"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Гулзамон Акбар: МЕНИНГ УСТОЗИМ («Ўтганлар ёди» туркумидан)

Бош мақола, Муносабат, Муҳокама учун мавзу | 13/11/2020 09:22-     12847 марта ўқилди

МЕНИНГ УСТОЗИМ

« Устозжоним!» Мен бу сўзни ишлатсам, ҳамма жойдан дарёлар оқиб келиб , атроф бирдан яшил бўстонга айланиб кетадиган, боғлар мевалар билан лиқ тўлиб кетадиган, дунёларнинг ҳам энг яхшисидек дунёга кириб қолгандек бўлавераман. Ўзим оққушга айланиб қолгандек ҳар ерда учиб юрадиган одамга айланиб қолганман. Менга тақдир жуда бошқача туҳфа тайёрлаб ўтирганини аввалига билмадим. Ёшлигимизда кўп эшитардим, баъзи одамларнинг олдидан Ҳизр чиқар эмиш, қўлини ўшлаб кўрсангиз , бош бармоғининг суяги бўлмас эмиш, Хизр учраган одамнинг ҳаётида кўп сирлар содир ҳам бўлар экан, деган гапларни эшитганмиз. Мен авлиёмонанд одамнинг бошқача қиёфасини ҳаётимда учратдим.Бу одамнинг нафақат бош бармоғини ушлаб кўриш , юзини силаб – сийпаш , ўктам овозини тинглаб ўтириш, нафасининг иссиқ тафтига шериклик қилишу ,дўст бўлиш , ҳаёт ҳамроҳи бўлиш, котиблигини қилиш , ҳамширалиги, жаҳли чиққанида танбеҳларини ҳам кўзига илож мисол қабул қиладиган аёли бўлишдан ортиқ бахти – саодат бор эканми!

Мен жудаям ўзимни кучли сезишимнинг маъноси шу эди. Устозжоним сеҳргармидингиз ёки?! Қанча ёнида бўлсам шунча соғиниб кетаверардиган, девонадек ,мастдек довдираб заминга оёқ босишимни маъносини ҳеч тушинмасдим. Ўзини икки – уч кун кўрмасам,ёздиқлари ичидан ҳам устозимни ахтариб, қаҳрамонлардан ҳам ўзларини қизғониблар кетаверардим. Тарих ичида ўралашиб қолгим келарди. Фанатлик қанақа бўлишини ҳаммамиз қайсидир маънода биламиз. Бошимиздан ўтказганмиз . Ўздан кечмоқлик саодати менинг устозга , уларнинг ижодидаги ғояларнинг буюклигига эҳтиромим замонларида айниқса кўп намоён бўлди. Устоз оғриб қолса , ўзимни жоним оғригандек дард чекишим, хурсанд пайтида байрам қиладиган , кимдандир озорланса , бориб “ жанг” қилиб келишга шай аскаридек ўзимни тутишим бу қанақадир одамларда кам учрайдиган телбалик бўлса керак.

Устозимни қаттиқ соғинаяпман! Аммо ўтиб қолгани демак менинг руҳимда йўқ! Ҳамма жойда устоз ўтирибди , тамоқ қираяпти, кулаяпти, кимгадир телефон қилаяпти, ёзаяпти. Мени ғамгингина ҳаётимни ўйлаяпти.

Гулзамон Акбар

“””””””””””””””””””””””””””””””””””””””””””””””””””””””””

Эврил Туроннинг бир неча йиллар аввал ёзилган «Кишанланган қалблар» эссесига шарҳ.

