"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Мирзопўлат Тошпўлатов: Ўлмас қояларнинг – ўлмас қояси

Адабиёт, Бош мақола, Муҳаррир танлови | 13/11/2020 22:29-     10945 марта ўқилди

Ўлмас қояларнинг – ўлмас қояси

Мирзопўлат Тошпўлатов
Дунёга кўп алломалар келади, ёзувчилар келади, ҳаммасининг алоҳида-алоҳида дунёси бор.
Тақдир тақозоси билан Мамадали Маҳмудовнинг “Боғдон қашқири” китоби асарига муҳаррирлик қилиш бахтига сазовор бўлганман. Асарни қўлимга олганимда уни шунчалик берилиб ўқидимки, бунда муҳаррир эмас, мухлисига айландим. Илгари ҳам Мамадали аканинг асарларини ҳам кўп ўқиганман.
У киши мен тасаввур қилган жуда улуғ инсон эди. Бу ёзувчи билан кўпчилик яқинлашишга интизор эди. У кишининг ижоди у кишида ўзбек тантилиги ўз элига, тилига, маданиятига бутун ижодини, борлиғини тикарди. Майда-чуйда асарлари билан ўралашиб қолмас эди. Тарихга, элига бўлган беқиёс муҳаббати асарларга кўчади. Шу боисдан бўлса керак у кишининг ёзган асарларини ўқиган ўқувчи ёзувчини кўришга интилар эди.
Қаёққа борсак, Мамадали Маҳмудов асарлари ҳақида ижобий суҳбатлар бўлар эди. Ҳар бир асари адабиёт учун янгилик эди. Катта-ю кичик ёзувчилар Мамадали Маҳмудов билан жуда яқин бўлишган. Мамадали ака қўшилган суҳбатларда мавзу халқимизнинг тарихи, тили, маданияти, урф-одатлари ҳақида тонготар суҳбатлар бўлар эди. У кишининг қалбида ҳам юрагида ҳам тилида ҳам халқимизга муҳаббат ётар эди. Бир суҳбатларда Мамадали Маҳмудов ҳақида жуда бир илиқ – “ Мамадалини ўзбекка худо берган. Баъзи бирларга ўхшаган ёстиқдак-ёстиқдак китоблар чиқармайди, ўқувчини ўзидан бездирмайди. Ҳар бир асари ўзининг жуссасидек пишиқ ва пухта бўлар эди. Ман-ман деган танқидларни ҳам унинг асарини ўқиганда мухлисига айланади.
Мамадалининг юраги ҳам шер юрагидек бўлса керак. Унинг ҳар бир асари бўмбадек портлайди. Киши қалбини жумбушга солади. Яна бир асар ёзибди “Ўлмас қоялар” чиқсаю нур устига нур бўлади. Лекин бу даврда бу тузумда Москванинг қиличи ялтираб турганда босилиб чиқишига кўзим етмайди.
Лекин тақдир тақозоси билан “Шарқ юлдузи” журнали фидойилари томонидан “Ўлмас қоялар” романи чоп этилиб дарҳол йиғиб олинган эди. Кимнидир ўқишга улгурган одамлар қўлма-қўл бўлиб ўқилди.
Кўпчилик ёзувчилар Мамадали Маҳмудовнинг янги асарларингиз қачон чиқади деб сўрар эдик. У кишининг доим чеҳрасида табассум турар эди. Қанча-қанча сиқувларни бошдан кечирса ҳам мардонавор турар эди, енгилмасди.
Салкам 18 йиллик махбуслик ҳам у кишининг иродасини бука олмади, гўё ўзи ўлмас баланд қоя эди. Озодликка чиққанидан кейин ҳам кўп суҳбатлардан баҳраманд бўлдим. У кишида ғийбат ҳасад, кўролмаслик каби иллатлар йўқ эди. У кишида жуда миллатга эътиборсиз номард, сотқин одамларни кўрса-да, “э, лаънатилар” , деб кулиб қўяр эди.
Чунки, ўша лаънатилар Мамадали Маҳмудовнинг қамалишига сабабчи бўлган эдилар. Жуда чарчаган кайфияти тушган пайтларида нарда ўйнарди. Тўра Мирзо, Тоҳир Қаҳҳор шу жумладан мен ҳам нарда ўйнашга иштирок этардим. Лекин ҳаммамизни лол қолдириб ютарди ва кейин нарда ўрганиб келинглар деб, мазза қилиб кулар эди.
Нардадан сўнг кайфияти кўтарилиб, тарих ҳақида, миллат ҳақида тонготар суҳбатлашардик. Кунни қандай ўтканини, тонгни қандай ёришганини билмасдик. У киши ёзаётган нарсалари ҳақида, турмада ёзган асарлари ҳақида сўзлаб берар эди.
Нотавонлар қанча асарларни қўлидан олиб қўйгани ва йиртиб ташлашганини алам билан сўзлаб берар эди. Лекин чеҳрасида табассум бор эди. Бу аччиқ кулгу. Бу кулгулар ўша меҳрсиз кўзлари муз қотган нотавонлар устидан кулиш эди.
Мамадали Маҳмудов ҳеч кимга ўхшамас эди. Ижоди ҳам, ўзи ҳам алоҳида дунё эди. У кишининг асарлари насиб бўлса, ўқувчилар баҳраманд бўлар, чунки ўқувчилар кутмоқда. Ҳамманинг ҳам асарларини кутмайди ўқувчилар. Лекин, Мамадали Маҳмудовнинг асарларини кутади.
Насиб бўлса китоблари чиқар, умуман олганда Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Миркарим Осим, Ойбек, Тоғай Мурод сингари қаторида улуғ ёзувчилар ҳақида албатта Мамадали Маҳмудов бўлишига ишонаман.
У кишининг ўлмас хотираси — “Ўлмас қоялар”, “Боғдон қашқири”, “Қора дўлана”, “Бўз бўри”, каби буюк ва бетакрор асарларидек ҳамиша барҳаётдир.
Мирзапўлат Тошпўлатов
Ёзувчи ва кинодраматург
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга Ёзувчилар уюшмаси аъзолари номидан мактуб
  2. Ўлдир, ичингдаги хоинни ўлдир! (Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али диққатига)
  3. Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…
  4. ШОИР ЭРКИН ВОҲИДОВ ХОТИРАСИГА («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  5. 29 март — шоир ва драматург Тўра Мирзо туғилган кун. Муборакбод этамиз. (1-қисм)
  6. Фахриддин Тожимурод: Ҳалима опамиз… Ўзбекнинг Ҳалимаси.
  7. Абдулла Орипов ҳақидаги биз билмаган ҳақиқатлар…
  8. Жаҳон меҳробида пайдо Алишер… Шодмон қасида айт сен ҳам, эй қуёш!
  9. «Дунё ўзбеклари» — Миллат минбари (Исмат Хушев ижоди ва фаолиятига бир назар)
  10. «КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ»ГА БИРИНЧИ БИТИК — Баҳром Ғойиб
  11. ЎзА: Адабиёт – инсон фаолиятининг ичкаридан олинган сувратларидир…
  12. Норқобил Жалил: Омон Матжоннинг 31 йил бурун айтган башоратлари…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.