"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон раҳбари билан мулоқот қилди…

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Ўзбекистон | 14/11/2020 22:09-     12666 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорликни, аввало, савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт, ҳудудлараро ва гуманитар алмашинув соҳаларида, бошқа устувор йўналишларда кенгайтиришга хизмат қиладиган қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия, шунингдек, Икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия ва Чегарадош вилоятлар раҳбарлари кенгаши ишини фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатларига қарши курашиш масалаларида ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ва кўмаклашишни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон қардош Қирғизистон халқининг тинч ва барқарор тараққиёт, фаровонлик ва равнақ сари интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Дадахон Ёқубов: Эй, жонимга жонсан Ватан, тупроғинг кўзга тўтиё…
  2. BBC Ўзбек хизмати НАЭСМИ ва «Ўзбеккино» билан яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
  3. Саида Мирзиёева Дубайдаги форумда Иванка Трамп билан танишди (ВИДЕО)
  4. Ўзбекистон Элчиси ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди — ЎзА
  5. Депутат Дадахон Ёқубов: Мустақиллик номи билан…
  6. Ўзбекистон Президенти Москвадаги Ислом Каримов хиёбонида бўлди — ЎзА
  7. Ўзбекистон Президенти Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги тантанасида иштирок этди…
  8. Ўзбекистон Президентининг БМТ минбарида чиқишидаги асосий мавзулар билан танишинг
  9. Маршал Абдул Рашид Дўстум: Ўзбек тилим, миллатим, ифтихорим менинг
  10. Умид Аҳмаджонов БААФА президенти билан учрашди
  11. Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни табриклади — ЎзА
  12. МДҲ бош чекистлари Тошкентда учрашади… (ЎзА — Озодлик)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.