Устозжон! Одил Ёқубов чин «Диёнат» ли киши ҳам бўлган экан. Афсус жуда оз ўқиганман Одил Ёқубовни. Аммо вазиминлик бахш этувчи руҳи борлигини эслаб қолганман.»Диёнат «романини энг ёш пайтимда ўқиганман. Пиримқул Қодиров ва Саид Аҳмадларнинг асарларини ҳам олтинчи синфда ўқиганимдаёқ ўқий бошлагандим. Баъзи тафсилотлари ҳалигача эсимда турибди. Пиримқул Қодиров ўзбек адабиёти учун яхши меҳнат қилган, деб ўйлайман. Айтмоқчиманки, меҳнати унумли, фойдали. Келажак учун ҳам. У буюк Бобур ва авлодларини тирикдек жонлантириб бера олган. Айтишларича, фактлар ва бадиийлик узаро уйғун келган. Бобурнинг нафис кўнглию шоҳлик қудратидаги қаттиқўлигини ҳам очиб берган. Бобурни яна ўзбекка қайтариб олиб келган ҳам, шу адиб Пиримқул Қодиров эканлиги ҳақиқат. Яъни, неча асрлар ватандошларимиз ўзга юртларда ҳокимият ва катта ҳукумронлик қилган бўлсаларда, ўз юртидан маънан ўзилиб ҳам қолган. Шу ҳолатни ўзгартириб, Бобурни типиклаштирган жонкуяр ижодкорлардан биридир. Саид Аҳмаднинг ёки Ўткир Ҳошимовнинг бир-бирига муносабатлари, ҳазиллари, ҳангомалари тўғрисида матбуотда ҳам кўп ўқиб ўтирардик.Ўткир Ҳошимовнинг»Икки эшик ораси»романи жуда кўп баҳс-мунозаларга сабаб бўлган. Саид Аҳмаднинг асарларидаги устунлик ҳажвнинг, юморнинг юқорилиги. Истаган мавзуни бадиий ҳажв билан бўркаб юборишида Саид Аҳмад кўринади. «Келинлар қўзғолони» даги ғояни эса, мен ҳеч тушинмайман?! Маиший воқиалар, енгил кулгуга шунча кўп театрни овора қилиш, томашабинни «банд» қилиб қўйишларини тушинмайман. Афсуски, ҳалқимиз кулгуга, енгил маиший воқиа ҳодисаларга, ниҳоятда, ўчлигини шу асар орқали билсак ҳам бўлади. Минглаб марта саҳналарда қўйилган бу асар. Лекин доим мен ўйлайман?! Томашабинни ҳиринглатиб, ҳиринглатиб бўлгандан сўнг, улар уйларига кетаётганида юракларига нимани юклаб кетадилар?! Қандай оғир дард, ҳасратлар ҳақида ўйлайдилар?! Оилавий мажоралар, қайнона-келин мавзусидан бошқа мавзу йўқми? Кино ҳам, театр ҳам ёдлаб олишган. Фақат томашабиннинг орқасидан кетишган. «Келинлар қўзғолони» комидия жанрида ёзилган пеъсса ҳам шу ишни қилган. Мен ҳеч драматикадаги ҳалол конфлектни яъни, ҳаётий қарама-қаршиликни учратмаганман. Юзаки драма асосига қурилган. Лекин актёрлар маҳорати, режиссёра қойилмақом бўлгани учун асарнинг энг муҳим жиҳати ёпилиб кетган. Ўзим ҳам аслида, севиб томоша қилганимни яширолмайман. «Телевизион минатюралар театри» деган машҳур кўрсатув, «Табассум» ҳажвий радио эшиттиришлари бўлар эди. Шуларга энг кўп материал берган Саид Аҳмад бўлади. Чиндан ҳам ўзим ҳам ҳангома, ҳажв, фельтонлари, ҳикоялари, романларини севиб ўқиганман. Олтинчи синфлигимдаёқ, ёзувчиларга ва уларнинг орасидаги ҳангомаларга қизиқардим. Ҳавас қилар эдим. Ўткир Ҳошимов ҳам Саид Аҳмад ҳақидаги ҳангомаларини ёзар эди. Оддий мухлис кутубхонларга енгил ва саргузашт, ҳангомалар кўпроқ қизиқарли бўлади. Китоб ўқиётган кўп меҳнат билан фикрлатаётган асарларни кўпчилик ўқишни ҳоҳламайди. Савия шаклланмаганларни ҳангомалар билан орқасидан эргаштириш осон. Мен ўзимча, Шукур Ҳолмирзаевнинг қўрсроқ табиатидаги ҳолатлари учундир, менсимасдим.(Улар ким, олтинчи синф боласи ким?) Бир куни шериклари бир жойга бориб, кимнидир қўйини ҳазм қилиб юборишади, шу ҳақида ҳикояни ўқиб қолдим. Шундаги самимиятни,атрофдаги салбий ҳолатлардан ижирғаниши, чинлиги ҳақида билгач, ёзувчига меҳрим ошганди. Ёзувчининг меҳнати оғир. Аммо ёзганлари юракнинг энг тубидан чиқмаса, кулгуга қолади. Етукликка эришолмайди.Энг туб эса, қандайлигини билимдон адабиётшунослар айтиб, ажратиб бераолади. Бу уларнинг иши. «Қирқ беш кун» романи Саид Аҳмаднинг жиддий асаридир. Тарихий ва ўзбек халқнинг жасорати тўғрисидагилиги билан аҳамиятли. «Катта Фарғона» каналини қирқ беш кунда қазиб битгазган ҳалқ қаҳрамонлиги ҳикоя қилинади асарда. Саид Аҳмад вафот этганида ўз-ўзидан мени тушимга кирганида ҳайрон бўлгандим. Асарларини ўқисакда, шахси бутунлай бегона бўлса, ҳайратланарли эди бу.Жуда аниқ туш кўрдим. Мени у кишини сўраб ҳеч келмаганимдан ўпкаланиб сўзлаганди. Тасодифанмиди, менинг тушимга кириши? Мен худди шу куни Саид Аҳмад ўтиб қолганини матбуотдан эшитдим. Бу қанақа сир бўлди экан? Мен ростан Саид Аҳмад асарларини анча ўқиганман. Асқар Мухторни, Жонрид Абдуллахон, Ўлмас Ўмарбековларни ҳам севиб ўқиганларим ўша ёшликнинг ҳислари ичида ёдимда турибди. Аммо Саид Аҳмаднинг йиллар, замонлар калтагига чидаб берадиган бирон асари бор эмасдек , афсус. Айтмоқчиманки, омманинг туб тафаккурига қадар ўзгартириб юборадиган асарлар бизга шунчалик кўп керакки,онгли ва фикрчан ҳалққа айланишимиз шунчалик муҳимки,жамиятимиз,милатимиз,юртимизни ўз қўлларимизда асраб қолишимиз шунчалик кераклиги,шунчалик муҳимлиги бугун қаттиқ билиниб қолаяпти.Ижтимоий тармоқларни кўринг.Зиёлиларнинг муҳим қатлами бугун Фейсбук тармоғидан кўп фойдаланаяпти.Шу жойда миллатимизнинг энг муҳим фаолияти, шу ерда баҳслар орқали муҳокамалар орқали ўртага чиқарилаяпти. Шунда руспарастлар бунчалик тиқилиб кетганлиги,ҳали ҳам СССРни қумсаш,ёки русларга кескин жавоб бериш,уларнинг истаган йўлига томон боришга қарши бориш мумкин эмаслигини ётиб олиб ҳимоя қиладиганлар бор.Ўз оёғи остидаги дарахтга болта ураётганларнинг кўплиги оғир фожиа. Ёзувчилар,ижодкорлар маиший ҳолатларга ўралашиб юраверса, халқнинг тафаккурини ким ўзгартиради?! Интернет орқали онгни ўзгартириб юбориш қудратли тусга айланиб кетаяпти. Зулфия Мўминова шоира опамиз интернетдан болаларни узоқлаштиришни бонг уриб шеър қилиб чиқди. Интернетнинг нега фақат салбий йўналишини кўзда тутамиз?! Унинг бизга қудратли, фойдали томонларини нега тушинимиз қийин бўлаяпти?! Тўғри, китобчалик ҳисларни туғёнлаштириб юборадиган, исталган замонавий техника йўқ. Китобни севишга рағбат яхши. Аммо замон билан ҳамнафасликни қачон ўрганамиз?! Ҳамма касб, ҳунар,билим,тажрибага таллуқли, информация интернетда бор.Одам уйида ўтириб бутун дунёнинг билим,тажрибасини ўзлаштириб олиши ҳам мумкин. Ўз устида ишлайдиган ўқувчи учун ўқитувчининг нисбатан, кераги ҳам бўлмай қолди.Тўғри, устозлар билганини билиб олиш учун кўп меҳнат, маълум йўл керак. Аммо зиёли қатламнинг ўзи замоннинг орқасида юрса, ким миллатни ўйғотади?! Тафаккурга ундайди?!

