Таниқли журналист Юсуф Расулнинг «Бўз бўри» асари бўйича Гулзамонга ёзган мактуби
Юсуф Расул:
Салом Гулзамон!
Сизга чин дилдан ташаккуримни билдирмоқчиман.
Буюк бир инсоннинг ижоди, ӯлмас асарлари, орзу умидлари билан дунени боғлаб турибсиз!
Тӯғриси ҳавасим келди. Бу жасоратингиз йиллар ва асрлар оша келажак авлодларимиз ҳаетида акс-садо беради.
Бӯзбӯрини ӯқияпман. Босқинчи арабларнинг қотилликлари, қандай қилиб халқимиз тарихи, маданияти ва келажагини барбод қилганлари ҳақида илк бора шундай асосли , тарихий маълумотлар берилганига гувоҳ бӯлдим.
Араблар ва араб маданияти халқимиз онгига куч ва зӯравонлик билан сингдирилгани ҳақида маълумотлар ӯзимизда деярли йӯқ. Бошқа тиллардан таржима қилиб нашр этишга ҳеч кимнинг юраги бетламайди. Чунки, ҚӮРҚУВ ва жаҳолат бунга йӯл бермайди.
Араб маданияти, адабиети , урф-одатлари халқимиз онгига дин деб сингдирилган. Турк ӯзбек тили ва маданияти иккинчи ӯринга тушиб қолган. Халқимиз шу зеҳният билан ягашга мажбур қилинмоқда.
Жадидлар Отатуркнинг Туркиядаги ислоҳотларидан руҳланиб, ӯзгариш ясашга ҳаракат қилишган эди. Лекин улар қадимчилар номи остидаги консерватив кучлар қаршилигига учрадилар. Ҳозир ҳам араб урф-одатлари ҳақида гапирсангиз сизга бутун халқ қарши чиқади.
Халқимиз арабларни чин мусулмонлар деб билишса, араб урф-одатларини дин деб қабул қилиб олишган. Буларнинг асосий сабаби- тарихимизнинг йӯқотилганида, халқимиздан араб босқини борасидаги асл ҳақиқатни яшириб келишаетганида деб ӯйлайман.
Эврил Турон бу борада тарихнинг қоронғу сӯқмоқларини очиш учун жасорат билан иш бошлаган эдилар. Умид қиламанки, аста секин бу орзу умидлар кенг қанот еза бошлайди. Буюк езувчи ва миллатпарвар инсон бошлаган иш давом этади.
Чунки, замон ӯзгарди, одамлар ӯзгараяпти. Одамлар мусулмон ӯлкаларининг қолоқ ва ибтидоий аҳволда қолиб кетаетгани сабабини тушуна бошлашди.
Террорчилик ва хунрезликлар озуқланаетган манбаъ ҳам сохта ҳадислар ва ривоятлар дини асосида шаклланиб қотиб қолган мусулмон ӯлкаларининг ҳает тарзидир.
Бу зил замбил, зирҳли зеҳният қӯрғонини бузиш эса осон иш эмас. Шу зулматда умрбод яшашга мажбурсиз еки уни ичида ӯзгаришлар қилиш учун ӯзингизда жасорат топишингиз керак.
Юсуф Расул,
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Русчасига айтганда, «чушь не несите». Арабларнинг бизга араб маданиятини мажбурлаб тикишгани хакида тарихий шахслардан, хусусан уша замон замондоши езиб колдирган хотира езувларни мархамат килиб бизга курсатсангиз. Агар келтира олмасангиз, демак бу гапларни хаммаси бировнинг хул фантазияси. Езишингизга кура, араблар бизга уз маданиятини мажбурлаб тикишиб, буни дин ,—деб аташганмиш. Хуши жойида булган инсон атрофга карасин, узбек хаетида араб маданиятини курасизми?. Купчилик удумлар форсларники, арабники эмас. Дин масаласида…. Европа, АКШ, Россиядаги христианлар хам Якин Шаркдан, тугрироги географик жихатдан Араб мамлакатлари жойлашган ердан келган динга амал килишади. Бу дегани, христианлар Якин Шарк маданияти таъсири остида дея олмаймизку.
Араб истилоси хакида бошка тилларда езишдан куркамиз,—деб даъво килибди автор. Бу куркишдан эмас, бизнинг аждодларимиз мусулмон булишганидан, Аллох тугри йулга бошлаганидан шукр килишган. Баъзи шайтон йулига кирганлар бу нарсага бошкача ранг беришиб, уртада низо чикаришга харакат килишади. Муаллиф ислом динини туркийларни таназзулида айбламокда. Агар муаллиф туркий халклардан булса, аввало узи кайси уругдан эканлигини билармикан, шунингдек туркий уруглар бир-бирлари билан асрлар буйлаб ёвлашиб келишганидан хабари борми?. Ислом дини мана шу узаро кир-пичокни олдини олди. Бирлаштирди, чунки мусулмон мусулмонга ака-ука. Ислом даврида анчагина олимлар етишиб чикди, кейин одамлар исломга бармок орасидан карай бошлашди, Шахсий манфаати биринчи уринга чикди, манфаат йулида яна кир-пичок бошланди, илм эмас тилло роль уйнай бошлади. Мана, таназзулни асли сабаби. Айнан ислом дини купгина туркий миллатларда уз миллий хусусиятларини саклаб колишида катта роль уйнади. Мусулмон булмаган баъзи туркий халклар руслар орасида ассимиляция булишиб йуколиб кетишди ва йук булиш олдида турибди. Кавказда канчадан-канча кичик халклар айнан мусулмон булганлиги туфайли узлигини саклаб колишди. Тарихга, хаетга хушер булган холда караш керак.