"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Сабаҳат Тўхтабоева: Музаффар байроғимиз — мустақиллигимиз тимсоли!

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Демократия сабоқлари | 12/11/2020 01:57-     11071 марта ўқилди

КЎКЛАРГА КЎТАРИЛ, ҲИЛПИРА БАЙРОҒИМ

Буюк Амир Темур ғолиблик байроғини ҳамиша юксак кўтарди. Бу байроқ остида буюк эл бирлашди. Бу бизнинг ватанимиз рамзига бўлган садоқатимиздан дарак. Барча келажак авлодлар бизнинг шундай жасур авлодларимиз борлигидан фахрланади.

Ҳар йили давлат рамзларидан бири байроқ қабул қилинган кунни нишонлаймиз.

Бу йил юртимизнинг рамзи байроғимизни қабул қилинганига 29 йил бўлди. Байроғимиз бизнинг ғуруримиз ва фахримиздир. Байроғимиз бизнинг мустақиллигимиздан даракдир. Байроғимиз халқимизнинг ғалабаси ва унинг равнақи тимсолидир.

Президентимизнинг хорижий мамлакатларга расмий ташрифлари давомида ўша юрт кўчаларини байроғимиз безаб туради, Халқаро миқёсдаги тадбирларда, спорт мусобақаларида ватанимиз шаънини, халқимиз ғурур ва ифтихорини ёрқин акс эттириб туради. Юртимизга кўрк бағишлаб турган байроғимиз давлатимиз рамзи сифатида республикамизнинг ҳар бир фуқаросининг қалб тўрида шукроналик ҳисларини уйғотади.

Кўкда байроғимиз ҳилпираб турганида, ўзбек миллатининг нақадар мағрурлигини, халқимизнинг асрий орзу — умидларини рўёбга чиқариш учун ота — боболаримизнинг мустақиллигимиз ва фаровонлигимизни ошириш йўлидаги уларнинг мардонавор курашларини акс эттирувчи ҳамда ғуруримиз ва шаънимизни, қадр — қимматимизни бутун дунёга кўз — кўз қилиб турувчи муқаддас рамзимиз тимсоли эканлигини ич — ичимиздан ҳис қиламиз.

Ҳар бир идораларда, таълим масканларида байроғимиз ҳилпираб туради. 18 — ноябрь байроқ кунига атаб ҳар йили ўқув муассасамизда тадбирлар ўтказилади. Бу кунга атаб ўқувчилар томонидан тайёрлаб келинган маърузалар, байроғимизни мадҳ этувчи шеърлар ўқилади. Ўқувчиларга байроғимиз ҳақидаги таъриф батафсил айтилиб, уни кўз — қорачиғидай асраб — авайлаш ҳақида таъкидлаб ўтилади.

Ватанимизнинг тупроғидан тортиб то сувигача ардоқлаш бизнинг бурчимиздир. Давлатимиз рамзларини ардоқлайлик. Зеро, улар миллатимиз ва халқимизнинг ғурури эканлигини доимо ёдда сақлайлик!

Сабоҳат Тўхтабоева

— Маҳмудова. Филолог.

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Хамроқул Асқар: БИЗКИМ, ОЛТИБЕКЛАР ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ОВОЗ БЕРАМИЗ!!!
  2. Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади
  3. Карим БАҲРИЕВ: Фақат кучли инсонларгина кечира оладилар — ЎзА
  4. Таниқли ўзбек ëзувчиси “Озодлик — Озод Европа” радиосида раҳбар бўлди
  5. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон хотин қизларига йўллаган байрам табриги
  6. Ўш воқеаларига ўн йил бўлди: 17 ёшлик ўғлимни ўлдирган қотиллар топилмади…
  7. Беларусь мухолифати намойишда куч қўллаган ҳарбийлар «ниқобини ечмоқда»
  8. Кун.ўз: Трамп қисқа вақтга шифохонани тарк этди…
  9. Бишкекда намойишлар авжида. Президент Сооронбай Жээнбеков қаерда?
  10. Гулжаҳон Йўлдошева адвокати билан суҳбат: “Бу иш ортида катта кучлар турибди”
  11. Михаил Саакашвили: Келажакни ўйласанг, мактабларга назар сол…
  12. Озарбайжон «ғалабани» нишонламоқда. Арманистонда эса сиёсий бўҳрон
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.