори ижросидан розиман., деб ёзиб бермасанг бирота буюмингни ололмайсан, машинангни ҳам бермайман., деган шарт қўйди?! Мен бу зўравоннинг шартига кўнмаганимдан сўнг у машинани ҳайдаб кетган эди.
Мен бу қонун ниқобдаги талончилик ҳақида Президент, Олий суд, Бош окуратурага жуда кўп мурожаат этсамда ҳеч қандай натижа бўлмади. Аксинча, бу зўравонлар жим юргин., деб мени уч марта калтаклаб кетишди, бу ҳам камдай мен яшаб турган хонадонни ёқиб юборишсада Олмазор туман ИИБ бошлиғи А.Муллажанов ва прокуори Д.Зуфаровлар ушбу жиноятларни ёпиб юборишди.
Ота – бола Матчоновлар машинамдан қаерда қандай фойдаланганлигини билмайман. Орадан уч йил ўтгач, яқинда мени Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари чақириб: — нега машинангизни қаровсиз қолдиргансиз., дейишиб, 5 нафар тадбиркор номидан ёзилган аризани кўрсатишгач, уларга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб, машинанинг ҳолати қайд этилган расмий ҳужжат асосида қайтариб олишим мумкин., деб айтдим.
Шу воқеадан сўнг, танишларимдан бири Мансур Матчонов Бухоро божхона постида маргарин этикеткали пакетларга жойланган 15 кило наркотик билан қўлга тушганидан сўнг танишлари ёрдамида Туркияга қочиб кетгач, унга қидирув эълон қилинганлигини айтиб қолди. Шундан сўнг, унинг отаси Матёқуб Матчоновнинг наркотик блан қўлга тушб қамалиб чиққанлигини эслаб, бироз ҳушёр тортдим.
Бу воқеа қачон бўлган ростдан ҳам Мансур Матчонов халқаро қидирувдами?! Шунча йил машинамни қайтармаган Матчоновлар кутилмаганда машинамни айнан Уста Ширин 1-тор кўчасида жойлашган офислари олдига ташлаб кетишди?! Бу навбатдаги яна бир фитна эмасми?!
Мабода, Мансур Матчонов наркотик ташишда шу машинамдан фойдаланмаганми., деган хавотирга тушсамда, бунда ҳолатдаги ишлар қандай қонуний ҳал этилишига аниқ жавоб топаолмасдан Сизларга мурожаат этишга мажбур бўлмоқдаман.
Юқорида баён этилган важларим бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ахборот олиш эринликлари ва кафолатлари тўғрисидаги Қонуни асосида: — Ота бола Матчоновларнинг расмий вакили Шавкат Рустамовни сўроқ қилиб, машинани кимга топширгани, уч йил мобайнида ушбу машинадан кимлар фойдаланганлиги, М.Матчонов Бухоро божхона постида наркотик билан қўлга тушган бўлса, мабода шу машина эмасми., деган саволларга аниқлик киритилишида амалий ҳуқуқий ёрдам беришларингизни сўрайман!
Олдиндан миннатдорчилик билдирган ҳолда
камоли эҳтиром ила —
С.Ю.Бекхўжаев
16.11.2020 й.
Тел 99 878 03 07
Илова:
- Беш нафар тадбиркорнинг Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бошқармаси бошлиғига 10.29.2020 йилда ёзган аризасидан нусха
PS: Аризачи Ф.Я.Дўстмуҳамедов телефони +998 98 3027177
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