"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Инсон ва қонун | 11/11/2020 00:13-     11780 марта ўқилди

ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди

ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида зиғир ва кунгабоқардан ёғ ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши учун акциядорлик тижорат банкидан 2 млрд. 800 млн. сўм кредит чиқартириб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан 15 минг АҚШ доллари олган вақтларида 3 нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

Наманган вилоятида ДХХ ва Прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими бошлиғи ўринбосари маҳаллий тадбиркордан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, 2019 йил тадбиркорга қарашли МЧЖ фаолияти солиқ идоралари томонидан текширилиб, солиқ қарздорлиги аниқланган ва уни ундириш учун тўпланган ҳужжатлар МИБга юборилган. МИБнинг туман бўлими бошлиғи ўринбосари эса 3 минг АҚШ доллари эвазига қарздорликни ёпишини айтиб, воситачи орқали тадбиркордан муқаддам 1000 АҚШ доллари ва 2 млн. 230 минг сўм пул маблағларини олган.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ходими 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У мазкур пул маблағи эвазига танишларининг ёрдами орқали фуқарони Россиянинг Қозон федерал университетининг туризм факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

ДХХ ва Департамент ходимларининг Сирдарё вилоятида ўтказган тезкор тадбирида эса вилоят кардиология диспансерида бош ҳисобчи лавозимида ишловчи шахс маҳаллий фуқарони Қозоғистон Республикасидаги танишлари орқали Чимкент шаҳридаги олий таълим муассасасининг иқтисодиёт йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига ундан 2700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://zamin.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Фарғоналик фермер Мусаев ШОС саммитидан ёрдам сўраб, Тошкентга келди
  2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ҳибсга олинди
  3. Муллажонов оиласининг кирдикорлари (Ички Ишлар вазири диққатига)
  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
  5. Ўзбекистон Президентига: Имом хатиб сайёҳлик фирмасига тўсқинлик қиляпти
  6. Наманганлик депутат Олимжон Тўхтаназаров пора билан қўлга олинди — Видео
  7. Манзили бор, ўзи йўқ «Шоҳрузбек қурилиш сервис»и найранглари…
  8. Адлия вазири тадбиркорлар билан учрашди — ЎзА
  9. Озод Хушназарзода: Сув қаердан лойқаланаяпти…
  10. Озод Хушназарзода: Сув қаердан лойқаланаяпти?
  11. Пўлат Бобожонов Хоразмда йиғилиш ўтказди. 10 нафар ходим лавозимидан озод этилди
  12. ДХХ — Сардоба сув омбори директорини ҳибсга олди…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.