"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Амирқул КАРИМ: БЕНАЗИР УСТОЗ ЁДИ ҚАЛБИМИЗДА

Бош мақола, Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 04/11/2020 00:30-     10605 марта ўқилди

Amirkul Karimov 

БЕНАЗИР УСТОЗ ЁДИ ҚАЛБИМИЗДА
Тошкент Ислом университетида узоқ йиллар ишлаб, бутун умрини илм-фанга бахшида қилган таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор, 2017-йилдан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига раҳбари Убайдулла Уватов 81 ёшида вафот этди.
У. Уватов мамлакатимизда ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, буюк аллома ва мутафаккирларимиз илмий меросини тадқиқ етиш ҳамда халқаро миқёсида кенг тарғиб етиш борасидаги кўп йиллик самарли меҳнат қилган, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий анъана ва қадриятларимизни мустаҳкамлаш, чуқур билим ва юксак салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат ва аждодлар меросига ҳурмат руҳида тарбиялашда ибратли фаолият юритган беназир устозлардан бири эди.
Убайдулла Уватов 1940-йил 23-февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида таваллуд топган. У юртимиз алломалари илмий-маънавий меросини ўрганиш ва жамоатчиликка етказишга қаратилган 200дан ортиқ мақола, 50га яқин китоб ва рисолалар нашр эттирган ва кўплаб шогирдлар тайёрлаган. Жумладан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди асосчилари бири, раис ўринбосари, кейинги йилларда Васийлик Кенгаши аъзоси эди.
Устоз Убайдулла Уватов бошқа йирик асарлари, таржималари қатори фонд томонидан чоп этилган “Хоразмлик буюк аллома. Маҳмуд Замахшарий. “Навобиғ ал калим” китоби ва термизийлар тарихига бағишланган бир қанча тадқиқотлар муаллифи ҳам эдилар.
У. Уватовнинг самарали меҳнатлари давлатимиз томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланган, 80 ёшга тўлганларида эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган эди.
Зукко олим, беназир устоз, ажойиб инсон Убайдулла Уватовнинг порлоқ ёди хотирамизда доим сақланиб қолади.
Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди
“MEROS-NEWS” АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Image may contain: 1 person, sitting
Dilbar Saidova
Инна лиллахи ва инна иллаҳи рожъиун… Албатта, биз оллохданмиз ва, албатта, Унга қайтамиз»… Жойлари жаннатда бўлсин. Яқинларига сабри жамил тилаймиз…
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Алишер Саъдуллаев “итдек” ишлагани, уйини сотиши ва пойтахтга келиши ҳақида…
  2. Озодлик: Ўқувчи қиз босимларга чидолмай ўз жонига қасд қилди (4-қисм)
  3. Андижонлик мулозимлар шикояти асосида қамалган блогер озодликка чиқди
  4. Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди — ЎзА
  5. Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этиш таклиф қилинди — «Халқ сўзи» газетаси
  6. Шавкат Мирзиёев: Шифокорларнинг ўз касбига садоқати, меҳнати – жасорат!
  7. Бўка. Фермерлар семинарда. Карантин қоидалари бу районга тааллуқли эмасми?
  8. Аброр Мавлонов: Давлат хавфсизлик хизмати ташкил этилганига 2 йил бўлди…
  9. Шароф Убайдуллаев: “Каримовнинг расмини ётоғингизга осиб қўйинг”
  10. Бош муҳаррир И.Хушевга: “Бу аёл ҳам менга ўхшаб қийналган экан…”
  11. Довул учирган Бухорога Мирзиёев борди. Каримов бормас эди. Нега? — Озодлик
  12. Ўзбекистон: Журналист Анора Содиқова нима учун ишдан кетди? O’zbekiston
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Хокимбек:
    04/11/2020 в 19:22-

    УБАЙДУЛЛОХ УВАТОВ КЕЙИНГИ ХАЁТИ НИМА БУЛДИ БИЛМАДИК…….
    АММО;
    ПРИЗИДЕНТ КАРИМОВНИ ДИНИЙ КУМИТАСИДА ИШЛАГАН ПАЙТИДА НАМОЗ УКИМАСЛИГИНИ УЗИ АЙТГАН ДЕЯ АЙТИБ БЕРГАНДИЛАР ИШОНЧЛИ ЁШИ УЛУГ КИШИЛАР.
    МАНА ШУНАКА ХУДДИ ФИРЪАВН ДУНЁГА УСТУН БУЛА ОЛМАГАНИ КАБИ ХАТТО ШУ СУЗЛАРНИ ЁЗАЁТГАН МЕН ХАМ БИР ШУ ДУНЁДАН КЕТИШИМ АНИК.
    ЭНДИ УБАЙДУЛЛОХ УСТОЗНИ ИШЛАРИНИ СУРОК САВОЛЛАРИНИ АЛЛОХ УЗИ ОСОН КИЛСИН!!!!!!!
    ЭНДИ БУ КИШИГА МИРЗИЁЕВ БЕРГАН ОРДЕН ХАМ ВА БАШКАСИ ХАМ ЁРДАМ БЕРА ОЛМАЙДИ ХУДДИ ХАДИСДА АЙТИЛГАНИДЕК;
    КИМ ОХИРАТГА БОРГАНДА ДУНЁДА ЯХШИ АМАЛ КИЛИБ КОЛГАН БУЛСА АЛЛОХГА ХАМДУ САНОЛАР АЙТСИН!!!
    АГАР АКСИ БУЛСА УЗИНИ МАЛОМАТ КИЛСИН!!!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.