"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исломшунос олим Убайдулла Уватов вафот этди

Бош мақола, Муносабат, Ўтганлар ёди | 04/11/2020 00:37-     12782 марта ўқилди

Исломшунос олим Убайдулла Уватов вафот этди

Исломшунос олим, профессор Убайдулла Уватов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Убайдулла Уватов 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида таваллуд топган. 1958-1964 йилларда Тошкент давлат университети талабаси бўлган. Миср, Ироқ ва Ливия мамлакатларида таржимонлик фаолияти билан шуғулланган.

У. Уватов Тошкент давлат шарқшунослик институти, президент администрацияси, Дин ишлари бўйича қўмита, «Амир Темур», «Олтин мерос» жамғармалари, Имом Бухорий халқаро маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Халқаро ислом академиясида фаолият олиб борди.

У юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг ҳаёти ва илмий-маънавий меросини халқнинг маънавий мулкига айлантириш борасида салмоқли ишларни амалга оширди.

Олимнинг мана самарали меҳнатлари муносиб қадрланиб, 2017 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени ва 2020 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Kun.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

https://kun.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Қодиржон Ботиров ҳақидаги мақолага илк муносабат (3)
  2. Ислом Каримовнинг шифокори унинг тоби қочган кунни ёдга олди
  3. Азим Суюн оламдан ўтди… «Ўтганлар ёди» туркумидан
  4. Тупроқни ўрганиб, тупроққа кетган олим ҳақида марсия
  5. Мухтор Алиев: Ёднома — АЗИМЖОННИ ЭСЛАБ…
  6. Мамадали МАҲМУДОВ: АЛВИДО, АБДУРАҲМОН ДЎСТИМ! (ЁДНОМА)
  7. Амирқул КАРИМ: УЛҒАЯЁТГАН СОҒИНЧ
  8. Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов вафот этди…
  9. Эркинжон Турдимов: Ўктам Барноев вафоти ҳақидаги хабар қалбимни ларзага солди…
  10. Проф.Палван Каландаров: Аҳмад ҳожи Хоразмий ёди
  11. Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм
  12. Абро Мавлонов: Путин ва қоракўлдан тикилган телпаклар сири…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Бобурбек:
    19/06/2021 в 15:11-

    УБАЙДУЛЛА АКАГА АЛЛОХ УЗ РАХМАТИ БИЛАН МУОМАЛА ЭТСИН!!!
    АФСУСКИ;
    ДИН КУМИТАСИДА ИШЛАГАН ВАКТДА ХАМ НАМОЗ УКИМАС ЭДИЛАР ВА БУНИ УЗИ ОЧИК АЙТАР ЭДИЛАР….ЭНДИ ХАЙРОНМИЗ…БУ КИШИ ХАКЛАРИДА НИМА ДЕЙИШНИ БИЛМАЙМИЗ….

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.