Кейин бир нарсага ҳеч тушинмайман?! Жамики, Ўзбекистоннинг машҳур асарларию деярли, барча асарлар, уларга ишланган ведиофильмлар, видео кўрсатувлар, радиоспектакллар,муаллифлар, ёзарларнинг овозлари, бадиий ижод намуналари, архив кўрсатувлар, аудиолар ёзувлар Хуршид Давроннинг «Ҳуршид Даврон кутубхонаси» номли сайтида жойлаштирилган. Ҳатто, бугунги кун «жўжа» лари, қаҳрамонлари блогерларнинг бирон чиқишларигача, у ерда бор. Бибихоним руҳиятини ажиб ҳислар билан жонлантирган, тарихий рангинликни ёрқин ранглар билан тўлдирган, Хуршид Давронга меҳрим бор. Ўзимнинг Самарқандимдан деб, ҳам айтаман ўзимга. Аммо, шунча катта ёзувчи негадир, Эврил Турон асарларини у ерга жойлаштиришга қизиқмайди. Китоб қилиб чиқарса, салмоғи тугул катта сайтларни тўлдириб юборадиган асарлари бор ижодкорга нисбатан адоват сақлаши, кинми, сақлаётганлигига мен жуда ҳайрон бўламан?! Устоз Эврил Турон рақибларига нисбатан қанчалик аёвсиз ва кескин бўлмасин, ёмонлик соғинишини тасаввур қилолмайман. Қаҳри ҳам барибир, ёзувчининг эзгуликка қоришган қалбига дахл қилмайди. Мен бу гапларни бугуннинг ўқувчиларига айтаяпман. Чунки адибнинг атрофида нималар бўлишини билишга улар ҳақли. Устоз «Олтин ўлка» эссесини матбуотга чиқарганида «тўполон» бўлиб кетганини кўпимиз биламиз. Омма тугул, матбуотнинг барча нуқталари, мустақил фикрга эмаслигини ҳам кўрдик. Эссенинг тўлиқ вариантини ўқиб чиқишни ўзларига лозим кўрмадилар. Бир росияпараст, енгил-елпи мавзулари билан кўпни оғзига қаратиб келаётган, бошида эссенинг ичидан узиб олган жойини масхаралаганга ўхшаш йўналиш бериб чиқди. Шунинг йўлидан барчаси юриб, интернет шовқинини келтириб чиқаришди. Адибнинг шахсиятига қадар ёзиб кетишди.(Албатта,бу устознинг кайфиятига заррача таъсир қилмади.) Чунки адибнинг асл сўзини улар ўқишмаган, билмаган. Ҳатто шу эссени ҳам ўқиб олишлари учун тўлиқ тарқатишмади. Фақат «ЎзА» сайти ва «Ишонч» газеталари ўз касбларини виждонан ва онгли бажаришдилар. Шуларга ҳам юқоридан «пирказ» қилишганини эшитганман. «Мунча кўп чиқардингиз бу одамнинг асарларини?» Ўттиз йиллик яширилиб келинган меҳнатни тилга олишмайдию, биргина эссе учун шунча бахиллик?! Ҳали ўнлаб эсселар бу ёғда турибди. Ҳар бирининг салмоғи роман, қиссаларнинг манаман, деганини босиб кетади. Ҳали бу ёғда бутун тузумни ерпарчин қилиб юборган, яна ўша тузумнинг қудрати кесилмаган пайтида ёзилгани: «Ўлмас қоялар» романи турибди. Ҳеч ким тилга олишга ҳадди сиғмаган, қўрққан, КГБ нинг манфур ҳаракатлари ҳақида катта фикр бор асар: «Ойнур», маънан давоми бўлган» Оқ гул» романлари турибди. Бизнинг «босмачиларимиз»ни, ҳақиқий ватанпарварларимизнини ёртиган асар- «Туманли кунлар» турибди. Ижтимоий ҳаёт керакми, сизга: «Қора дўлана» турибди. » Шарқ юлдузи «журнали устознинг биргина асарини босиб чиқаргандаёқ, журнал сезиларли даражада сотилиб кетганлигини, харидорлари роса, кўпайганини бош муҳаррир Сирожжиддин Рауф тан олиб гапирди.» «Жаҳон адабиёти» журнали ҳам ёзувчини қўллаб, асарини нашр этишди. Қани бошқа нашрларнинг мустақиллиги, жасорати?! Устоздан қўрқишадими, нега?!

