Умид Аҳмаджонов БААФА президенти билан учрашди
Умид Аҳмаджонов БААФА президенти билан учрашди
Спорт09 Ноябрь 20:066020

Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Умид Аҳмаджонов Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб, БАА футбол ассоциацияси президенти ва Ажман шаҳри мэри Рашид бин Ҳумаид Ал-Нуаймий билан учрашди.
Аҳмаджоновга Осиё Олимпия Кенгашининг халқаро алоқалар қўмитаси аъзоси ва Кураш халқаро ассоциацияси вице-президенти Зиёвиддин Хожиниязов ҳамроҳлик қилмоқда.
Учрашув давомида томонлар БАА футбол ассоциацияси ва БААФА билан узоқ йиллик дўстлик муносабатларига эга бўлган Умид Аҳмаджонов ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганлар.
Аҳмаджонов учрашувда БАА футбол ассоциацияси фаолияти нафақат БААда, балки Осиё ва дунёда футболни ривожлантиришга қаратилганини таъкидлаган.
Музокаралар чоғида Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тўрт йил аввал бошланган ошкоралик сиёсати ва кенг кўламли ислоҳотлар сабаб Янги Ўзбекистон барча соҳаларда, жумладан, спорт ва футболда жадал ривожланиб бораётганини қайд этган.
Шунингдек, Аҳмаджонов Осиё Олимпия Кенгаши шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳ бошчилигида коронавирус пандемияси оқибатларини муаммосиз бартараф этиш учун бутун Осиё бўйлаб спорт ҳаракатини ва унинг аъзоларини қўллаб-қувватлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини қўшимча қилган.
Томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилиб ва самарали ҳамкорликнинг давом этишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида Умид Аҳмаджонов МОҚ Президентлиги ва июнь ойида ЎФА биринчи вице-президентлигидан истеъфога чиққанди. У 2019 йилнинг март ойида Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти лавозимига сайланган.
Ўхшаш мақолалар:
- Дадахон Ёқубов: Эй, жонимга жонсан Ватан, тупроғинг кўзга тўтиё…
- BBC Ўзбек хизмати НАЭСМИ ва «Ўзбеккино» билан яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
- Саида Мирзиёева Дубайдаги форумда Иванка Трамп билан танишди (ВИДЕО)
- Ўзбекистон Элчиси ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди — ЎзА
- Депутат Дадахон Ёқубов: Мустақиллик номи билан…
- Ўзбекистон Президенти Москвадаги Ислом Каримов хиёбонида бўлди — ЎзА
- Ўзбекистон Президенти Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги тантанасида иштирок этди…
- Ўзбекистон Президентининг БМТ минбарида чиқишидаги асосий мавзулар билан танишинг
- Маршал Абдул Рашид Дўстум: Ўзбек тилим, миллатим, ифтихорим менинг
- Ёзувчи Ғаффор Ҳотамовнинг оиласи вафот этди…
- Сизни тирик кўргим келур (Қайлардасиз, отажон…)
- «Ўзбекистон овози»: Айблов хулосаси ва ҳукмдаги далиллар қанчалик асосли?