Муҳаммад Исмоил: Миллат байроғини кўтаргувчилар…
МИЛЛАТ БАЙРОҒИНИ КЎТАРГУВЧИЛАР…
@Sirdaryo
Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабида барча сирдарёликларни бениҳоя қувонтирган воқеа, Ўзбекистон халқ шоири, Давлат мукофоти совриндори, шеърлари дунёнинг элликдан ортиқ тилларига таржима қилинган улуғ устоз Омон Матжон билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.



Ижодий учрашувда шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Аҳмаджон Отажонов, “Тошкент Сити” қурилиши инвесторларидан бири, “Стропалифтсервис” компанияси бош директори, тадбиркор Очилбой Жабборов, Сирдарё вилояти хокими ўринбосари Отабек Абдуғаниев, “Тасвирий Ойина” ижодий бирлашмаси Сирдарё вилояти раҳбари Хакимжон Юнусов, “Адолат” СДП Сирдарё вилояти раҳбари Дилшунос Абдуллаева, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аълочиси Ғойибназар Райимназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Холида Пардабоева ва бошқалар иштирок этишди.


“Мен Сирдарёга бағишлаб жуда кўп шеърлар ёзганман. Сирдарё мен учун ҳамиша илҳом манбаи бўлиб келган. Бугун Гулистонни айланиб ўзгача бир шукуҳ, ўзгача файз ва тароватни ҳис қилдим. Биласиз менинг “Аввалгиларга ўхшамас” номли шеърим бор. Гўзал ва мафтункор Гулистонни айлана туриб беихтиёр “Аввалгиларга ўхшамас” дея лабларим пичирлади. Энди Сирдарё ҳақида шеър эмас, достон ёзаман. Бу Сирдарё дарёси каби ҳайқириб турган шундай бир жўшқин қасида бўладики, умид қиламанки барча сирдарёликлар уни ёддан айтиб юришади. Бугун Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабининг ўқувчиларини кўриб, янги Ҳалималар дунёга келаётганлигининг гувоҳи бўлдим. Янги янги Шавкат Мирзиёевлар униб ўсаётганлигининг гувоҳи бўлдим. Мен бу мактаб ўқувчилари қошида, бу мактабни ташкил этганлар, бу мактаб ўқитувчилари, муҳтарам устозлар қошида таъзим ва ташаккурдаман. Барчаларингиз омон бўлинглар эй азиз эзгулик яратувчилари, улкан савоб ишга қўл урганлар, болаларимизни кўкка кўтараётганлар, Ватанимиз довруғини оламга ёйишга бел боғлаганлар, миллат байроғини юксак тутганлар, соғ бўлинглар!” – деди Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон.


Бутун зал шоирнинг сўзларини гулдурос қарсаклар билан кутиб олди.
“Ижод мактабларининг ташкил этилиши Ўзбекистон таълим тизимидаги – инқилобдир. Бу мактаблар ташкил этилди ва ўқув жараёни бошланди, бу инқилоб жамиятимизда, ҳаётимизда, кўз ўнгимизда рўй бераётганидан далолатдир. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон таълим тизимидаги буюк инқилобнинг отасидир. Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби ўқувчиларини кўриб ҳақиқий истеъдодлар, юксак иқтидор эгалари билан юзма-юз бўлдим. Ўзбек болалари дунёнинг энг иқтидорли болалари билан бемалол беллаша оладиган, дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида бемалол ўқиб кетаоладиган болалардир. Мана шундай мактабларни ташкил этганларга минг раҳмат, мана шундай мактабларда ўқиётганларга минг раҳмат, мана шундай иқтидорларга парвариш бераётган азиз устозларга минг раҳмат!” – дея сўзини якунлади Аҳмаджон Отажонов.

Сирдарё вилояти ашула ва рақс ансамбли филармонияси хонандаси Зоҳиджон Юсуповнинг дилторлар куй ва қўшиқлари анжуманга янада файз ва янада шукуҳли тароват бағишлади.
Муҳаммад ИСМОИЛ,
Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби директори.
Энг кизиги ОЛАМДАН
утганларни мактаймиз УУУУУУУУ!!!!!
ТИРИКЛИКЛАРИДА ХОР ЭТАМИЗ……
ВА ЯНА ХАМ КИЗИГИ ЭРТА БОРАР ЖОЙИМИЗ КАБРГА НИМАЛАР ХОЗИР ЭТДИК?????
БУНГА МУТЛАКО БЕПАРВОМИЗ……