"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Алишер Айматли: Телефондаги суҳбат. Самарқанд — Нью Йорк

Воқеа ва ҳодисалар, Маданият ва Санъат, Муҳокама учун мавзу | 06/11/2020 00:19-     11104 марта ўқилди

Alisher Aymatli
Телефондаги суҳбат
Самарқанд – Нью Йорк.
– Тоға, мана бу расмлар ким, альбомингизда кўриб қолдим?
– Нега менинг рухсатимсиз альбомга тегасан?
– Неварангиз кўтариб юрган экан, кўриб қолдим.
– Э, уруғинг кўпайгур, тегма десам ҳам қўйишмайди булар. Янганг кўриб қолса, бошимни қотиради.
– Янгам Америкадаю, қаёқдан кўради? Журналистларми, дейман?
– Ҳа, Навоийда бирга ишлашганмиз.
– Чиройли қизлар экан.
– Чиройига қараб ишга қабул қилганмизда.
– Э, ишни ким қилади унда?
– Ҳазил, жиян, ҳазил. Ҳар иккаласи икки дунё! Бири Маруса Ҳосилова, иккинчиси Ҳалима Ахмедова. Навоийдаги “Дўстлик байроғи”нинг маданият бўлими. Менимча, бу 1982 ёки 83-йиллар.
Сирдарёда Марусанинг курсдоши Соҳиба Акешева билан бирга ишлаганман. Соҳиба ювошроқ эди, буниси жуда асов экан. Бир жойга сафарга жўнатсанг қойиллатиб, журналистлар тили билан айтганда, чирқиратиб келади. Ўзи битта материал, аммо тўплаган ҳужжатлари бир папка. Жуда пишиқ. Унинг отасини ҳам танийман. Навбаҳорнинг Арабхонасида турарди. Жуда одамохун одам эди, раҳматли. Ўзимиз томонга ҳам кўп борган.
Маруса, адашмасам ҳозир Тошкентда қонунчилик журналида ишлайди. Жуда кўп конкурсларнинг ғолиби!
– Шунга уйланиб қўя қолмабсизда?
– Жиян, мен ёшликда хунукроқ йигит бўлганман, қизларга кўп ёқмаганман. Ҳозир мана қариб, чиройли чол бўлдим. Кўчага чиқсам, инглиз кампирлар “A you free?” деб қўйишмайди.
– Тўғри қилгансиз, ўйлаб кўрдим, қонунчи аёлдан хотин чиқмайди.
– Йўқ яхши, бир ўртоғимизга турмушга чиққан, иккита қизи бор, ҳозир катта эна бўлган.
– Бўйи узуни-чи?
– Уям аломат. У Қизилтепанинг Зармитанидан. Отасиниям, онасиниям танирдим. Онаси ўзбекчани билмасди. Отаси Раҳмат ака эди, назаримда, Қизилтепанинг ярми танирди, тадбиркор эди. Ўзи эса бизга педтехникумдан ўтган эди. Шоира. Бизга ишга келган пайтлари ахборотни ҳам, фельетонни ҳам шеър қилиб ёзарди. Кейин-кейин сал-пал ўрганди. Бизда бир-йил ишладими-йўқми, кейин Тошкентга турмушга чиқиб кетди. Бир ўғли бор эди. Нархозда ўқирди, уйлантирдими-йўқми, билмадим.
Ҳозир республика бўйича олд шоиралардан бири.
– Сиздан ўтиб кетибдида улар машҳурликда.
– Ҳа. Ғолибларга кимдир қарсак ҳам чалиб туриш керакку!
– Қачонгача қарсак чаласиз?
– Э, сен билмайсан, қарсакларнинг ҳам тури кўп, бизга ўргатишган. Қарсаклар. Давомли қарсаклар. Гулдурос қарсаклар. Давомли гулдурос қарсаклар…
– Раҳмат тоға, дарвоқе, мен янги газета очдим. Номи “Мувозанат”. Ҳозир обуна билан шуғулланаяпман. Интернет газетани тайёрладик, ҳадемай ўзини ҳам чиқарамиз. Таҳрир ҳайъатига сизни ҳам киритайми?
– Йўқ. Мен узоқдаман. Ҳайъат аъзолигига ишлайдиган одамларни кирит. Майли, омон бўл!
Суҳбатни Ахтам Бердонов олиб борди.
Image may contain: 3 people, people sitting
Инобат Ойдин Нормуродова
Воҳ, гўзал… Гўзалдан гўзал хотиралар…
Ҳалима билан Марусанинг ёшлиги. Қизлар ҳақиқатданам чиройли эди, ҳозирам ёмонамас, яхши ёзишади. Сизам чиройли эдингиз, ҳеч кимга қарамай фақат қоғозга қарарлингиз😊😊😀
Маруса Хосилова
Оббо! Болиев! Интервьюни ҳам боплабсизлар-ку… Гап йўқ. Ҳаммамизнинг кўнглимиз чиройли ва тоза эди ўшанда…
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Озодлик 60 ёшда: Тошкент бюросининг очилиши
  2. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  3. Юсуф Расул: «Сиз бу мақолангиз билан ўзбек матбуотидаги ўлик сукунатни буздингиз…»
  4. ТОШКЕНТДАН МАКТУБ: ҒАФФОР ҲОТАМОВ – ХАЛҚ ДУШМАНИ, УНИ ОТАДИЛАР…
  5. 2-Тошкент юридик коллежи ўқувчилари ваҳшийлашиб кетдими?
  6. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бир гуруҳ ёзувчилар томонидан шикоят…
  7. ИСМАТ ХУШЕВНИНГ «ҲАКИКАТНИ ЁЗГАНИ УЧУН ЁЗУВЧИНИНГ ҚЎЛИНИ КЕСДИЛАР» НОМЛИ МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ…
  8. Дилдорбек ҳожи Раҳмонов: СУЛТОН МИНГБОШИНИНГ НАБИРАСИ
  9. Гулнора Каримова энди Ўзбекистон телеканалларини танқид қилди
  10. Вячеслав Охунов:»Гулдор пардани йиртайлик!»
  11. Қадр кечаси фазилати — Қадр кечасидаги хатми қуръонлар
  12. Гулсевар Замон: Ғурбатдаги ғариблар ё ‘Московобод’даги ‘резина кватира’да (Видео)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.