"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик ёшлар билан учрашув ўтказди

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 13/11/2020 00:09-     10822 марта ўқилди

Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик ёшлар билан учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб, шароитларни кўздан кечирди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, шу ерда қашқадарёлик ёшлар билан учрашув ўтказилди.

— Мен сизларнинг кўзларингга қараб, очиқ мулоқот қилгани келдим. Ҳамма ёшлар билан кўришишни хоҳлардим, лекин, афсуски, бунинг иложи йўқ. Сиз уларнинг вакиллари ўрнида жойлардаги муаммоларни, ёшлар истакларини айтишингизни истардим. Шунинг учун қўрқмасдан, ўз ота-оналарингга нима дейишни хоҳласаларинг, ҳамма фикрларингни бемалол айтинглар, — деди давлат раҳбари.

Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлди.

Қашқадарё вилоятида 26 мингдан зиёд ёшлар ишсиз, тадбиркорлик ривожи мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан анча пастда экани қайд этилди.

Йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида йиллик режага қўшимча маблағ ажратиш зарурлиги таъкидланди.

Давлат раҳбари мубораклик ёшларнинг таклифини қаноатлантириб, туманда IT-парк ташкил этиш, электрон тижорат ва дастурлаш кўникмаларини бепул ўргатиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди.

Китоб туманидаги 150 ўринли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 310 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мазкур муассаса ўқувчилари учун етарли шароит яратиш вазифаси қўйилди.

Вилоят ёшларининг спортга қизиқишини инобатга олиб, мактабларда спорт заллари қуриш, мажмуаларда тўгаракларни кўпайтириш зарурлиги айтилди. Инвентарлар ва анжомлар сотиб олиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳисобидан 10 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.

Яқинда Сербияда ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти талабаси Мушарраф Ибодуллаева давлат гранти асосида ўқишга ўтказиладиган бўлди.

Учрашувда турли соҳаларда ўқиётган ва ишлаётган ёшларнинг фикрлари эшитилди. Таклифлари маъқулланиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

— Мендан энг катта мақсад-муддаойинг, бахтинг нима, деб сўрасаларинг, шундай деган бўлардим: ёшларимизнинг дунёқарашини жаҳон даражасига кўтариш, ишли қилиш, ғурур-ифтихорини юксалтириш, оилавий бахтини кўриш, — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

https://kun.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ислом Каримов жанозасига кимлар келди-ю, кимлар келмади
  2. Президент ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиш тўғрисидаги қонунни имзолади
  3. «Маҳмуд Ражаб иши» бўйича Хоразм Вилоят ИИБ Бошқармаси расмий баёноти (1)
  4. Ҳукумат тасдиқланди: Битта ўзгариш бор — Озодбек Назарбеков Маданият вазири!
  5. Анвар Икрамов: «Озодлик» радиосига Намангандан билдирилган эътироз ва маломат
  6. ЎзА: Томорқага тош отаётган “Миллий тикланиш“ партияси нимани истайди ўзи?!
  7. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1716 нафарга етди — Дарё
  8. Президент Сирдарёга етиб келди. Саросимага асос йўқ!
  9. Президент фарғоналик фаоллар билан учрашувда Сўх воқеалари ҳақида гапирди
  10. Абдужалил Тайпатов: Халқнинг кўзи ва сўзи бўлайлик — ЎзА
  11. Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов оламдан ўтди…
  12. Алибой Йўляхшиев: Ўзбекистон бизсиз яшайди. Биз Ватансиз яшай олмаймиз…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.