"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ҳамроқул Асқар шеърияти: Дўстим Исмат Хушевга

Муаллиф ҳақида, Муҳокама учун мавзу | 04/11/2020 00:21-     12920 марта ўқилди

ҲАВОЙИ ОРЗУЛАР
Дўстим Исмат Хушевга
Билмайман бу қўрқув., қаердан келиб,
Ногоҳ, зирқиратди юрагимизни.
Кўринмас бир пайкон елкага тегиб –
Бурдалаб ташлади курагимизни.
Дўстим орзуларинг бағоят яхши,
Бу девлар хуш кўрмас тилакларингни.
Улар дарвеш шоир, ё эмас бахши –
Синдириб яйрайди билакларингни.
Дунёнинг зўрлари бари ҳамтавоқ,
Уларни бошқарур сирли ҳукамо.
Буни англамайди фақат ғўр, аҳмоқ,
Ёки, тафаккурдан ақли мосуво.
Бу жаҳон нимталаб бўлиб олинган,
Шуларга боғлиқдир кечмиш исматинг.
Тақдиру азалнинг қулфи солинган –
Гар, шукр қилмасанг зиндон қисматинг!
Ризқин териб юрган чумчуқдек ночор,
Гоҳо қорни тўйса, гоҳо оч наҳор.
Ғарибу саргардон, қанча қавминг бор,
Шўрликлар қувонар келди деб баҳор!
Эски яраларнинг чуқур илдизи,
Олис мозийлардан келар унлари.
Асли, миллатингнинг сўнган юлдузи –
Улуғлар бир – бирин сотган кунлари!
Қонингда ваҳима кўпирган чоғлар,
Кесиб ташлайсанми томирларингни?!
Дарёлар қуриса, бош эгса тоғлар,
Қандоқ сақлагайсан бовурларингни?!
Шоҳаншоҳ падари қочганда четга,
Жалолиддин чиқди қиличин сермаб,
Чингизхон тан берди бул ёвқур зотга,
Уни қўлламади на турк, на араб?!
Улуғбек фитналар қурбони бўлди,
Фалакларда қотди буюк армони.
Темур салтанатин юлдузи сўнди,
Кўзи оч бекларнинг келгач замони.
Китоблар ёқилди, хор бўлди санъат,
Маддоҳлар золимга бағишлар достон.
Қани Темур тузган буюк салтанат,
Нимта – нимта бўлди улуғ Туркистон!
Шулми адолатнинг талъати, нархи,
Насли пок инсонлар хору – зор бўлса?!
Мардларни хор этса бу зулм чархи –
Чинорлар кесилса, чечаклар сўлса?!
Энди бизга нажот фақат Ўзидан,
Бошимиз эгадир кўҳна иллатлар.
Улуғлар тонмасин лафзи, сўзидан
Ўзини танисин қондош миллатлар!
Хамроқул Асқар
21 АСР

Ўхшаш мақолалар:

  1. Исмат Хушевнинг Президент ҳақидаги хотираларини ўқиб…
  2. Буюк Британиядан хат: Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” интернет саҳифаси ҳақида
  3. Исмат Хушев ва Мўътабар Тожибоева баҳсига ким қандай қандай муносабатда
  4. Исмат Хушевнинг «Қўшчинорлар» мақоласини ўқиб…
  5. Исмат Хушев билан юзма юз: Бугунги раҳбарлар Президентга дўстми ё душманми?
  6. IsmiGul Shayhuddinova синглимиз постини ўқиб (2)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Рустам Нажмиддин:
    04/11/2020 в 06:12-

    Ҳақиқатдан дўстона, пурмаъно, ниҳоятда чуқур ўйланган фикрларнинг назмий ифодаси. Раҳмат, яхши ёзилган.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.