Шавкат Мирзиёевга «Миллий гвардия»га ўқишга киролмаган талабадан мактуб
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга
Муҳтарам Президент бобо.
Мен, Муродов Оғабек, 2009 йилда Қашқадарё вилоятининг тоғли Китоб тумани, Қорабулоқ қишлоғида туғилганман. Ёшлигимдан спортнинг Муай-тай тури бўйича шуғулланиб, кўпгина ютуқларга эришганман. Ўндан ортиқ медаль ва дипломлар билан тақдирланганман.
Мақсадим яхши спортчи бўлиш ва келажакда она-Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшишдир. Болалигимдан Миллий гвардия ходими бўлишни жуда-жуда орзу қилардим. Шу боис, Миллий гвардиянинг “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейига ҳужжат топшириб, етарли балл тўплаёлмай киролмадим.
Отам 1977 йилда туғилган, оддий ишчи. Мардикорчилик қилиб, уч нафар (мен кенжаси) фарзандини ҳалол луқма билан тарбиялаб келмоқда. Онам эса уй бекаси.
Мен ўқишга киришни жуда-жуда истайман. Мақсадим амалга ошишига ёрдам берсангиз, деб мактуб йўллаяпман. Ўқишга кирсам, албатта, аълочи ўқувчилар сафидан жой олишга, шу билан бирга спорт билан шуғулланиб, юксак ғалабаларни қўлга киритиб, Мустақил республикамиз байроғини жаҳон узра кўтаришга ваъда бераман.
Сизга салом билан,
Муродов Оғабек
10. 10. 2020 й.
Ассаалому алайкум Исмат оға! Биз ва Сиз уша минг бор лаънатланган Совет тизими даврида яшадик!!! Болалигимизда орзуларимиз бор эди. Кимдур учувчи, уқитувчи, шифокор, геолог, инженер, қурувчи ва хоказолар булишни орзу қилишарди. Мен уз атрофимдаги тенгдошларимнинг милиционер, гаишник, чиновник буламан деганларини эшитмадим! Исмат оға айтсалар, мен шу милиционер булмоқчи эдим, аттанг имтихондан ута олмадим шунинг учун журналистликка уқишга кирдим десалар, бир ойлик пенсиямни беришга таёрман!!! Нимаики булди? Хеч ким архитектор, геолог, қурувчи ва бошқа сохаларга қизиқишмайди! Хамма куч ишлатар тизимига, ё чиновник булишга интилишмоқда!!! Сабаби бошқа сохаларда ишлаб тирикчилик қилиш амри мақол! Ишлаб юрган пайтларимда уқувчиларим менга, домла рус тилини ургатинг, барибир акамлар билан Россияга мардикорликка кетамиз, дейишарди!!! Нима демоқчи булганимни тушунгандурсиз? Давлатчилигимизда ОРИЕНТИРлар ёмон томонга узгарган, пойдевор хато қурилаяпти!!! Жамиятда хурмат ва эхтиром қозонган қатлам эмас, амалдорлар ва куч ишлатар тизими хукумронлик қилаяпти!!! Яқинда парламентга судьяларнинг бир нечта ваколатларини участковой милиционерларга бериш таклифи киритилган!!! Яхшиям виждонли депутатлар бу атавизмни РАД этишибди!!! Ё товба!!! Бу яхшилик аломати эмас!!! Менку яшаримни яшадим! Фақат ЯРАТГАНДАН қурқаман!!! Аммо фарзандларимни келажаги бошларимга дахшат солади я!!!