Оммани онгсизликка буркашни ким бунча хуш кўрди?..

Устозжон!

Сизнинг ҳаётингизга қадар ўз касбдошларингиз дахл қилгани рост. Сизнинг умрингизга оғир эгов бўлишди. Аммо сизнинг мағрур бошингизни уларнинг найрангларга бурканган ҳаёти «еб» юбормоқчи бўлган бўлсада, сиз ҳали ҳам маънан тириксиз, ижоддасиз! Улар эса моддиятан ҳам, ўтиб кетишган. Сиз эса, ижодда ҳам тириксиз!

Сизга озор берганларни кечиринг, кўнглингиз уларга нисбатан юмшасин, устозжон!

Сизга юз ёшларни, ундан ўтказиб умрлар кечиришингизни тилаб, Гулзамонингиз!

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

 

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. БЕТАКРОРИМСАН?, ЯГОНАСАН,?… НЕГА ЯНА ТОЖИКИ СЎЗЛАР?
  2. Анвар Шукуров: Ўзбек журналистикаси ҳақида баъзи мулоҳазалар…
  3. Бердиёр Жумаев: Чироқчидаги қотиллик учун ким жавоб беради?
  4. Алишер Комилхонов: Миннат ошининг заҳри ёхуд муаллимларга отилаётган тошлар
  5. Юлий Юсупов ислоҳотлар йўлидаги энг катта муаммо ҳақида — Кун.ўз нашри мақоласи
  6. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Бухоронинг Қоракўлидан шикоят
  7. Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси жамоаси аъзолари диққатига
  8. Собиқ президент Атамбаев устидан чиқарилган ҳукм қоидами ёки ундан истисноми?
  9. Сирли карантин: Ўзбекистонга келиб «йўқолган» коронавирус…
  10. Норқобил Жалил: Огоҳлик — Биз ҳалиям қўрқмаяпмиз…
  11. Норқобил Жалил дилрози: МЕНИНГ РОҲАТОЙ ОНАМ-A!
  12. ШАКАР: Муаммонинг қўрқинчли томони тилга олинмаяпти. Нега???
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.