Сабоҳат Тўхтабоева (Эврил Турон қизи): Ўлмас қоялар…
Ўлмас қоялар
Ўзбек адабиётининг ривожланишида катта хисса қўшган адиблар қаторида менинг отам, ёзувчи Мамадали Маҳмудов (таҳаллуси Эврил Турон) ҳам бордир.
Замонамиз ёшлари ўзбек адибларининг баркамол асарларини ўқиб, тарбияланганлар.
Мен ҳам улар қатори бу адибларнинг асарларини кичик ёшимдан бошлаб суюб ўқиганман.
Ҳаётда китобни ўзимга энг яқин дўст деб ҳисоблардим.
Ҳозирги кунда ҳам ёшларимиз орасида китобга қизиқиш кучайиб бормоқда.
Бунда муҳтарам Президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг китоб мутолаа маданиятини янада кучайтириш ҳақидаги жуда муҳим фармойиши катта аҳамиятга эга бўлди.
Юртимизда маънавият ва адабиёт равнақига катта аҳамият берилмоқда.
Адибларимизга ижод қилишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилди.
Отам Мамадали Маҳмудов ҳар қандай шароитда ижод қилишдан тўхтамади.
Ҳатто ноҳақ озодликдан маҳрум қилиниб, азоб чекиб юрган кезларида ҳам ижоддан тўхтамади.
Унинг асарлари ойнома ва рўзномаларда чоп этилса-да, ҳанузгача китоб ҳолида чоп этилмади.
Шу тариқа “Оқ гул” ва “Олтин ўлка” асарлари китоб шаклида ўқувчилар қўлига етиб бормади.
Ваҳоланки, бу асарлар Ёзувчилар Уюшмасининг наср кенгашида ижобий баҳоланган эди. Лекин ҳанузгача бу асарлар нашр этилмаётир.
Мазкур китобларнинг ёруғлик кўришда амалий ёрдам кўрсатилишидан умидвормиз.
Шунда бир умр мустақилликни орзу қилиб, Ватан озодлиги йўлида фидойилик кўрсатган
( Унинг “Ўлмас қоялар” романида илгари сурилган дадил ғоялар мустақилликдан олдинги давр учун катта жасорат эди)
отамнинг руҳи шод бўлар эди.
Сабоҳат Тўхтабоева —
Мамадали Маҳмудовнинг қизи
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