"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Алишер Назар: Бугун роппа роса тўрт йил бўлди… («Ўтганлар ёди» туркумидан)

Абдулла Орипов: “Онажоним – шеърият!”, Адабиёт, Воқеа ва ҳодисалар | 05/11/2020 01:46-     12926 марта ўқилди

Alisher Nazar
 
Устоз Абдулла Орипов бу битикларни қоралаганда, эҳтимол шу кунларни башорат этгандир.
Бугун роппа-роса 4 йил бўлди. Соғинганларнинг кўнглидан айрилиқ доғи кетмади.
Ажойиб суҳбатларни, дўстлар даврасидаги қуюқ зиёфатларни, сермазмун тушликларни, янги ёзилган шеърлар устида тортиб ўтиришларни соғиндик.
Ўзбек адабиётида бу зотнинг ўрнини тўлғазиб бўлмайди. Шундай бир дарё оқиб ўтди.
Аллоҳим, Ўзинг Фирдавс жаннатларинг билан сийлагин!
СОҒИНЧ
Сени соғинсинлар,
Сен кўп соғиндинг,
Чора йўқ барибир икки ҳолда ҳам.
Дарёдек тошардинг, кўл каби тиндинг,
Фақат руҳинг қолди сен билан ҳамдам.
Афсус, соғинчнинг ҳам бордир адоғи,
Кейин унутилиш, бари абасдир.
Соғинган одамнинг кўнглида доғи,
Соғинтирганга ҳам осон эмасдир.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  2. А.О: Мен олиб кетгайман дунёдан фақат Аллоҳ деган бир сўз – Аллоҳ номини
  3. Абдулла Орипов: Муҳаббат деганда кўзимга энди, Жафо кўринади, вафо кўринмас…
  4. Абдулла Орипов: Каттакон карвонга мансуб бўлса ҳам Гадонинг рутбаси гадодир доим…
  5. Улуғ ва бетакрор ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг янги шеъри: Космодром…
  6. Абдулла Орипов: ЎЗБЕК БЎЛИБ КЎРИНАВЕРАР
  7. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (8)
  8. Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (23)
  9. «Хуршид Даврон» тақдим этади: Абдулла Ориповнинг сентябрь шеърлари…
  10. ТУРКИЯ ИСТИҚЛОЛ МАРШИ Муҳаммад Солиҳ таржимаси Жажжи набираси ижро этади
  11. Абдулла Орипов ижоди ——-БАҲОР ШЕЪРЛАРИ —— — «Ўтганлар ёди» туркумидан
  12. Абдулла ОРИПОВ шеърияти: ОНА ҲАҚИДАГИ ШЕЪРЛАР…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.